ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган ишлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 01.12.2005 й. Р N 96-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2005 й.

Р N 96


(КЎЧИРМА)

Хўжалик суди ҳал қилув қарорини қабул қилишда далилларга баҳо бериши, иш учун аҳамиятли бўлган қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилаши лозим.


Даъвогар - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги "Илёс" хусусий фирмаси манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Шарқ" ширкатидан 11337200 сўм асосий қарз, 5668600 сўм пеня, жами - 17005800 сўм ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 8098000 сўм ундирилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация судлов ҳайъатининг қарори билан апелляция инстанцияси қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Протестда иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Раёсат, куйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим, деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Илёс" хусусий фирмаси, "Шарқ" ширкати ва Самарқанд кимё корхонаси ўрталарида қарзни талаб қилиб олиш ҳуқуқини ўтказиш тўғрисида 2003 йил 24 октябрда 01-сонли уч тарафлама шартнома имзоланиб, фирманинг 8098000 сўмлик дебиторлик қарзини кимё корхонасидан ундириш ҳуқуқи "Шарқ" ширкатига ўтказилган. Мазкур шартномага асосан "Шарқ" ширкати томонидан Н.С. номига берилган 2003 йил 11 ноябрдаги 37-сонли ишонч хати орқали 2003 йил 12 ноябрдаги 257-сонли ҳисоб-фактура билан 5065200 сўмлик 60,9 тонна ва 2003 йил 21 ноябрдаги 42-сонли ишонч хати орқали 2003 йил 21 ноябрдаги 260-сонли ҳисоб-фактура билан 3024000 сўмлик 36 тонна, жами - 8089200 сўмлик 96,9 тонна минерал ўғитлар кимё корхонасидан олинган.

2003 йил 24 октябрдаги 01-сонли уч тарафлама шартномадан ташқари, иш ҳужжатларида "Илёс" хусусий фирмаси ва "Шарқ" ширкати ўртасида тузилган сульфат аммоний минерал ўғитини етказиб бериш тўғрисидаги 2003 йил 20 октябрдаги 4/10-сонли шартнома ҳам мавжуд бўлиб, унга кўра "Илёс" хусусий фирмаси "Шарқ" ширкатига 11337200 сўмлик сульфат аммоний минерал ўғити етказиб бериши, "Шарқ" ширкати эса олинган маҳсулот ҳақини тўлаши ҳақида келишилган.

Даъвогар 11337200 сўмлик 100 тонна минерал ўғит жавобгарга 2003 йил 20 октябрдаги 4/10-сонли олди-сотди шартномасига асосан 2003 йил 24 октябрдаги 7-сонли ҳисоб-фактура билан етказиб берилганлигини, ширкатнинг фирма олдидаги 11337200 сўмлик қарзи тарафлар ўртасида тузилган 2004 йил 1 мартдаги солиштириш далолатномаси билан тасдиқланганлигини асос қилиб, даъво суммасини ундириб беришни сўраган.

Ишни кўриш пайтида судлар томонидан қуйидаги процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 61-моддасида хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама ва тўлиқ текшириши лозимлиги кўрсатилган.

Хўжалик процессуал кодекси 136-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларига мувофиқ, хўжалик суди ҳал қилув қарорини қабул қилишда далилларга баҳо бериши, иш учун аҳамиятли бўлган қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилаши лозим.

Бироқ, судлар томонидан Хўжалик процессуал кодексининг бу талаблари бажарилмаган, иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмаган, далиллар ҳар томонлама текширилмаган ва уларга тегишли баҳо берилмаган.

Ишнинг судда кўрилишида жавобгар вакилининг 4/10-сонли шартнома, 7-сонли ҳисоб-фактура, 2003 йил 24 октябрдаги кафолат хати ва 2004 йил 1 мартдаги солиштириш далолатномаси даъвогар вакили томонидан қалбакилаштирилганлиги ҳақидаги тушунтиришига асосан суд томонидан 2004 йилнинг 30 ноябрь куни аудиторлик текшируви тайинланган.

Аудиторлик текшируви жараёнида Н.С. "Шарқ" ширкатининг ишонч қоғозлари асосида Самарқанд кимё корхонасидан олган 8089200 сўмлик 96,9 тонна сульфат аммоний минерал ўғитини ширкатнинг омборига топширганлиги, бунинг эвазига ширкатдан 8120000 сўмлик 20,3 тонна гуруч маҳсулотларини 2004 йил 15 январдаги 1-сонли юк хатига асосан олиб, "Илёс" хусусий фирмасига топширганлиги, "Шарқ" ширкатининг бурчак штампи ва муҳри қўйилган бўш бланкаларни унинг сумкасидан "Илёс" хусусий фирмаси раҳбари ўғирлаб олганлиги ва тарафлар ўртасидаги қарздорликни сохта маълумотларни қалбакилаштириш йўли билан тузиб, судга тақдим этганлиги, аслида тарафлар ўртасида ҳеч қандай қарздорлик қолмаганлигини кўрсатиб ўтган. Шунингдек, аудиторлик текшируви хулосасида ҳам тарафлар ўртасида қарздорлик мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Биринчи инстанция судида қатнашган "Илёс" хусусий фирмаси директори фирма томонидан ширкатдан гуруч олиш учун Н.С.га ишонч қоғози берилмаганлигини, гуруч Н.С. томонидан фирмага топширилмаганлигини билдирган.

Аммо судлар томонидан бу ҳолатлар тўлиқ текширилмаган, "Илёс" хусусий фирмасидан "Шарқ" ширкатига товар етказиб берилганлигини тасдиқловчи икки томонлама, тегишли тартибда расмийлаштирилиб, тўлдирилган топшириш-қабул қилиш ҳужжатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, фирмадан бу товарларни қабул қилиб олиш учун ширкат томонидан ишонч қоғозлари берилган ёки берилмаганлиги, Самарқанд кимё корхонасидан олинган 8089200 сўмлик 96,9 тонна сульфат аммоний эвазига ширкатдан 8120000 сўмлик 20,3 тонна гуруч маҳсулотини олиш учун фирма томонидан Н.С.га ишонч қоғози берилган ёки берилмаганлиги, 2004 йил 15 январдаги 1-сонли юк хатига асосан олинган гуруч Н.С. томонидан фирмага топширилган ёки топширилмаганлиги ҳамда бу маҳсулот "Илёс" хусусий фирмасига кирим қилинган ёки қилинмаганлиги, Н.С., Б.Қ. ва Б.Р.ларнинг юқорида кўрсатилган важлари фирма ҳамда ширкатнинг бирламчи ҳисобот ҳужжатлари билан тасдиқланиши ёки тасдиқланмаслиги аниқланмаган.

Бундан ташқари, даъво аризасида шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб қўйилмаган бўлса-да, суд даъво чегарасидан четга чиқиб, 2003 йил 24 октябрдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топган.

Ваҳоланки, иш ҳужжатларига илова қилинган тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасининг санаси 2003 йил 20 октябрь деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 124-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилиниши, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилиши белгилаб қўйилган, аммо суд томонидан жавобгар тегишли тарзда хабардор қилинмасдан, унинг иштирокисиз ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ва 188-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига кўра, иш суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрилган бўлса, бу ҳолат суд қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолатда Раёсат иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб ҳисоблайди.

Ишни янгидан кўриш пайтида суд юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши, ишда тарафларнинг иштирокини таъминлаши, "Илёс" хусусий фирмасидан "Шарқ" ширкатига товар етказиб берилганлигини тасдиқловчи икки томонлама, тегишли тартибда расмийлаштирилиб, тўлдирилган топшириш-қабул қилиш ҳужжатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини, фирмадан бу товарларни қабул қилиб олиш учун ширкат томонидан ишонч қоғозлари берилган ёки берилмаганлигини, Самарқанд кимё корхонасидан олинган 8089200 сўмлик 96,9 тонна сульфат аммоний минерал ўғити эвазига ширкатдан 8120000 сўмлик 20,3 тонна гуруч маҳсулотини олиш учун фирма томонидан Н.С.га ишонч қоғози берилган ёки берилмаганлигини, 2004 йил 15 январдаги 1-сонли юк хатига асосан олинган гуруч Н.С. томонидан фирмага тошпирилган ёки топширилмаганлигини ҳамда бу маҳсулот "Илёс" хусусий фирмасига кирим қилинган ёки қилинмаганлигини аниқлаши, Н.С., Б.Қ. ва Б.Р.ларнинг юқорида кўрсатилган важларини фирма ҳамда ширкатнинг бирламчи ҳисобот ҳужжатларини кўздан кечириш орқали текшириши, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний қарор қабул қилиши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 4-сон























Время: 0.0268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск