ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Солиқ, божхона ва бошқа маъмурий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 26.07.2007 й. Р N 76-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2007 й.

Р N 76

(КЎЧИРМА)

"Баҳодир" фермер хўжалиги Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси, учинчи шахслар - Чуст туман молия бўлими ва Чуст туман давлат солиқ инспекцияси ҳисобидан 1754730 сўм қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2005 йил 8 июлдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган. 2005 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳисобидан "Баҳодир" фермер хўжалигига 1754730 сўм қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ундирилган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Чуст туман молия бўлими ва Чуст туман давлат солиқ инспекцияси жавобгарликдан озод қилинган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Кассация инстанцияси судининг 2005 йил 15 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Протестда суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судьянинг маърузасини, бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протест важларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Баҳодир" фермер хўжалиги ва Қозоғистон Республикасининг резиденти бўлган "Алмати Кус" акциядорлик жамияти ўртасида 2005 йил 30 майда КК 12-25-сонли контракт тузилган. Ушбу импорт контрактига кўра "Баҳодир" фермер хўжалиги томонидан 2005 йил 16, 25 июнда республика ҳудудига Қозоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган товуқ ва товуқ бўлакчалари маҳсулоти(окорочка)ни олиб кириб, республика ҳудудига олиб келинган маҳсулотлар учун тўланиши лозим бўлган 17 млн. сўм қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғининг 1754730 сўм қисмини тўлаган ва тўловни қолган қисми кечиктирилган.

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида тузилган 1997 йил 2 июндаги Битимга кўра ҳар бир томон бошқа томоннинг ушбу Битим таъсирига тушадиган маҳсулотларни ички ишлаб чиқаришдаги айнан шундай маҳсулотларга солинадиган тегишли солиқлар ёки йиғимлардан ортиқ бўлган ички солиқлар ва йиғимларга тортмаслиги белгиланганлиги учун "Баҳодир" фермер хўжалиги томонидан Қозоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган товуқ ва товуқ бўлакчалари маҳсулотининг олиб келинганлигини эътиборга олиб, республика ҳудудига олиб келинган товуқ ва товуқ бўлакчалари учун соли??а тортишнинг умумий даражаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 8-моддасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга барча умумдавлат солиқлар ва йиғимлар йиғиндиси ўрнига ягона ер солиғига тортилиши белгиланган ягона ер солиғи суммасидан ошмаслиги ҳақида даъвогар важ келтириб, республика ҳудудига товуқ ва товуқ бўлакчалари маҳсулотини олиб киришда ундирилган 1754730 сўм қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини фермер хўжалигига қайтаришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида 1997 йил 2 июнда имзоланган "Эркин савдо-сотиқ тўғрисида"ги Битимнинг 3-моддасида ҳар бир томон бошқа томоннинг ушбу Битим таъсирига тушадиган маҳсулотларини ички ишлаб чиқаришдаги айнан шундай маҳсулотларга солинадиган тегишли солиқлар ёки йиғимлардан ортиқ бўлган ички солиқлар ва йиғимларга бевосита ёки билвосита тортмаслиги белгиланган.

Битимнинг қайд этилган нормаси тўланиши назарда тутилган солиқ ва йиғимлар тўлови шароитининг иккала давлатда бир хиллигини ўрнатган, Ўзбекистон Республикасида импорт учун тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи Қозоғистон Республикасида импорт учун тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғидан ошмаслиги ҳақида сўз юритилганлиги судлар томонидан нотўғри талқин қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 8-моддасининг олтинчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, акциз солиғини ва товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилганлик учун қўшилган қиймат солиғини истисно этганда, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ўзи етиштирадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ягона ер солиғини тўлайдилар.

Судлар юқорида қайд қилинган қонун нормасида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ягона ер солиғини тўлаши эвазига амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлардан озод қилинган бўлса-да, бироқ улар акциз солиғи ва товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилганлик учун қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилинмаганлигига эътибор бермаган.

Биринчи ва кассация инстанцияси судлари томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ва улар исботланмаган, моддий ҳуқуқ нормаларига риоя қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 200-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонуний ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини назорат тартибида бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлади.

Қайд этилганларга асосан, ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори, кассация инстанцияси судининг 2005 йил 15 ноябрдаги қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилиниши ва даъво рад қилиниши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 10-сон.















Время: 0.0029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск