ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Солиқ, божхона ва бошқа маъмурий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 26.07.2007 й. Р N 82-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2007 й.

Р N 82

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Хонобод-Андижон" сув йўлини эксплуатация қилиш бошқармасига нисбатан молиявий жарима қўллашни сўраган.

Андижон вилоят хўжалик судининг 2005 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Хонобод-Андижон" сув йўлини эксплуатация қилиш бошқармаси ҳисобидан Республика бюджетига жами 3604300 сўм миқдорда молиявий жарима, пеня, камайтиришга ҳисобланган солиқ тўловлари ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судьянинг маърузасини, бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан протестни қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Андижон вилоят ҳудудий комиссиясининг 2005 йил 24 июндаги 152-к-сонли қарори ва Андижон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2005 йил 26 октябрдаги 807-хс-сонли буйруғига асосан Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган "Хонобод-Андижон" сув йўлини эксплуатация қилиш бошқармасида (ҳозирда "Андижон вилоят Сувоқава" ОАЖ) 2002-2005 йил биринчи ярим йиллик давомида молия-хўжалик фаолиятида солиқ қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига риоя қилиниши юзасидан ҳужжатли текшириш ўтказилиб, унда давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 2990,7 минг сўм қўшимча ва 312,4 минг сўм камайтиришга ҳисобланган солиқ тўловлари юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.

Текшириш натижасида расмийлаштирилган ҳужжатларга кўра "Хонобод-Андижон" сув йўлини эксилуатация қилиш бошқармасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 5, 8-моддаларига асосан нафақа жамғармасига 0,7 фоизли ажратма бўйича қўшимча ҳисобланган 1099 минг сўмнинг 10 фоизи миқдорида 109,9 минг сўм молиявий жарима ва 591,6 минг сўм пеня, 135-моддасининг 17-бандига асосан рухсатномасиз улгуржи савдо билан шуғулланишдан олинган 1579,2 минг сўм даромад ва шу миқдорда молиявий жарима, даромад солиғи ўз вақтида тўланмагани учун 11,8 минг сўм устама жарима, жами 3871,7 минг сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақида даъво аризаси киритилган.

Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгар - "Хонобод-Андижон" сув йўлини эксплуатация қилиш бошқармаси ҳисобидан Республика бюджетига жами 3604300 сўм миқдорида молиявий жарима, пеня, камайтиришга ҳисобланган солиқ тўловларини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 124-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими топширилганлигини тасдиқловчи буюртма хат орқали хабардор қилиниши кўрсатилган бўлса-да, мазкур ишни суд мажлисида кўришда жавобгарнинг иштироки таъминланмай, даъво талаби бўйича даъвогарнинг важлари ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиш билан чекланган ҳолда бир томонлама қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли Фармонига илова қилинган "Тадбиркорлик субъектларига нисбатан фақат суд тартибида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари рўйхати"нинг 4-бандида солиқ ва йиғимларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня қўшиш молиявий санкциялар қўллашдан мустаснолиги белгиланганига қарамасдан, суд томонидан асоссиз равишда пеня ундирилган ва ҳал қилув қарорида ундирилиши лозим бўлган сумма миқдори 3604300 сўмни ташкил қилиши қайд этилган.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 135-моддасида камайтиришга ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан молиявий жарима қўллаш назарда тутилмаган бўлса-да, суд бу ҳолатни инобатга олмасдан, жавобгарга нисбатан 312400 сўм миқдорида камайтиришга ҳисобланган солиқ суммасига тенг миқдорда молиявий жаримани асоссиз равишда қўллаган.

Бундан ташқари, суд томонидан даъво аризасида "Хонобод-Андижон" сув йўлини эксплуатация қилиш бошқармаси ҳозирги вақтда "Андижон вилоят Сувоқава" ОАЖ сифатида фаолият кўрсатаётгани. у тадбиркорлик субъекти ва янги юридик шахс сифатида давлат реестридан ўтказилганлиги ёки унга ҳуқуқий ворислик асосида мажбуриятлар ўтган-ўтмаганлиги ҳолатларига эътибор берилмаган ва текширилмаган.

Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келмайди ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 200-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонуний ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини назорат тартибида бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлади.

Ишни янгидан биринчи инстанцияда кўришда суд даъво аризаси талабларини тўлиқ муҳокама қилиб, "Хонобод-Андижон" сув йўлини эксплуатация қилиш бошқармасида ўтказилган ҳужжатли текширишнинг қонунийлигига баҳо бериб, иш бўйича йиғилган далиллар асосида қонуний тўхтамга келиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 10-сон.














Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск