ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 26.07.2007 й. Р N 79-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2007 й.

Р N 79

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси манфаатида вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Той-Тепа Дон" масъулияти чекланган жамиятидан 2513444393 сўм ундириб беришни сўраган.

Тошкент вилоят хўжалик судининг 2006 йил 31 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб "Той-Тепа Дон" масъулияти чекланган жамиятидан "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси фойдасига 550861268 сўм ундирилган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда ушбу иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судьянинг маърузасини, бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан, протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатларга қараганда, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва "Той-Тепа Дон" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2003 йил 14 октябрда тузилган 2003 йил ҳосилидан дон маҳсулотларини харид қилиш учун аванс бериш шартномасига асосан тайёрловчи "Той-Тепа Дон" масъулияти чекланган жамияти контрактация шартномаларига асосан хўжаликлардан дон маҳсулотларининг сотиб олинишини таъминлаши, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси эса аванс тўловларини молиялаштириш учун кредитлар ажратилишини ташкил этиши лозим бўлган.

Қайд этилган шартнома бўйича "Той-Тепа Дон" масъулияти чекланган жамияти 2513444393 сўм қарздор бўлиб қолганлиги сабабли қарзни ундириш юзасидан хўжалик судига мурожаат қилинган.

Ишни кўриш натижаси бўйича даъво қисман қаноатлантирилиб, "Той-Тепа Дон" масъулияти чекланган жамиятидан "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси фойдасига 550861268 сўм ундирилган.

Иш ҳужжатлари, жумладан суд мажлиси баённомаси ва ҳал қилув қароридан кўринишича, ишни кўриш ва ҳал қилув қарори қабул қилишда даъвонинг 1962583125 сўмлик қисми умуман муҳокама қилинмаган.

Бундан ташқари, 2006 йил 31 мартдан суд мажлиси баённомасида даъвогар вакили даъво суммасини камайтиришини, жавобгардан солиштирма даълолатномада кўрсатилган 550861268 сўмни ундириб беришни сўрагани қайд этилган бўлса, шу кунги ҳал қилув қарорида даъвогар вакили даъво талабини қисман қўллаб, даъвогар тақдим этган солиштирма далолатномага асосан 694099920 сўм ундиришни сўрагани таъкидланган. Бундан даъвогар вакилининг битта суд мажлисида берган кўрсатмалари суд мажлиси баённомаси ва ҳал қилув қарорида 143238652 сўм фарқ билан ҳар хил қайд этилган кўринади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 169-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, хўжалик суди аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.

Ҳал қилув қароридан кўринишича, суд ишни кўриш натижаси бўйича давлат божи ундиришда ҳам хатоликка йўл қўйган.

ХПКнинг 95-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган бўлса-да, суд мазкур иш бўйича даъво талаби қисман, яъни, 550861268 сўмга қаноатлантирилганини инобатга олмай, жавобгардан даъвонинг тўлиқ қиймати ҳисобидан 25134444 сўм давлат божи ундирган.

ХПК 200-моддасининг биринчи қисмига биноан суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини ва қарорларни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолда иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.

Ишни янгидан кўришда юқорида қайд этилган ҳолатлар бартараф этилмоғи, тарафларнинг барча важлари муҳокама қилиниб, ишнинг объектив ҳолати аниқланиши, далилларга ҳуқуқий баҳо берилиб, тўпланган ҳужжатлар асосида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиниши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 10-сон.














Время: 0.0241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск