ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 22.02.2007 й. Р N 18-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2007 й.

Р N 18

(КЎЧИРМА)

"1000 хил эҳтиёж моллари" савдо уйи Андижон вилоят хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - АТБ "Алоқабанк" Андижон филиали билан "1000 хил эҳтиёж моллари" савдо уйи ўртасида тузилган 2004 йил 30 ноябрдаги гаров шартномасини, 2005 йил 6 июнда Андижон шаҳар суд ижрочилари "Отабек-10" хусусий фирмаси ва холислар иштирокида тузилган гаровга қўйилган мол-мулкни олиб бериш тўғрисидаги далолатномани ҳақиқий эмас деб топишни, АТБ "Алоқабанк" ва "Ҳаракатчи" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2005 йил 9 августда тузилган олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган.

Хўжалик судининг 2006 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, 2005 йил 6 июндаги далолатнома ҳақиқий эмас деб топилган, 2005 йил 9 августдаги олди-сотди шартномаси бекор қилинган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2006 йил 15 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2006 йил 25 мартдаги қарори билан АТБ "Алоқабанк"нинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилиб, вилоят хўжалик судининг 2006 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори, 2006 йил 15 мартдаги қарори ўзгартирилган ва "1000 хил эҳтиёж моллари" савдо уйининг даъво талаблари тўлиқ рад этилган.

Протестда суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судьянинг маърузасини, бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини текшириб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "Отабек-10" хусусий корхонаси билан ХОАТ "Истиқлолбанк" ўртасида 2003 йил 27 ноябрда кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, банк мижозга 50000000 сўм миқдорда кредит ажратган. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлаш мақсадида "1000 хил эҳтиёж моллари" савдо уйининг кўчмас мулки гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган.

Биринчи инстанция суди суд ижрочилари томонидан Фуқаролик кодекси ва "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бузилган ҳолда гаров нарсаси банкка олиб берилган, шундай экан, "Ҳаракатчи" МЧЖга ҳам банк кўчмас мулкни ноқонуний сотган деган асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантириб, суд ижрочилари далолатномасини ҳақиқий эмас деб топган ҳамда банк билан "Ҳаракатчи" МЧЖ ўртасида тузилган шартномани бекор қилган. Бироқ, суд "Ҳаракатчи" МЧЖ билан банк ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш учун асос сифатида қайси қонун нормасини қўллаганлигини кўрсатмаган. Ваҳоланки, ФКнинг 382-385-моддаларида шартномани бекор қилиш асослари, тартиби, оқибатлари белгилаб ўтилган бўлиб, суд даъвогарнинг шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи бор ёки йўқлигини текширмаган.

Апелляция инстанцияси суди ҳам тарафларнинг кассация шикоятида келтирган важларини муҳокама қилмасдан, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган далилларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Кассация инстанцияси суди эса АТ "Алоқабанк" Андижон филиалининг кассация шикоятида келтирган важларига асосланган ҳолда, ХПКнинг 60-моддасини қўллаб, худди шу тарафлар иштирокида бошқа ишни кўришда (17-0502/1702-сонли иш) даъвогарнинг гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талаби даъво предмети бўлиб, у муҳокама қилинган деб, кассация шикоятини қаноатлантирган. Ваҳоланки, 17-0502/1702-сонли ишда гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талаби кўрилмаган. Аксинча, даъвогар банк қарздорлардан кредит суммаси ва фоизларни ундиришни талаб қилган.

Апелляция ва кассация инстанцияси судлари ҳам биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган процессуал ва моддий ҳуқуқ нормалари бузилганлиги бўйича хатоларни текширмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Бундан ташқари, мазкур ишда даъвогар учта мустақил талаб билан хўжалик судига мурожаат қилган. Аммо кассация инстанцияси суди даъвогарнинг суд ижрочилари далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва банк билан "Ҳаракатчи" МЧЖ ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш талабини рад қилиш асосларини кўрсатмаган ва бу талабни умуман муҳокама қилмаган.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 200-моддаси биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонуний ёки асоссизлиги суд қарорини назорат тартибида бекор қилиш учун асос бўлади.

Раёсат қайд этилганларга асосан, вилоят хўжалик судининг 2006 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг 2006 йил 15 мартдаги қарори ва Олий хўжалик суди кассация инстанцияси судининг 2006 йил 25 майдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанцияда кўриш учун Андижон вилоят хўжалик судига юбориш лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 10-сон.



















Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск