ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 26.10.2006 й. Р N 131-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2006 й.

Р N 131

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - "Туронбанк" Сурхондарё филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Муштарий" хусусий фирмаси билан тузилган 2003 йил 19 июндаги 385-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, даъвогар фойдасига гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан 20000000 сўм асосий қарз, 4618999 сўм кредит фоизи, 2494260 сўм жарима, жами 27113259 сўм ундиришни сўраган.

Сурхондаё вилоят хўжалик судининг 2005 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Ишга тақдим этилган ҳужжатларга қараганда, "Туронбанк" Сурхондарё филиали билан "Муштарий" хусусий фирмаси ўртасида 2003 йил 385-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра хусусий фирмага тўрт йил муддатга 30 фоиз устама тўлаш шарти билан лак-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 20000000 сўм кредит пул маблағлари ажратилган.

Кредитнинг таъминоти сифатида Термиз улгуржи-чакана хўжалик ва маданий моллар матлубот савдо шўъба корхонасига тегишли маъмурий бино ва хўжалик бинолари ҳамда савдо дўкони бинолари 2003 йил 25 июндаги 4-сонли гаров мулкини суғурталаш шартномаси билан суғурта қилиниб, Термиз шаҳар 1-сонли нотариал идора орқали расмийлаштирилган 2003 йил 27 июндаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган.

"Муштарий" хусусий фирмаси томонидан 4618999 сўм кредит фоизи кредит шартномасининг 2.1.2, 2.2.6-бандида белгиланган муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар 2003 йил 19 июнда 385-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, даъвогар фойдасига гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан жами 27113259 сўм ундириш тўғрисидаги талаб билан хўжалик судига мурожаат қилган.

Биринчи инстанция суди кредит шартномаси ипотека шартномасидан олдин тузилган ва кредит шартномасида ушбу ипотека шартномаси тузилиши кўрсатилмаган, кредит шартномаси бўйича асосий қарз 2007 йил 19 июлда қайтарилиши белгиланган, кредит фоизининг ҳисоб-китоби судга тақдим этилмаган, даъвогар томонидан кредит шартномаси бекор қилинишидан олдин жавобгарга талабнома берилмаган деган асосларга кўра даъвони рад қилиш ҳақида хулосага келган.

Аммо банк томонидан 2004 йил 15 июнда 517-сонли, 2004 йил 4 августда 556-сонли, 2005 йил 15 июнда 08/02-104-сонли, 2005 йил 17 августда эса 08/02-136-сонли огоҳлантириш хати билан "Муштарий" хусусий фирмасига ва Термиз улгуржи-чакана хўжалик ва маданий моллар матлубот савдо шўъба корхонасига мурожаат қилиниб, жавобгар кредит ва кредит фоизини шартнома графигида кўрсатилган муддатларда тўламасдан, шартнома талабларини бузаётганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан кредит пул маблағлари қайтариб ундирилишини маълум қилганлигига суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаган.

"Муштарий" хусусий фирмасининг 2004 йил 5 июлдаги 3-сонли кафолат хатида эса, кредит шартномаси бўйича фирманинг 1,5 млн. сўм қарздорлиги мавжудлиги ва ушбу қарзни тўлаш чораси кўрилаётгани билдирилган. Шунингдек хўжалик судига "Муштарий" хусусий фирмасининг ҳисобварағидан кўчирма тақдим қилинган бўлиб, ушбу кўчирмада 2005 йил 2 август ҳолатига хусусий фирманинг 4618999 сўм кредит фоизидан қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Ушбу ҳолатлар эса хусусий фирма томонидан кредит шартномаси бўйича олган мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилмаганлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.

Мазкур хўжалик иши бўйича эса, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси 3.1.4-бандининг учинчи хатбошисида текширув ва таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашганлиги аниқланган бўлса (зарар билан якунланган фаолият, ноликвид баланс ва бошқалар), олдин ажратилган кредит маблағлар муддатида қайтарилмаса, бухгалтерия ҳисоботлари ташлаб қўйилса, тақдим қилинаётган маълумотлар аниқ бўлмаса ва кредит шартномасида кўрсатилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаса, банкнинг муддатидан олдин маблағларини қайтариб олиш ҳуқуқи белгиланган.

Лекин биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни ўрганмасдан, ишга тақдим қилинган ҳужжатларни муҳокама қилмасдан, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъвони рад қилиш ҳақида барвақт хулосага келган.

Бундан ташқари, даъво аризасида қарз суммасини гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан ундириш ҳақида талаб мавжуд бўлса-да, суд томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг таъминоти сифатида мол-мулкни гаровга қўйган шўъба корхонасини жавобгар сифатида ишга жалб қилиш чораси кўрилмаган.

Бундай ҳолатда мазкур иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилиши лозим.

Ишни янгидан кўришда йўл қўйилган процессуал қонун бузилиши бартараф қилиниб, ишга жавобгар сифатида Термиз улгуржи-чакана хўжалик ва маданий моллар матлубот савдо шўъба корхонасини жалб қилиш масаласи ҳал қилиниб, тарафларнинг барча важлари муҳокама қилиниб, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида низо хусусида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиниши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.











Время: 0.0349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск