ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 27.04.2006 й. Р N 37-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

27.04.2006 й.

N Р 37



(Кўчирма)



АТ "Пахтабанк"нинг Қашқадарё вилоят Батош бўлими хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Қарши тумани "Ҳамкор ЛТД" савдо уйи масъулияти чекланган жамиятининг гаровдаги ва бошқа ликвидли мол-мулки ҳисобидан 9100000 сўм кредит қарзи, 293350 сўм фоизлари ва 900000 сўм пеня, жами 10293350 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2004 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Ҳамкор ЛТД" савдо уйи МЧЖнинг гаровдаги ва бошқа ликвидли мол-мулки ҳисобидан АТ "Пахтабанк"нинг Батош бўлими фойдасига 8400000 сўм кредит қарзи, 200000 сўм пеня, 119314 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажатлари ундирилган.

Иш апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилмаган.

Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари томонидан келтирилган протестда иш бўйича қабул қилинган суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат, судьянинг маърузасини тинглаб, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаш ҳақидаги фикрини эшитиб, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, АТ "Пахтабанк"нинг Батош бўлими ва "Ҳамкор ЛТД" савдо уйи МЧЖ ўртасида 2003 йил 14 февраль куни 5-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, банк томонидан "Ҳамкор ЛТД" савдо уйи МЧЖга вилоят ҳокимлиги маъмурий биносида қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида қурилиш материалларини харид қилиш учун 10000000 сўм кредит ажратилган. Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2003 йил 20 февраль куни АТ "Пахтабанк"нинг Батош бўлими, "Ҳамкор ЛТД" савдо уйи МЧЖ ва Қашқадарё вилоят ишлаб чиқариш қурилиш-монтаж бошқармаси ўртасида ипотека шарномаси тузилиб, унга кўра, Қашқадарё вилоят ишлаб чиқариш қурилиш-монтаж бошқармасига тегишли бўлган маъмурий ва ёрдамчи бинолар гаровга қўйилган.

Биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириб, кредит қарзини "Ҳамкор ЛТД" савдо уйи МЧЖнинг гаровдаги ва бошқа ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундирган. Бироқ суд гаровга "Ҳамкор ЛТД" савдо уйи МЧЖга тегишли бўлган мол-мулк эмас, балки Қашқадарё вилоят ишлаб чиқариш қурилиш-монтаж бошқармасига тегишли бўлган маъмурий ҳамда ёрдамчи бинолар қўйилганлигига эътибор бермаган. Натижада процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилишига йўл қўйилиб, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 170-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди ҳамда 188-моддаси учинчи қисмининг 5-бандига кўра, хўжалик судининг ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилганлиги ушбу суд қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Қайд этилганларга кўра, ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.

Ишни янгидан кўришда йўл қўйилган процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилиши бартараф этилиб, қўшимча жавобгар сифатида Қашқадарё вилоят ишлаб чиқариш қурилиш-монтаж бошқармаси ишга жалб қилиниши, тарафларнинг барча важлари муҳокама қилиниб, иш ҳужжатлари ва далилларга баҳо берилиб, қонуний ҳамда асослантирилган қарор қабул қилиниши лозим.

Баён этилганларга кўра, Раёсат Қашқадарё вилоят хўжалик судининг ушбу иш бўйича қабул қилинган 2004 йил 20 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун вилоят хўжалик судига юбориш ҳақида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон









Время: 0.0210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск