ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Кредит, кафиллик ва гаров шартномалари билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.10.2004 й. Р N 79-сонли Қарори "Кредит шартномаси тўғрисида"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2004 й.

Р N 79




КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ ТЎҒРИСИДА


(КЎЧИРМА)



Ўзбекистон Республикаси “Замин” Давлат акционерлик ипотека банкининг Наманган ҳудудий филиали судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар  Наманган туманидаги “Фортуна” хусусий фирмасидан 15000000 сўм кредит суммасини, 3917500 сўм кредит фоизларини, жами 18917500 сўм қарзни ундиришни сўраган.

Ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Узавто УАЗ” техник маркази акциядорлар жамиятининг Наманган филиали қарши даъво бериб, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Наманган шаҳри, Ўрикзор кўчаси, 34-уйда жойлашган мулк "Узавто УАЗ" техник марказига тегишли эканлиги сабабли даъвогарнинг ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги талабини рад этишни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 2002 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. "Фортуна" хусусий фирмасининг ҳисоб рақами ва барча турдаги мол-мулклари ҳисобидан даъвогар фойдасига 18188675 сўм ундирилган. Қарши даъво қаноатлантирилиб, даъвогарнинг ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги талаби рад этилган. Иш бўйича ДАИ "Замин" банки Наманган ҳудудий филиали ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида хусусий ажрим қабул қилинган ва "Фортуна" хусусий фирмаси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси 3-бандига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Апелляция ва кассация инстанцияси судларининг қарорлари билан биринчи инстанция судининг мазкур қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Протестда барча суд қарорларини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган.

Раёсат қуйидаги асосларга кўра протестни қисман қаноатлантиришни лозим топди:

иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва "Фортуна" хусусий фирмаси ўртасида тузилган 2001 йил 21 сентябрдаги 104-сонли кредит шартномасига асосан банк томонидан фирмага муддати 2002 йил 21 октябргача йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти билан 15000000 сўм кредит берилган. Кредит қайтарилишини таъминлаш мақсадида банк ва фирма ўртасида 2001 йил 21 сентябрда гаров шартномаси расмийлаштирилиб, фуқаро Б.А.га тегишли Наманган шаҳар Ўрикзор кўчаси, 34-уйда жойлашган савдо ва маиший хизмат ишлаб чиқариш комплекси бино ва иншоотлари гаровга қўйилган.

Протестда ДАИ "Замин" банки Наманган ҳудудий филиали ўз даъво аризасида ундирувни "Фортуна" хусусий фирмаси томонидан гаровга қўйилган Наманган шаҳри Ўрикзор кўчаси, 34-уйда жойлашган савдо ва маиший хизмат ишлаб чиқариш комплекси бино ва иншоотларига қаратишни сўраганлиги баён этилган бўлса-да, аммо ҳақиқатда даъво аризасида бундай талаб қўйилмаган. Шунинг учун биринчи инстанция суди қарзни хусусий фирманинг ҳисоб рақамидан ва унинг барча турдаги мол-мулклари ҳисобидан ундириб, тўғри хулосага келган.

Раёсат "Узавто УАЗ" техник маркази акциядорлик жамиятининг Наманган филиали юридик шахс мақомига эга эмаслига тўғрисидаги протест важларини асосли деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 23-моддаси 1-бандида хўжалик судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги низоларга доир ишлар тааллуқли эканлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 47-моддаси 3-қисмига мувофиқ филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Бинобарин, "Узавто УАЗ" техник маркази акциядорлик жамиятининг Наманган филиали хўжалик судига ўз номидан даъво ҳамда қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 86-моддаси 1-бандига мувофиқ низо хўжалик судига тегишли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 1-сон.






Время: 0.0135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск