ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Контрактация шартномасига оид низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 26.01.2006 й. Р N 5-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

26.01.2006 й.

N Р 5



(Кўчирма)



Тўрткўл туманидаги "Нурилло Қўчқоров" номли фермер хўжалиги Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - Тўрткўл туманидаги "Оқ олтин" акциядорлик жамиятидан 60316885 сўм ундириб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2005 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган.

Апелляция инстанциясининг 2005 йил 19 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори қисман ўзгартирилган.

Иш кассация инстанциясида кўриб чиқилмаган.

Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари томонидан келтирилган протестда иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Раёсат, иш юзасидан судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра протест қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, акциядорлик жамияти ва фермер хўжалиги ўртасида 2004 йил 20 апрелда 538-сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномада олинган 17 тонна пахта хом ашёсини топшириш тўғрисидаги мажбурият фермер хўжалиги томонидан тўлиқ бажарилмасдан 6 тонна пахта топширилган.

Даъвогар акциядорлик жамияти томонидан ўз вақтида аванс маблағлари берилмаганлиги сабабли фермер хўжалиги пахта хом ашёсини топшириш мажбуриятини бажармаган деб, жавобгардан 1032900 сўм аванс тўлиқ берилмаганлиги учун 154935 сўм жарима, тўлов кечиктирилганлиги учун 516450 сўм устама жарима, уруғлик материаллари белгиланган муддатда берилмаганлиги учун 352400 сўм жарима, 2475000 сўм олинмаган фойда ва 1500000 сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган.

Биринчи ва апеллядия инстанция судлари ишни кўриб чиқиш жараёнида процессуал хатоликларга йўл қўйган. Жумладан, ҳал қилув қарорида даъвогар даъво аризасида сўраган 154935 сўм жарима ундирилиб, қолган даъво талаблари ҳал этилмаган.

Апелляция инстанцияси суди ишни фермер хўжалигининг шикояти асосида кўриб чиқиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман ўзгартириб, жавобгардан 516450 сўм пеня ва 800000 сўм етказилган зарарни ундирган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми эса ўзгаришсиз қолдирилган.

Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини қисман ўзгартирган бўлса-да, биринчи инстанция судининг йўл қўйган хатоларини бартараф этмаган. Натижада даъвогарнинг қолган талаблари юзасидан қарор қабул қилинмасдан қолган.

Ишни иккала инстанцияда кўриб чиқиш жараёнида ҳам жавобгар вакилининг иштироки таъминланмаган. Натижада суд тортишуви бўлмаган. Акциядорлик жамияти томонидан контрактация шартномасида олинган мажбуриятлари қай даражада бажарилмаганлиги ўрганилмаганлиги сабабли, суд хулосаси фақат бир тараф вакилининг берган кўргазмаси асосида чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 200-моддаси 1-қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги суд қарорини назорат тартибида бекор қилиш учун асос бўлади.

Юқоридагиларга кўра мазкур иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.

Ишни янгидан кўриб чиқишда биринчи инстанция суди баён этилган камчиликларни бартараф этиши, далилларга баҳо бериши, тарафлар вакилларининг иштирокида ишни кўриб чиқиб, низо юзасидан тўпланган далиллар асосида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиши лозим.

Бинобарин, Раёсат ушбу иш бўйича чиқарилган Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг 2005 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг 2005 йил 19 майдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг биринчи инстанциясига юбориш ҳақида қарор қабул қилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон









Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск