ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 27.04.2006 й. Р N 31-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

27.04.2006 й.

N Р 31



(Кўчирма)



Даъвогар - "Баҳридил Саттор-АРС" масъулияти чекланган жамияти хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Сувоқава" очиқ акциядорлик жамиятидан кўп қаватли уйларни тураржой майдонидаги биноларга техник-тармоқ ва қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш шартномасига асосан бажарилган ишлар учун 9393783 сўм асосий қарз ва 4696892 сўм пеня, жами 14094675 сўм ундиришни сўраган.

Фарғона вилоят хўжалик судининг 2005 йил 7 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган.

Шу суд апелляция инстанциясининг 2005 йил 14 сентябрдаги қарори ҳамда Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 2005 йил 21 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан келтирилган протестда суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат, иш бўйича судьянинг маърузасини, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қўллаб-қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қисман қаноатлантириб, даъвони кўрмасдан қолдириш лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, 15-0402/2695-сонли хўжалик иши юзасидан Фарғона вилоят хўжалик судининг 2004 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори билан "Баҳридил Саттор-АРС" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - "Сувоқава" АЖга нисбатан мажбурий равишда шартнома туздириш ҳақидаги даъвоси қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2004 йил учун шартнома мажбурий тартибда туздирилган.

Шартноманинг 1.1. ва 7.3-бандларида даъвогар 65 та кўп қаватли уйларнинг тураржой майдонидаги биноларга техник-тармоқ ва қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш, жавобгарга эса ушбу хизматлар учун 9393783,8 сўм ҳақ тўлаш мажбурияти юклатилган.

Жавобгар томонидан қарз суммаси тўланмаганлиги сабабли даъвогар хўжалик судига мурожаат қилган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига асосан харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб-китоб "Коммунал хизматларни сотишдан даромад оладиган корхоналар томонидан коммунал уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларига бинолар ичидаги водопровод, канализация, иссиқлик ва электр таъминоти тармоқлари ҳамда қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш тартиби"га асосан амалга оширилиши белгиланган. Мазкур тартибга кўра, уй ичи тармоқларига техник хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш водопровод, иссиқлик таъминоти, электр таъминоти ва бошқа корхоналар томонидан коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларига уй хўжалиги эҳтиёжларида фойдаланилган сув, канализация, иссиқлик энергияси, электр энергияси учун тақдим этиладиган счётларни ҳисоблаш (қопланадиган суммалар алоҳида сатр билан кўрсатилади) ёки коммунал хизмат кўрсатувчи коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари ва корхоналарига тўлов талабнома-топшириқларини тақдим этиш йўли билан амалга оширилади. Аммо даъвогар томонидан жавобгарнинг банкдаги ҳисоб рақамига қарз суммасини тўлаш бўйича тўлов талабнома-топшириқлар тақдим этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси ХПК 88-моддасининг 4-бандига асосан қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ қарз банк ёки бошқа кредит муассасаси орқали ундириб олиниши шарт бўлишига қарамай, даъвогар жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банк ёки бошқа кредит муассасасига мурожаат этмаган бўлса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдиради.

Бундай ҳолда, судлар томонидан процессуал ҳуқуқ нормаси бузилган ҳолда иш кўрилганлиги сабабли, низо бўйича қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниб, даъво кўрмасдан қолдирилиши лозим.

Қайд этилганларга асосан, Раёсат ушбу иш бўйича қабул қилинган Фарғона вилоят хўжалик судининг 2005 йил 7 сентябрдаги ҳал қилув қарори, апелляция инстанциясининг 2005 йил 14 сентябрдаги ва Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 2005 йил 21 ноябрдаги қарорларини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон









Время: 0.0222
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск