ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Зарарни ундириш билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 27.12.2007 й. Р N 125-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2007 й.

Р N 125

(КЎЧИРМА)

"Холмат ота" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг капитал қурилиш дирекциясидан 30 млн. сўм зарарни ундиришни сўраган.

Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2007 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Даъвогар фойдасига 1672757 сўм зарар ва 7000 сўм суд харажатлари ундирилган, даъвонинг қолган қисми рад қилинган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация инстанцияси судининг 2007 йил 6 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, Де??онобод туман ҳокимлигидан "Холмат ота" фермер хўжалигига 20933714 сўм зарар ундирилган, ҳал қилув қарорининг "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК капитал қурилиши дирекциясидан 1672757 сўм зарар ва 33454 сўм давлат божи ундириш қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Протестда суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судьянинг маърузасини, бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протест важларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатларга қараганда, Де??онобод туман ҳокимининг 2000 йил 16 ноябрдаги Х-612/11-сонли қарорига асосан "Холмат ота" фермер хўжалигига ошхона, дам олиш хоналари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси қурилиши учун Ибн Сино жамоа ширкат хўжалигининг "Чак-Чак" участкасидан 0.72 гектар ер майдони ажратилган.

Мазкур ер майдонига вилоят Ер ресурслари бошқармаси томонидан 2003 йил 22 сентябрда ОY серияли N 058697 рақамли ҳамда Де??онобод туман Ер муносабатлари ва кўчмас мулк давлат кадастри бошқармаси томонидан бино-иншоотларга 2003 йил 18 октябрда КД серияли N 006590 рақамли гувоҳнома расмийлаштирилган.

"Тошқўрғон-Бойсун-Қумқўрғон" йўналиши бўйича темирйўл ўтказилиши муносабати билан катта ҳажмдаги ер бурғулаш ва портлатиш ишлари амалга оширилганлиги натижасида "Холмат ота" фермер хўжалигига тегишли бино-иншоотларнинг бир қисми яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги, бино деворлари ҳар томонлама ёрилиб, қулаб, том шифер ёпмалари синиб кетганлиги ҳақида мутахассислар иштирокида ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи Б.Турдиалиевнинг қатнашувида фермер хўжалигига 9690712 сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, 2006 йил 26 майда далолатнома тузилган.

"Наманганконсаудитинформ" маркази ёпиқ акциядорлик жамияти аудиторларининг 2006 йил 13 сентябрдаги хулосасида тақдим этилган ҳужжатлар асосида бино ва иншоотларга етказилган умумий зарар миқдори 8017955 сўм эканлиги аниқланган ва тарафлар эътирозлар билдирмаган.

Де??онобод туман ҳокимининг 2006 йил 4 октябрдаги Х-458/10-сонли қарорига асосан "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК капитал қурилиш дирекцияси томонидан 2006 йил 12 октябрда 1949-сонли тўлов топшириқномаси билан 8017955 сўм етказилган моддий зарар Де??онобод туман халқ банкига кўчириб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 10-бандига кўра, баҳолаш ишларидан норози бўлган тақдирда мулкдор мулкни баҳолаш учун тегишли лицензияга эга бўлган мустақил баҳоловчи комиссияга бериши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 40-моддасининг биринчи қисми талабига кўра даъвогар хўжалик низоси бўйича ҳал қилув қарори қабул қилунгунга қадар даъвонинг асосини кўпайтириш ёки камайтириш ёхуд даъводан воз кечишга ҳақли эканлиги қайд этилган.

"Холмат ота" фермер хўжалиги томонидан Қашқадарё вилоят хўжалик судига тақдим этилган даъво аризасида "Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг Капитал қурилиш дирекциясидан 30 млн. сўм зарарни ундириш сўралган бўлиб, даъвогар томонидан даъво талаблари ўзгартирилмаган.

Кассация инстанцияси суди даъво талабларидан четга чиқиб, асоссиз равишда Де??онобод туман ҳокимлигидан 20933714 сўм ундиришни белгилаган.

Хўжалик иши бўйича даъво талаби 30 млн. сўм бўлган ҳолда, шундан ихтиёрий равишда тўланган сумма 8017955 сўмни ташкил этиб, ҳал қилув қарори билан ундирилган сумма 1672757 сўмни, қолдиқ сумма эса 20309288 сўмни ташкил этишига ҳам эътибор берилмаган.

Де??онобод туман ҳокимининг 2006 йил 4 октябрдаги Х-458/10-сонли қарорида "Холмат ота" фермер хўжалигига тегишли бўлган бино-иншоотларни бузиш эмас, балки фермер хўжалигига етказилган зарарни қоплаш масаласи қайд этилган.

Бундан ташқари, иш ҳужжатларида "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК ва Де??онобод туман ҳокимлиги қўшимча жавобгар сифатида ишга жалб қилинганлиги ҳақида суд ажрими мавжуд эмас.

Суд инстанциялари томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган, хўжалик суди аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатлар исботланмаган. Бундай ҳолда, иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 200-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Раёсат Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 18-0605/20402-сонли иши бўйича қабул қилинган 2007 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори, кассация инстанцияси судининг 2007 йил 6 июндаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда суд қонунда белгиланган тартибда "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК ва Де??онобод тумани ҳокимлигини ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилиб, даъво талабини муҳокама қилиб, зарар етказилишига сабабчи бўлган айбдор шахсларни ва етказилган зарар миқдорини аниқлаб, йиғилган далиллар асосида қонуний қарор қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 10-сон.















Время: 0.0174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск