ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Зарарни ундириш билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 20.09.2007 й. Р N 109-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2007 й.

Р N 109

(КЎЧИРМА)

Самарқанд шаҳар "Сувоқава" ишлаб чиқариш бошқармаси Самарқанд вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Равшан" фирмасидан 9478656 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2007 йил 5 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Кассация инстанцияси судининг 2007 йил 28 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Протестда суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судьянинг маърузасини, бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ва протест важларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига қараганда, Самарқанд шаҳар, Бедил кўчасида жойлашган "Равшан" хусусий фирмаси "Сувоқава" ишлаб чиқариш бошқармаси билан шартнома тузмасдан, сув ўлчагич асбоби ўрнатмаган ҳолда ноқонуний равишда шаҳар сув тармоғига уланиб олган.

"Сувоқава" ишлаб чиқариш бошқармаси ходимлари томонидан 2006 йил 31 августдаги 00852-сонли далолатномада "Равшан" фирмаси 2006 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатаётганлиги, "Сувоқава" ишлаб чиқариш бошқармаси билан шартнома тузмасдан, 40 мм.ли қувур орқали шаҳар сув тармоғига рухсатсиз уланганлиги, сув тармоғига эса сув ўлчагич асбоби ўрнатилмаганлиги қайд этилган.

Даъвогар томонидан юқорида қайд этилган далолатнома асосида жавобгарга сув тармоғига уланган 40 мм.ли қувурнинг сув ўтказиш меъёри бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 24 апрелда 44-рақам билан рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикасида коммунал сув таъминоти ва оқава тармоқлардан фойдаланиш қоидалари"нинг талабига асосан 9478656 сўм тўлов ҳисоблаган ва уни ундириш ҳақида хўжалик судига мурожаат қилинган.

Суд қарорлари билан "Ўзбекистон Республикасида коммунал сув таъминоти ва оқава тармоқлардан фойдаланиш қоидалари"нинг талабига асосан даъво суммаси ноқонуний уланган қувурнинг сув ўтказиш меъёри бўйича ҳисобланганлигини асос қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келинган.

Қайд этилган Қоидаларнинг 4.13-бандида ноқонуний равишда коммунал сув тармоғига уланган субъектларга нисбатан тўловлар сув тармоғига уланган қувурнинг сув ўтказиш қобилияти бўйича ҳисобланиши кўрсатилган бўлса-да, суд инстанциялари томонидан ноқонуний ўтказилган қувурнинг диаметри аниқланмаган.

Ноқонуний уланган сув қувурининг диаметри даъво суммасини ҳисоблашнинг асоси ҳисобланса-да, қувурнинг диаметри аниқланганлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.

Бундан ташқари, судлар томонидан жавобгарнинг даъвогар вакиллари томонидан тақдим этилган далолатнома бир томонлама тузилганлиги, уни тузишда фирма вакиллари иштирок этмаганлиги ҳақидаги важлари муҳокама қилинмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмаган.

"Равшан" фирмаси ишни кассация инстанциясида кўриш учун олдиндан 188000 сўм давлат божи тўлаган бўлса-да, лекин, кассация инстанцияси судининг қарори билан жавобгардан яна 94787 сўм давлат божи ундирилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 54-моддасига кўра ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган маълумотлар иш бўйича далиллар бўлиб, улар асосида хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бор ёки йўқлигини аниқлайди.

Мазкур хўжалик иши бўйича суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ва улар исботланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 200-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Ишни янгидан кўришда суд ноқонуний ўтказилган қувурнинг диаметрини аниқлаши, хўжалик иши бўйича амалга оширилган суд харажатлари миқдорини ўрганиши, жавобгарнинг даъвогар вакиллари томонидан тақдим этилган далолатномани тузишда жавобгар фирма вакиллари иштирок этмаганлиги ҳақидаги важини муҳокама қилиб, иш бўйича йиғилган далиллар йиғиндиси асосида қонуний тўхтамга келиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 10-сон.













Время: 0.0194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск