ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Зарарни ундириш билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 28.12.2006 й. Р N 165-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2006 й.

Р N 165

(КЎЧИРМА)

Даъвогар - "Танги" фермер хўжалиги даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат этиб, "Ўрол бобо" фермер хўжалигидан 1219500 сўм зарарни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2005 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 397200 сўм ундирилган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судья маърузасини, Бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши тўғрисидаги фикрини эшитиб, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Зарбдор туман ҳокимининг 2004 йил 10 ноябрдаги 663-сонли қарорига асосан "Танги" фермер хўжалигининг буғдой экилган 6,5 га ер майдони "Ўрол бобо" фермер хўжалигига олиб берилган.

"Танги" фермер хўжалиги 6,5 гектар ер майдонига кузги буғдой экиш учун 1219500 сўм сарфлаган деб ҳисоблаб, "Ўрол бобо" фермер хўжалигидан ушбу суммани зарар сифатида ундиришни сўраб даъво аризаси берган.

Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган.

Суднинг уруғлик учун 260,0 минг сўм, ерни ҳайдаш учун 137,2 минг сўм ундириш ҳақидаги хулосаси асослантирилмаган бўлиб, 2100 кг. уруғликнинг ҳар бир килограммини 160 сўмдан ҳисоблаб, 336,0 минг сўм ўрнига 260,0 минг сўм ундирилган.

Даъвогар ўқ ариқни олиш, ерга нарезка тортиш, қайта барана қилиш, минерал ўғитлар ва уруғликни ортиш ишлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмади деб ҳисоблаб, суд даъво талабларининг ушбу қисмини рад этган.

Аммо суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар, яъни, 2005 йил ҳосили учун 6,5 га ерга экилган кузги доннинг 1220,0 сўмлик сарф-харажатлари ҳақидаги 2004 йил 20 октябрдаги далолатномани, Зарбдор туман давлат солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган 2005 йил 1 январь ҳолатига бўлган бухгалтерия ҳисоботларини, фермер хўжалиги ишчилари X. Чинпўлатова, Д. Асатуллаев, К. Холмуродов, X. Ғойибназаров, С. Сафаров, тракторчи С. Лахаевнинг тушунтириш хатларини, "Водник" фермер хўжалиги бошлиғи Ж. Сафаров, "Бобур Мирзо" фермер хўжалиги бошлиғи М. Бекированинг хатларини, Жиззах нефть базасининг юк хатини ўрганмаган.

Баён этилганларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш лозим.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди даъвогар томонидан даъво талабларини асослантириш учун тақдим этилган ҳужжатларни тарафлар вакиллари, зарур бўлса мутахассислар иштирокида муҳокама этиб, харажатларнинг реал қийматини аниқлаб, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 4-сон.












Время: 0.0183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск