ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Зарарни ундириш билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 23.02.2006 й. Р N 20-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ РАЁСАТИ

ҚАРОРИ

23.02.2006 й.

N Р 20



(Кўчирма)



Сурхондарё вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Сурхондарё вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Бойсун туман коммунал фойдаланиш бошқармасидан 2507855 сўм зарарни ундиришни сўраган.

Сурхондарё вилоят хўжалик судининг 2004 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, зарар Бойсун туман ҳокимлиги ва туман коммунал фойдаланиш бошқармаси ҳисобидан солидар тартибда ундирилган. Шунингдек собиқ Бойсун тумани ҳокими вазифасини бажарган Х.Чоршанбиев ва унинг ўринбосари Б.Эралиевлар ҳисобидан туман ҳокимлиги ва коммунал фойдаланиш бошқармаси фойдасига етказилган зарарни қоплаш учун регресс тартибида 544000 сўмдан ундириш белгиланган.

Қашқадарё вилоят хўжалик суди аппеляция инстанциясининг 2005 йил 21 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, бу шахслардан регресс тартибида ундирилган миқдор 78350 сўмгача камайтирилиб, қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация судлов ҳайъатининг 2005 йил 28 ноябрдаги қарори билан апелляция инстанциясининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан келтирилган протестда иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини ўзгартириб, уларни қонунга мувофиқлаштириш масаласи қўйилган.

Раёсат иш юзасидан судья маърузасини ва прокурорнинг протестни қўллаш ҳақидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига зид равишда Бойсун туман ҳокимининг 2002 йил 29 декабрдаги 284-Ф-сонли фармойишига асосан Бойсун шаҳар марказидаги 25 туп чинор ва 1 туп олма дарахтлари кесилганлиги боис, даъво қаноатлантирилган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан туман ҳокимлиги ва коммунал фойдаланиш бошқармаси фойдасига етказилган моддий зарарни қоплаш учун регресс тартибида собиқ Бойсун тумани ҳокими вазифасини бажарган Х.Чоршанбиев ва унинг ўринбосари Б.Эралиевларнинг ҳар биридан 544000 сўмдан ундириш белгиланган.

Қашқадарё вилоят хўжалик суди аппеляция инстанцияси ушбу шахслардан регресс тартибида ундирилган миқдорни 78350 сўмгача камайтириб, қарорнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдирган.

Аммо судлар томонидан мансабдор шахслар томонидан етказилган зарарни қисман қоплаш мақсадида энг кам иш ҳақининг ўн ёки 100 баравари миқдорида ундирилганлиги ва қайси қонун ҳужжатларига асосланганлиги ҳал қилув қарорида ҳам, апелляция инстанцияси қарорида ҳам кўрсатилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 201-моддаси биринчи қисмига биноан юридик шахсга етказилган зарар учун ходим ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида моддий жавобгар бўлади.

Сурхондарё вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси Бойсун туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Х.Чоршанбиевнинг ўртача ойлик иш ҳақи 50628 сўмни, "Қишлоқ хўжалик кимё" акционерлик жамияти Бойсун туман филиали мудири бўлиб ишлаб келаётган Б. Эралиевнинг ўртача иш ҳақи 76000 сўмни ташкил этиши уларнинг 2006 йил 23 февраль куни берган маълумотномалари билан тасдиқланади. Шу сабабли суд қарорларининг айбдор мансабдор шахслар ҳисобидан етказилган моддий зарарни регресс тартибида ундириш қисми уларнинг иш жойларидан берилган маълумотномаларга кўра тасдиқланган ўртача иш ҳақлари миқдорида ундирилиб, ўзгартирилиши лозим.

Раёсат, протестда келтирилган судлар томонидан зарарни жисмоний шахслар - Х.Чоршанбиев ва Б.Эралиевлар ҳисобидан ундириш ҳақидаги даъво талаби киритилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 23, 24-моддаларига биноан жисмоний шахслар иштирокидаги низолар хўжалик судига тааллуқли эмаслиги инобатга олинмаган деган важлар билан келишмайди, чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида"ги Фармонига кўра ва ХПКнинг 42-моддасига кўра хўжалик судлари ишларни суд мажлисларида кўриб чиқиш жараёнида мансабдор шахсларнинг ҳаракат ёки ҳаракатсизликларига баҳо бериб, уларнинг хўжалик юритувчи субъектларга етказган зарарларини регресс тартибда ундириш чораларини кўришлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 200-моддаси биринчи қисмига биноан суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Баён этилганларга кўра, Раёсат ушбу иш бўйича қабул қилинган Сурхондарё вилоят хўжалик судининг 2004 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори, Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2005 йил 21 сентябрдаги ва кассация инстанциясининг 2005 йил 28 ноябрдаги қарорларини қисман ўзгартириб, собиқ Бойсун туман ҳокими вазифасини бажарувчи Х.Чоршанбиевдан 50628 сўм ва Бойсун туман ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Б.Эралиевдан 76000 сўм Бойсун туман ҳокимлиги ва Бойсун туман коммунал фойдаланиш бошқармаси фойдасига етказилган моддий зарар ҳисобига регресс тартибда ундириш, суд қарорларининг қолган қисмини эса ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 йил, 6-сон






Время: 0.0118
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск