ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Нотариусни лицензиясидан маҳрум этиш низоси хўжалик суди судловига тааллуқли эмас (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 14.09.2000 й. 9-225-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

9-225-сонли иш

14 сентябр 2000 йил




Нотариусни лицензиясидан маҳрум этиш

низоси хўжалик суди судловига

тааллуқли эмас

(кўчирма)



Андижон вилояти ҳокимлиги адлия бошқармаси Андижон вилоят хўжалик судига даъво ариза бериб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус В.Усмоновни нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бекор бўлганлиги сабабли уни юридик шахс сифатида тугатишни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 1999 йил 29 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Жавобгарнинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб берган апелляция шикояти вилоят хўжалик суди судлов ҳайъатида 2000 йил 23 мартда кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгар - хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус В.Усмоновнинг кассация шикояти Олий хўжалик суди судлов ҳайъатида 2000 йил 24 майда кўрилиб суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Нотариус В.Усмоновнинг Олий хўжалик суди Раиси номига берган аризасига кўра келтирилган протестда суд қарорларини бекор қилиб даъвони рад этиш сўралган.

Раёсат, қуйидагиларга асосан протестни қисман қаноатлантиришни лозим топди.

Ҳужжатлардан кўринишича, В.Усмоновга вилоят ҳокимлигининг адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариат бўйича Малака ҳайъатининг 1997 йил 4 декабрдаги қарорига асосан нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи А.Н 000034-сонли лицензия берилиб, у 34-рақам билан давлат реестридан ўтказилган.

Адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариат бўйича Малака ҳайъатининг 1999 йил 7 сентябрдаги хулосасига асосан бошқарманинг шу кундаги 85-ж-ю сонли буйруғи билан В.Усмоновга берилган лицензия бекор қилинган.

Адлия бошқармаси "Нотариат тўғрисида" ги Қонуннинг 15 -моддасига асосан, умумий юрисдикция судига мурожаат қилиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун суднинг қарорини олгандан сўнггина, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус В.Усмоновга берилган АН 000034-сонли лицензиясини чақириб олиш ҳуқуқи вужудга келишини инобатга олмаган.

Адлия бошқармаси юқорида қайд этилган қонун талабларини бажармасдан, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус В.Усмоновга 1999 йил 10 сентябрдаги 10/1852-сонли хатни юбориб, АН 000034-сонли лицензияни қайтариб беришни асоссиз равишда талаб қилган.

Вилоят хўжалик судининг биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиргач, апелляция ва кассация инстанциялари ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган бўлсада, аммо улар ушбу низонинг хўжалик судига тааллуқли эмаслигига эътибор бермаганлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 111-моддасида - мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек тадбиркорлар ўртасидаги, иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Олий хўжалик суди ва хўжалик судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилиши ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат" тўғрисида" ги Қонунининг 15-моддаси 5-қисмига кўра хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ўз хоҳиши билан зиммасидаги ваколатларини соқит қилади ёки унинг ваколатлари ушбу моддада белгиланган ҳолларда суднинг нотариал фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқларидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори асосида бекор қилиниши қайд этилган. Хўжалик-процессуал кодексининг 23-моддасига асосан хўжалик судига юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги низоларга оид ишлар тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида" ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, нотариус тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслигини эътиборга олган ҳолда ушбу низоли иш хўжалик судларига тааллуқли эмас деб топишга тўлиқ асос мавжуддир.

Қайд этилганларни эътиборга олиб, ушбу низоли иш хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фаолиятини юридик шахс сифатида тугатиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли иқтисодиёт соҳасига ва якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятига оид низо бўлиб ҳисобланмайди.

Раёсат, протест даъво талаби - хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни юридик шахс сифатида тугатиш талаб этилганлигидан келиб чиқиб, даъвони рад этилиши сўралган бўлсада, низо умумий юрисдикция судларига тааллуқли бўлганлигига асосланиб, қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш эмас, балки иш юритишни тугатишни лозим топди.

(асосий)



Время: 0.0305
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск