ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Контрактация шартномаси ҳақида (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 30.03.2000 й. 187-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

187-сонли иш

30 март 2000 йил




Контрактация шартномаси ҳақида

(кўчирма)



"С.Мирзаев" номидаги очиқ акциядорлик жамияти Тошкент вилоят хўжалик судига даъво ариза бериб "Паркент" фирмаси билан тузилган 1997 йил 25 декабрдаги 3-сонли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари контрактация шартномаси бўйича 10.614.250 сўм асосий қарз, ўз вақтида қарзни тўланмагани учун 1.598.025 сўм пеня ва топширилган маҳсулотлар учун ҳақ тўлашдан бош тортган суммадан 5 фоиз миқдори 5.307.713 сўм жарима ундиришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 1999 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар топширилган мева-сабзавот маҳсулотининг пулини ўз вақтида тўламагани учун даъво қаноатлантирилган. Жавобгарнинг даъвогар қарзни нотўғри ҳисоб-китоб қилгани ҳақидаги важлари суд томонидан инобатга олинмаган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Кассация инстанциясининг 2000 йил 22 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, жавобгарнинг ундирилган сумманинг ҳисоби нотўғри қилингани учун ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақидаги шикояти қаноатлантирилмай қолдирилган.

Протестда суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Раёсат, қуйдаги асосларга кўра протестни асосли деб қаноатлантиришни лозим топди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, томонлар ўртасида 1997 йил 25 декабрда 3-сонли контрактация шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар "хўжалик" 1200 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотини (олма-477 тн., олхўри-180, гилос-15, ўрик-15, беҳи-15 тн. 3 сорт ва помидор-200 тн.) нарх олма учун-20 сўм, олхўри-20 сўм, гилос-60 сўм, ўрик-20 сўм, беҳи-15 сўм ва помидорни 10 сўмдан жами 22.600.000 сўмга етказиб беришни, жавобгар - "тайёрловчи" эса уларни қабул қилиб олиб, қийматини белгиланган ёки келишилган нархда тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар ҳақиқатда эса маҳсулотни 587110 кг (олма-504.729 кг, олхўри-7692, гилос-501 кг, беҳи-1734 кг, олча-820 кг, шпонка-895 кг, нок-1250 кг ва помидор -2262 кг) етказиб берган бўлиб, барча етказиб берилган маҳсулот учун ҳисоб-китоблар даъвогар томонидан шартномада келишилган нархдан келиб чиқиб қилинган.

Жавобгар ўз эътирозномаси ва кассация шикоятида даъвога эътироз билдириб, етказиб берилган маҳсулотни паст навлиги учун даъвогарнинг розилиги билан маҳсулотни қабул қилиш ҳақидаги юк хатларида келишилган нархларга биноан қабул қилинганлигини таъкидлайди.

Иш материалларида даъво аризага билдирилган эътирознома ва суд назорат органига тақдим этилган қўшимча ҳужжатларда жавобгар маҳсулотни даъвогардан қабул қилишда тарафлар томонидан қабул қилиш квитанциялари расмийлаштирилган бўлиб, уларда қабул қилинаётган маҳсулотни нави пастлиги учун белгиланган баҳо қайд қилинган.

Фуқаролик кодексининг 408 ва 434-моддасига мувофиқ агарда сотиб олувчига товарнинг сифати тегишли даражада маълум бўлмаса, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра харид нархини мутаносиб равишда камайтиришга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 августдаги 438-сонли Қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12-бандида тайёрловчи хўжалик томонидан шартномада назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча топширилган маҳсулотнинг ҳаммасини ностандарт мева-сабзавотлар ва бошқа тез айнийдиган маҳсулотлардан ташқари унда белгиланган шартларда қабул қилиб олишга мажбурдир. Янги ёки қайта ишланган ҳолда фойдаланишга яроқли ностандарт мева-сабзавотни ва бошқа тез айнийдиган маҳсулотларни ҳамда шартномаларда назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча топширилган тез айнийдиган стандарт маҳсулотни тайёрловчи томонлар келишган шартлар ва нархлар бўйича қабул қилиб олиши кўрсатилган.

Биринчи инстанция судининг маҳсулотга бўлган юк хатларини жавобгар ҳеч қандай эътирозсиз ва контрактация шартномасида белгиланган нархларда қабул қилган деган хулосаси асоссиздир, чунки шартноманинг 2.2-бандига кўра етказиб берилаётган маҳсулот даъвогарнинг қабул қилиш пунктида сифати ва сони бўйича қабул қилинган ва барча қабул қилинган маҳсулот миқдори бўйича ҳам ашё сифати бўйича таҳлил тузилган ва даъвогарга сифати (нави) ва маҳсулот нархи келишилганлиги ва даъвогар вакили томонидан имзоланиб қабул қилиш квитанцияси берилган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган барча юк хатларида қабул қилиш квитанцияларини рақами бўлиб, (масалан: даъвогар томонидан 08.09.1998 йилдаги 1062-сонли юк хати бўйича топширилган 3491 кг олма, 694129 - сонли қабул қилиш квитанциялари билан ҳар бир кг 5 сўмдан учинчи навда қабул қилинган), Бироқ юк хатларида баҳо ўзгариши қайд қилинмаган, қабул қилиш квитанцияларини суд текширмаган.

Ишдаги ҳужжатларда томонлар ўртасида 1999 йил 21 январда тузилган солиштирув далолатномаси бўлиб, бунда 5.247.549 сўмлик сифатсиз топширилган маҳсулот тан олинган. "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 19 бандига мувофиқ маҳсулот сифатини баҳолаш ва миқдорини аниқлашда томонлар ўртасида низоли масалалар Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекцияси томонидан ҳал қилиниши кўрсатилган. Лекин, даъвогар маҳсулотни топширишда сифати бўйича қаршилик билдирмаган. Бу ҳолатга суд тўғри баҳо бермаган.

Шартномада маҳсулот сифати (нави) келишилмаган, даъвогар 475000 кг олма ўрнига 504729 кг олма етказиб берган, яъни жавобгар шартномада кўрсатилган миқдордан кўп тез бузилувчи маҳсулотни қабул қилган ва бу маҳсулот қабул қилинишида сифатсиз эканлиги аниқланган. Шунинг учун "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12-бандига кўра жавобгар маҳсулотни тарафлар томонидан келишилган баҳода ва пасайтирилган баҳоларда қабул қилишга ҳақли. Бу ҳолатлар низони тўғри ҳал этишлик учун аҳамиятга эга. Бироқ биринчи ва кассация инстанция судлари томонидан бу ҳолатлар аниқланмаган.

Ишни янгитдан кўришда биринчи инстанция суди жавобгардан молиявий хужжатларини талаб қилиб олиши ва батафсил ўрганиши лозим, хусусан: қишлоқ хўжалик маҳсулотини қабул қилиш бўйича қабул квитанцияси корешоги; ашё сифати анализи (форма N П-1 қишлоқ хўжалик маҳсулотига); 21.01.1999 йилдаги солиштирув далолатномаси ва иш ҳолатларидан келиб чи??ан ҳолда бошқа зарур хужжатларни талаб қилиб олиши хамда уларга ҳуқуқий бахо бериб қонунга асосланган қарор қабул қилиши лозим.



Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск