ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Кредит шартномалари тўғрисида (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 30.03.2000 й. 926/98-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

926/98-сонли иш

30 март 2000 йил




Кредит шартномалари тўғрисида

(кўчирма)



"Андижонбанк" ҳиссадорлик тижорат банки даъво ариза билан Андижон вилоят хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар "Ойдин-86" хусусий савдо дўконидан 1354167 сўм ундиришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 1997 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Жавобгарнинг шикоятига кўра апелляция судлов ҳайъати 1997 йил 15 декабрда ишни кўриб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвони қисман 827669 сўмга қаноатлантирган.

Жавобгарнинг кассация тартибидаги шикояти 1998 йил 6 октябрда Олий хўжалик суди судлов ҳайъатида кўрилиб хўжалик судининг қарорлари бекор қилиниб, ишни қайта кўриш учун Наманган вилоят хўжалик судига юборилган.

Наманган вилоят хўжалик судининг 1998 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман 743920 сўмга қаноатлантирилган, шу суднинг апелляция инстанциясини 1999 йил 3 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгарнинг кассация шикоятига асосан иш Олий хўжалик судининг судлов ҳайъатида 1999 йил 20 апрелда кўрилиб вилоят хўжалик суди қабул қилган қарорлар бекор қилиниб, даъво рад этилган.

Кассация судлов ҳайъатининг қароридан норози бўлган "Андижонбанк" ҳиссадорлик жамияти Олий хўжалик суди Раиси номига шикоят йўллаб, ушбу қарорни қонунийлигига баҳо бериб, уни бекор қилиш тўғрисида протест келтиришни сўраган.

Протестда, кассация судлов ҳайъатининг қарорини бекор қилиб, Наманган вилоят хўжалик судининг қарорларини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Раёсат, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича "Андижонбанк" ХТБ ва "Ойдин - 86" хусусий дўкони ўртасида 1994 йил 28 февралда ва 1995 йил 20 январда кредит шартномалари тузилган бўлиб, мазкур шартномаларга кўра жамоа дўкони 1994 йилда йилига 50 % йиллик, кечиктирилса 70 %дан, лимитдаги 980,0 минг сўмдан ошиқ олинган сумма учун йиллик 100 % тўлов амалга оширилиши лозим бўлган. Олинган кредитлар учун қисман тўловлар амалга оширилган, аммо кредит ва фоизлардан қарзи қолган. 1995 йилнинг январида ҳам тарафлар ўртасида янги кредит шартномалари тузилган бўлиб, унга кўра ҳам банк томонидан жавобгарга 160 % йиллик тўлаш шарти билан 3000 сўм кредит берилган. Кредит суммалари хусусий дўкон иш фаолиятида мақсадли ишлатилган. Олинган кредит суммалари фоизлари билан биргаликда 3592017 сўм миқдорида қайтарилган. Шу сабабли банк даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, 827669 сўм кредит суммасидан ва 526498 сум фоиздан қолган қарзларни жавобгардан ундириб беришни сўраган.

Шартноманинг 5.1-бандига асосан уни амал қилиш муддати асосий кредит ва фоизлар тўла қайтарилгунга қадар бўлиши қайд этилган, 5.3-бандига кўра шартнома шартларини ўзгартириш ҳолатлари келишув битими тузилиши орқали ҳал этилиши кўрсатилган. Ваҳоланки, низо кўрилиш давомида тарафлар томонидан келтирилган ҳисоботлардан кўринишича жавобгарнинг 1994 йилда тузилган шартнома бўйича асосий қарздан ҳам, фоиздан ҳам қарзи бўлиб, юқорида кўрсатилган бандга асосан бу шартнома кейинги йилларда ҳам амалда бўлган. Ғарз мавжудлиги жавобгар томонидан инкор этилмаган. Фақатгина қарз суммасида низо мавжуд. Жавобгар томонидан қарз суммасига нисбатан тегишли ҳисоб-китоб тақдим этилмаган.

Наманган вилоят хўжалик суди ишни кўришда барча келтирилган ҳисоботларни эътиборга олиб, зарурий ҳисоб-китобларни бажариб шулар асосида қарор қабул қилган. Жавобгарнинг шикоят аризаларида кўрсатилган ошиқча йиллик фоиз ҳисобида ҳисобланган суммалар суд томонидан инобатга олинмаган ва бу ҳолатлар ҳал қилув қарорида тўлиқ баён этилган.

Кассация инстанцияси низо юзасидан Андижон вилоят хўжалик суди қабул қилган қарорлар жавобгарнинг кассация шикоятига кўра бекор қилиниб, иш янгитдан кўриш учун Наманган вилоят хўжалик судига юборилганлигига ва у ерда судлов ҳайъатининг тавсияларига биноан иш тарафлар иштирокида ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқилганлигига эътибор бермаган.

Бундан ташқари, жавобгарнинг важлари ишни кўриш жараёнида белгиланган тартибда далиллар билан асосланмаганлиги, бу ҳужжатлар судга тақдим этилмаганлиги кассация судлов ҳайъати томонидан эътиборга олинмаган.

(асосий)



Время: 0.0209
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск