ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Суғурта тўғрисида (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 07.09.1999 й. 2616-Ю-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

2616-Ю-сонли иш

7 сентябр 1999 йил




Суғурта тўғрисида

(кўчирма)



Даъвогар - "Савдогарбанк" Тошкент шаҳар бўлими Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани Давлат суғурта инспекцияси (ҳозирда "Кафолат" ДАСК Шайхонтоҳур бўлими) дан 6000000 сўм суғурта суммаси ва давлат божини ундириб беришни сўраган.

Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг 1998 йил 24 мартдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган Тошкент шаҳар хўжалик судининг 1997 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори билан Шайхонтоҳур тумани Давлат суғурта инспекциясидан "Савдогарбанк" Тошкент шаҳар бўлими фойдасига 6000000 сўм асосий қарз ва 120000 сўм давлат божи ундирилган.

Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг 1999 йил 11 июндаги ажрими билан "Кафолат" ДАСК жавобгарликдан озод қилинган.

"Кафолат" ДАСК томонидан суд қарорига асосан амалга оширилган 3996615,28 сўмдан, 1999 йил 5 май ҳолатига қолган 2003384, 32 сўм "Узагросуғурта" давлат акционерлик суғурта компаниясидан ундирилган.

Протестда иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб ишни янгитдан кўриб чиқишга юборишлик масаласи қўйилган.

Раёсат, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим деб топди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, 1996 йил 19 мартда тузилган номерсиз кредит шартномасига кўра даъвогар томонидан "Жасур" хусусий фирмасига 105 йиллик фоизи билан 5000000 сўм кредит берилган ва 1996 йил 20 мартда белгиланган тартибда расмийлаш-тирилган. Кредитни қайтариш бўйича 1996 йил 12 мартдаги шартномага асосан "Жасур" хусусий фирмасига 1-сонли суғурта гувоҳномасини берган Шайхонтоҳур туман давлат суғурта инспекцияси кафолатчи бўлиб, Шайхонтоҳур туман давлат суғурта инспекцияси бу билан ўзига кредит қайтарилмаган тақдирда - банкка кредит ёки унинг қайтарилмаган қисмини тўлаш мажбуриятини олган.

-Шайхонтоҳур туман давлат суғурта бўлими 1996 йил 18 мартда "Савдогарбанк" Тошкент шаҳар бўлимини "Жасур" хусусий фирмаси кредит қайтарилмагани учун қарз олувчини суғурта жавобгарлиги тўғрисидаги шартномага кўра 420000 сўмдан иборат суғурта тўловларини (тўлов вексел билан амалга оширилган) амалга оширганини маълум қилган;

Кредит шартномасига кўра кўрсатилган муддатда кредит суммаси ва унинг фоизлари тўланмаган.

Биринчи ва кассация инстанцияси томонидан ишни кўришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 февралдаги УП -1713-сонли "Ўзагросуғурта" Давлат - акционерлик суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 мартдаги "Кафолат" давлат -акционерлик суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Ғарорига кўра "Кафолат" ДАСК собиқ Давсуғурта қарзлари бўйича жавоб бермаслиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Давлат суғурта бош бошқармасининг барча мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича "Узагросуғурта" ҳуқуқий вориси бўлишини инобатга олмаганлар.

"Кафолат" ДАСК Тошкент шаҳар филиалини 1999 йил 4 майдаги 362-сонли аризасини курган Олий хўжалик суди судлов ҳайъати ўз ваколатидан четга чиқиб, иш 1998 йил, 24 мартда судлов ҳайъати томонидан кўрилгани ва қарори билан биринчи инстанция судининг даъвогар фойдасига 6000000 сўм ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний деб топилганига қарамасдан, 1999 йил 11 июндаги ажрими билан "Кафолат" ДАСК жавобгарликдан озод қилиб, "Ўзагросуғурта" ДАСК дан даъвогар фойдасига 2003395 сўм ундириш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Бундай ҳолатларда иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини асосли ва қонуний деб бўлмайди. Шуларга кўра Раёсат қарорида суднинг барча қарор ва ажримлари бекор қилиниб, ишни янгитдан кўришда суд ю?орида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини инобатга олиб, "Ўзагросуғурта" ДАСКни ишга жавобгар сифатида жалб этган ҳолда, иш материалларини ўрганиб чиқиб, бунинг асосида қонуний қарор қабул қилиниши лозимлигини кўрсатган.



Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск