ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Биргаликдаги фаолият шартномаси (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 29.07.1999 й. 4254-Ю-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

4254-Ю-сонли иш

29 июл 1999 йил




Биргаликдаги фаолият шартномаси

(кўчирма)



Ташкент шаҳар, "Имидж" ишлаб чиқариш тижорат фирмаси масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, "Белый ветер" масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 1996 йил 26 октябрдаги қўшма фаолият юритиш ҳақидаги шартномани, "Белый ветер" МЧЖ ташкил этиш ҳакидаги таъсис шартномасини бекор қилиш ва "Имидж" ишлаб чиқариш фирмасининг Устав фондига қўшган 546176, 50 сўм улушини қайтариб беришни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 1998 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар талаби тўла қаноатлантирилган.

Иш апелляция ва кассация инстанциясида кўрилмаган.

Протестда қабул қилинган ҳал қилув қарорни қисман бекор қилиб, қисми бўйича иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган.

Раёсат, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим деб топди.

Ишдаги ҳужжатларга қараганда 1996 йил октябр ойида "Белый ветер" масъулияти чекланган жамияти тузилган бўлиб, жамият таъсисчилари бўлиб жисмоний шахслар М.А.Кочиев, В.Б.Аракелян ва "Имидж" ишлаб чиқариш тижорат фирмаси иштирок этган. 1997 йил август ойида таъсисчилар алмашган ва "Белый ветер" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларига Г.Б.Цой (25 %), М.Цендренкова (25 %) ва "Имидж" ишлаб чиқариш фирмаси МЧЖ ти (50%) киритилган.

"Имидж" ИЧФ МЧЖ ва "Белый ветер" МЧЖ ўртасида кафе-ресторан ташкил этиш ма?садида 1997 йил 26 октябрда қўшма фаолият юритиш шартномаси имзоланган. Ғайд этилган шартномага кўра, "Имидж" МЧЖ "Белый ветер" МЧЖ ни фақат бино билан таъминлаши, "Белый ветер" МЧЖ эса коммунал тўловларни амалга ошириши, бинони капитал таъмирлаш ишларини бажариши ва кафе-ресторан фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ҳаражатларни олиб бориши лозим бўлган. Шартнома шартига кўра, биргаликдаги фаолиятдан олинган фойда, қуйидагича тақсимланиши белгиланган :

- "Имидж" ИЧФ 51 фоиз, Белый ветер" МЧЖ 49 фоиз.

Таъсисчилар томонидан "Белый ветер" масъулияти чекланган жамияти фаолияти текширилганда, "Насаф" кафе-ресторани даромади яширилаётгани, ҳисоботда зарар кўрсатганлиги ва бунинг оқибатида кафе-ресторан биносидан фойдалангани учун ҳаражатлар тўланмаётганлиги аниқланган.

Таъсисчилар томонидан "Белый ветер" МЧЖ фаолиятини тафтиш қилишга қарор қилинган. 1998 йил 26 мартдаги тафтиш далолатномасига кўра "Белый ветер" жамиятида камомад аниқланган, шу сабабли "Имидж" МЧЖ 1996 йил 26 октябрда қўшма ҳамкорликда фаолият юритиш шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилган.

Даъво иш юритувига қабул қилингач "Имидж" фирмаси таъсис шартномасини бекор қилиш ва Устав фондига киритилган маблағни қайтариш ҳақидаги янги даъво талабларига асосланган ариза берган. Даъво талаблари миқдорини ошириш ҳақидаги ушбу ариза суд томонидан иш юритувига қабул қилинган ва кўриб чиқилган, бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси ХПК талабларига зид бўлган. Бундан ташқари хўжалик суди бир - бири билан боғлиқ бўлмаган бир неча даъвони бирлаштирган.

ЎзР ХПКнинг 23 моддасига кўра хўжалик судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. Ушбу модданинг 4-қисмида, ўзаро боғли? бўлиб, баъзилари хўжалик судига, бошқалари эса умумий судга тааллуқли бўлган бирнеча талаб бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар умумий судда кўрилиши белгиланган.

Иш материалларидан кўринишича, "Белый ветер" МЧЖ таъсис шартномасига асосан (октябр 1996 и.,) иккита жисмоний шахс - Цой Г.Б. (25 %), Цендренкова М-(25 %) ва юридик шахс "Имидж" ИЧФ МЧЖ томонидан ташкил этилган.

Таъсис шартномасини бекор қилиш ва Устав фондидаги маблағни қайтариш ҳақидаги талаб якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлмаган жисмоний шахслар муносабатларига тааллуқли бўлгани учун, суд даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризасини қабул қилишни рад этиши лозим эди, чунки таъсис шартномасини бекор қилиш ва киритилган маблағни қайтариш ҳақидаги талаблар хўжалик судига тааллуқли эмас ва ХПКнинг 23-моддасига кўра умумий судда кўрилиши лозим.

Ғайд этилган ҳолатларга кўра биринчи инстанция судининг 1998 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарорини таъсис шартномасини бекор қилиш ва Устав фондига киритилган маблағни қайтариш ҳақидаги қисми ноқонуний бўлганлиги сабабли бекор қилиниб, ишни бу қисмига нисбатан - иш юритишлик тугатилди.



Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск