ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Юк ташиш тўғрисида (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 13.07.1999 й. 4233-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

4233-сонли иш

13 июл 1999 йил.




Юк ташиш тўғрисида

(кўчирма)



1997 йил 28 апрелда "Қизилқумцемент" ККАЖ ва ДК "Узжелдорэкспедиция" ўртасида 9-сонли франко -завод базис шарти билан шартнома тузилган бўлиб Туркмантемирйўлга цемент етказиб бериш керак бўлган. Шартномани имзолаш вақтида бир тонна цемент нархи 2082,50 сўм бўлган. 1997 йил 1 ноябрдан Молия Вазирлигининг реестири N 06-02-УЗ-14-97га биноан цементнинг бир тоннаси нархи 3243,10 сўмдан тасдиқланиб, шартномада кўрсатилганидан юқори бўлган.

Нархларнинг ўзгариши муносабати билан қўшма корхона шартноманинг 3.3-банди шарти бўйича ДК "Узжелдорэкспедиция"га янги нархни белгилаш тўғрисида мурожаат қилганида, у протоколга имзо қўймаган. Янги нархлар хусусида рад жавобини олсада ДК "Узжелдорэкспедиция" 1997 йил декабр ойида тушурилган цемент учун янги нархлар билан ҳисоб-китоб қилган. Аввал 1997 йил ноябрда тушурилган цемент учун эса эски нархлар билан ҳисоб-китоб қилган, бунинг оқибатида ноябрда тушурилган цемент учун янги ва эски нархлар ўртасидаги фарқдан 75207613,40 сўм келиб чиқган.

Сотиб олувчи янги нархлар бўйича ҳисоб-китоб қилмаганлиги учун яъни декабр 1997 йил юборилган цемент учун янги нархда тўлаганлиги ва у бу нархни тан олганлигига хавола қилиб даъвогар Навоий вилоят хўжалик судига тарафлар ўртасидаги шартнома шартларини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилган.

Навоий вилоят хўжалик судининг 1998 йил 18 февралда чиқарган ҳал қилув қарорида 9-сонли шартноманинг 2.3 бандига қўшимча киритилиб жавобгар ҳисоб-китобни шу вақтда амалда бўлган нархларга кўра тўлаши лозимлиги белгиланган. Ушбу хўжалик судининг ҳал қилув қарори апелляция инстанциясининг 1998 йил 10 июлдаги ва кассация инстанциясининг 1998 йил 19 августдаги қарорлари билан ўзгаришсиз қолдирилган. Ю?оридаги қарорларга ва шартнома шартига кўра, 1998 йил 23 июнда 70-сонли инкасса топшириқномасини қўйган, сотиб олувчи эса пул тўлашдан бош тортган. 1997 йил ноябр ва декабр ойларида сотиб олувчи цементни олганини инкор этмагани ҳолда, 15-сонли шартномани бажариб зарар кўрганлигини кўрсатган.

КК "Қизилқумцемент" цемент баҳоси ўртасида келиб чи??ан фарқ пулни тўлаш ҳақидаги талабига рад жавобини олганидан сўнг Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ДК "Узжелдорэкспедиция" дан 75207613,40 сўм асосий қарз ва 3760380 сўм жарима ундириб беришни сўраган.

Суднинг 1998 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво суммаси тўлиқ қаноатлантирилган.

1998 йил 20 ноябрдаги апелляция судлов ҳайъатининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгарнинг кассация тартибидаги шикояти 1999 йил 27 январда Олий хўжалик суди судлов ҳайъатида кўрилиб, бу қарорлар бекор қилиниб даъво рад этилган, бунга асос қилиб, 1997 йил 30 декабрда тузилган ўзаро ҳисоб-китоб актига даъвогарнинг бош бухгалтери ва бажарувчиси томонидан имзолангани кўрсатилган.

Протестда кассация судлов ҳайъатининг етарли асосларсиз қабул қилинган қарорини бекор қилиб, биринчи ва апелляция инстанциялари қарорларини кучида қолдириш масаласи қўйилган.

Олий хўжалик суди Раёсати протест важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра уни қаноатлантириб кассация ҳайъатининг қарорини бекор қилишни лозим деб топди.

1. Иш материалларидан кўриниб турганидек низолашаётган тарафлар ўртасида шартнома тузилган ва шу шартномага кўра Туркмантемирйўлга цемент етказиб берилган. Шартнома шартларини бажариш вақтида тарафлар ўртасида 1997 йил, 1 ноябрдан нархи ошган цементнинг янги баҳоси бўйича низо келиб чи??ан. Низо Навоий вилоят хўжалик суди томонидан кўрилиб даъвогар қўшма корхона фойдасига қарор чиқарилган. Чунки Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 1997 йил 1 ноябрда чиқарилган 06-02-Уз-14-97-сонли реестр бўйича цементнинг нархи ўзгартирилган. Шартноманинг 2.3-бандига суднинг қарорига асосан қўшимча киритилган, яъни цемент олаётган вақтдаги баҳоси ва цементнинг янги баҳоси ўртасидаги фарқи жавобгар томонидан тан олинган ва у бу фарқни тўлаган, 1997 йил декабр ойида етказиб берилган цемент учун ҳам

2. Ғўшма корхона бош бухгалтери ва бажарувчиси томонидан жавобгар томонининг бош директори ва бош бухгалтери имзолаган та??ослаш акти ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди, чунки молиявий масалаларни ҳал қилиш учун икки томондан биринчи имзо чекиш ваҳолатига эга бўлган шахслар имзо қўйишлари керак.

3. Цементнинг баҳосини аниқлаш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун даъвогар ўз вақтида керакли чораларни кўрган, бу вақтда жавобгар пулни тўлашдан бош тортиб бу масалани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳал қилиши керак деб важ қилган, вахоланки бу ҳолат шартномада кўрсатилмаган.

4. Даъвогарнинг даъво талабини керакли асосли ҳужжатлар билан тасдиқланган, биринчи ва апелляция инстанциясининг қарорлари тўғри қабул қилинганлиги сабабли Раёсат қарорига кўра ўзгаришсиз қолдирилди



Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск