ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Олди-сотди шартномаси (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 24.06.1999 й. 680-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

680-сонли иш

24 июн 1999 йил




Олди-сотди шартномаси

(кўчирма)



Жиззах вилоят прокурори Чирчиқ шаҳридаги "Марҳабо" хусусий фирмасининг манфаатини кўзлаб 1998 йил 17 июнда вилоят хўжалик судига даъво ариза киритиб, Дўстлик туманлараро базаси 1992 йил 10 апрелдаги 1116-сонли савдо битимига асосан Россия Федерациясини Кемерево областидаги "Юргинторг" корхонасидан 48 дона "Иж - Юпитер" мотоциклларини олиб, ҳақи 1160983 рублни тўламаганини, унинг ҳозирги нархи 7987200 сўм бўлиб, кредиторлик қарзни базанинг ҳуқуқий ворислари "Дўстлик Матлуботсавдо" чакана савдо кооператив ҳиссадорлик жамияти ва "Дўстлик Матлуботсаноат" кооператив ҳиссадорлик фирмасидан "Юргинторг" корхонаси битим бўйича ўз ҳуқуқини ўтказган "Марҳабо" хусусий фирмаси фойдасига ундириб беришни сўраган.

Жиззах вилоят хўжалик судининг 1998 йил 6 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво муддатини ўтказиб юборилгани асосида, прокурор даъвоси рад этилган.

Вилоят прокурори биринчи ўринбосарининг протестига кўра шу хўжалик судининг судлов ҳайъати 1998 йил 21 августда ишни апелляция тартибида кўриб ҳал қилув қарорини бекор қилган, даъво муддатини тиклаб даъвони тўлиқ қаноатлантирган, жавобгарлардан солидар тартибда "Марҳабо" хусусий фирмаси фойдасига 7987200 сўм ундиришга қарор чиқарган.

Олий хўжалик суди судлов ҳайътининг 1998 йил 23 декабрдаги қарори билан хўжалик судининг бу қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Протестда вилоят хўжалик суди ва Олий хўжалик суди судлов ҳайъатларининг қарорларини бекор қилиб, шу хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Раёсат, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топди.

Даъво кузатишда ишга бир томонлама баҳо берилиб, иш бўйича даъво кўзғатиш муддати сабабсиз ўтказиб юборилганлигига, яъни орадан 6 йил ўтгач даъво ?ўзғатилганига қарамай, вилоят хўжалик суди судлов ҳайъати томонидан даъво муддати нотўғри тикланган ва мажбурият юклатилмаган ҳуқуқий ворислардан юборилган товар учун пул ундиришга қарор қилинган.

Вилоят хўжалик судининг судлов ҳайъати даъво муддатини тиклашда МДҲ давлатларига тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1992 йил 16 октябрдаги ва 1993 йил 26 февралдаги хатларига кўра тўхтатилганлигини нотўғри асос қилиб олган, чунки, ушбу хатларда тўловлар вақтинчалик тўхтатилганлиги кўрсатиб ўтилган.

Жиззах вилояти матлубот жамиятининг 1995 йил 17 августдаги 47- сонли қарорига биноан Дўстлик туманлараро кўтарасавдо базаси тугатилиб, унинг 17 та корхоналар олдидаги 3551478 сўмлик кредитор қарзлари "Дўстлик Матлуботсавдо" жамиятига, 6 та корхоналар олдидаги 416040 сўмлик кредитор қарзлари "Дўстлик Матлуботсаноат" агрофирмасига далолатномалар билан ўтказилган. Аммо далолатномалар бўйича ҳам, бухгалтерия ҳисоботи бўйича ҳам базанинг "Юргинторг" корхонаси бўйича кредиторлик қарзлари уларга ўтказилмаган.

Дўстлик туманлараро кўтарасавдо базаси ҳақиқатда олинган товарлар учун инсофли тўловчи сифатида ўз вақтида 1993 йил 25 январда 504-сонли тўловнома билан 1182359 Россия рубли қийматида тўловни амалга оширган, аммо ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра Республика Марказий банкининг тўловларни вақтинчалик тўхтатиш ҳақидаги кўрсатмасига биноан пул 1993 йил 16 февралда "Узагросаноат" банкидан қайтиб келиб базанинг ҳисоб рақамига тушган ва кредитор қарз сифатида ҳисобда турган. 1994 йилнинг сентябр ойида эса Дўстлик туманлараро кўтарасавдо базаси "Юргинторг" корхонаси бўйича кредиторлик қарзини бухгалтерия ҳисоботларида хўжалик даромадига олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-сининг 1994 йил 26 мартдаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғриси"да Низомга амал қилган ҳолда, даъво муддати ўтганлиги учун қарзни асосли равишда ҳисобидан чиқарган.

Низо даврида амалда бўлган эски Фуқаролик Кодексининг 84-моддасига кўра даъво муддати бир йилни ташкил этган.

"Юргинторг" корхонаси 1993-1997 йиллар давомида хўжалик судига даъво аризаси билан бирон маротаба мурожаат қилмаган ва уни мурожаат қилиши учун тўсқинлик қилувчи ҳеч қандай узрли сабаблар ҳам бўлмаган.

Фуқаролик Кодексининг 153-моддаси 2-қисмига кўра жавобгар томонидан даъво муддатининг ўтганлигини кўрсатиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.

Прокурорнинг даъво аризасида ҳам, апелляция, кассация инстанцияси қарорларида ҳам даъво суммаси асоссиз равишда 7987200 сўм деб кўрсатилган. Бу масалага ҳам баҳо берилмаган.

Олий хўжалик судининг судлов ҳайъати ҳам ишнинг бу томонларига етарли эътибор бермай апелляция судлов ҳайъатининг қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Хўжалик судининг биринчи босқичи қонун талабларига риоя қилган ҳолда асосли равишда даъвони рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарганлиги сабабли у ўзгаришсиз қолдирилди.

(асосий)



Время: 0.0314
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск