ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Энергия таъминоти шартномаси (кўчирма) ЎзР Олий хўжалик суди 24.06.1999 й. 5393-Т-сонли қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

5393-Т-сонли иш

24 июн 1999йил




Энергия таъминоти шартномаси

(кўчирма)



Даъвогар очиқ турдаги акциядорлик жамияти "Ўзэлектроприборсавдо" Тошкент шаҳар хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар "Ўзэнергоназорат" ишлаб чиқариш корхонасидан ортиқча тўланган 169600 сўмни ундириб беришни сўраган. "Ўзэнергоназорат" ишлаб чиқариш корхонаси билан 1997 йил 31 декабрда тузилган шартномага асосан "Ўзэлектроприборсавдо" электроэнергиядан фойдаланган ва 1998 йил 1 июлгача 2,2 сўм тариф бўйича носаноат истеъмолчи (5-чи тариф гуруҳи бўйича) сифатида тўлаган. 1998 йил 27 июнда янги Прейскурант ПР 34-01-98 амалга киритилиши билан "Ўзэнергоназорат" бир тарафлама қўшимча келишувсиз ва хабар қилинмасдан уни 5-гуруҳдан 6-гуруҳ истеъмолчига ўтказилган ва даъвогарнинг ҳисоб рақамидан 240000 сўм акцептсиз тартибда олинган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 01.12.98 йилдаги қарори билан даъво талаби рад этилган.

Тошкент шаҳар хўжалик суди апелляция инстанциясининг 22.01.1999 йилдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб "Ўзэлектроприборсавдо" ОТАЖни даъвоси қаноатлантирилган

Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг 05.05. 1999 йилдаги қарори билан апелляция инстанцияси қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогар Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори устидан назорат тартибида протест келтириш ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

Раёсат, Олий хўжалик суди раиси ўринбосарининг протестини, иш материалларини ўрганиб ва муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протест қаноатлантирилиши лозим деб топди.

Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг "Ўзэлектроприборсавдо" ОТАЖ 5-гуруҳ электр истеъмолчидан 6-гуруҳга ўтказиш ҳақида хулосаларининг қонунийлигини текшириш асосида кўриб чиқиб Тошкент шаҳар хўжалик судининг қарорини бекор қилган. Апелляция инстанциясининг хулосасига лозим даражада баҳо берилмасдан, тарифни тасдиқловчи меъёрий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1998 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга кирганлиги инобатга олинмаган.

Ушбу ҳолат низони моҳияти бўйича ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Иш ҳужжатларида Энергетика ва электрификация вазирлиги тасдиқлаган 1998 йил 9 октябрда Молия вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1998 йил 23 октябрда 512-сонли "Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари тариф гуруҳлари ҳаҳида"ги Низом рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида Адлия вазири ўринбосарининг 11.01.1999 йилдаги 20-014172/5-сонли хати мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли қарорининг 1-бандига асосан вазирлик, давлат қўмитаси ва идораларининг умуммажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб кучга киради ва ижро этилади, агар ҳужжатда уни ижро этишнинг кечроқ муддати кўрсатилмаган бўлса. Шу билан боғлиқ равишда "Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари тариф гуруҳлари ҳаҳида"ги Низомни амал қилиш кучи санаси 1998 йил 23 октябрда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан уни ўтказилган сана бўлиб ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Низом ор?ага қайтариш кучига эга эмас, у амалга киритилгунга қадар 1991 йил январдан бошлаб кучга киритилган "Электр ва иссиқлик энергиясига тарифлар" 09-01-сонли Прейскурант амалда бўлган. Шу сабабли, даъвогарнинг ноқонуний ушлаб қолинган суммаларини қайтариш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим, чунки "Электр ва иссиклик энергия истеъмолчилари тариф гуруҳлари ҳақида"ги Низом 1998 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилиб 1998 йил июн-август ойларида вужудга келган энергия таъминоти хизмати ҳақини тўлаш билан боғлиқ муносабатларга тадбиқ этилмайди.

Шуларга кўра Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг иш бўйича 05.05.1999 йилдаги қарори бекор қилиниб, Тошкент шаҳар хўжалик суди апелляция инстанциясининг 22.01.1999 йилдаги қарори ўз кучида қолдирилди.

(асосий)



Время: 0.0149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск