ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Кредит шартномаси (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 27.05.1999 й. 81-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

81-сонли иш

27 май 1999 йил




Кредит шартномаси

(кўчирма)



Даъвогар - Тошкент вилояти ҳокимлигининг меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бошқармаси Тошкент вилоят хўжалик судига даъво ариза бериб Ўзбекистон -Россия "Паркент-Шампан" қўшма корхонасидан 5400000 сўм (2400000 сўм берилган кредит ва 3000000 сўм пеня) ундиришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 1998 йил 5 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб вилоят хўжалик судига апелляция шикояти бериб, даъвони пеня қисмини рад этишни сўраган.

Шу суднинг апелляция инстанцияси 1998 йил 7 майда ишни кўриб, томонлар ўртасида 1998 йил 5 майда тузилган ҳисоб-китоб далолатномасига кўра 4000000 сўм кредит тўланганлиги учун, -2000000 сўм пул маблағлари ундирилишини ва ҳал қилув қарорида шартномани 2.2.1-банди бўйича пеня 6000000 сўмдан нотўғри ундирилганлигини, меҳнат бошқармаси кредитни суғурталанмаганлиги, ўз вақтида даъво ариза билан хўжалик судига мурожаат этмаганлиги натижасида пеня миқдори кўпайиб кетганлиги, жавобгар томонидан пул маблағларини қайтариш муддатларини узайтиришга ҳаракат қилинганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 326, 335-моддаларини қўллаб, ҳал қилув қарорини қисман ўзгартириб - 2000000 сўм пул маблағларини ундириб, пеня ундириш қисмини тўлиқ рад этиш ҳақида қарор чиқарган.

Протестда 1998 йил 7 майдаги қарорини пеня ундиришни рад этиш қисмини бекор қилиб, шу суднинг 1998 йил 5 мартдаги ҳал қилув қарорини пеня ундириш қисмини ўзгартириш сўралган.

Раёсат, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан протестни қаноатлантиришни лозим топди.

Ишдаги ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент вилояти меҳнат, иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармаси Ўзбекистон-Россия "Паркент Шампан" қўшма корхонаси билан 1996 йил 30 майда 21/96-сонли кредит шартномаси тузиб, 4000000 сўм пул маблағларини қўшма корхонага 1 йил муддатга 50 фоиз йиллик тўлаш шарти билан берган.

Шартнома бўйича жавобгар 1997 йил 30 майда пул маблағларини қайтариши лозим бўлсада, 1997 йил 17 октябрдан то 1998 йил, 12 январгача 3600000 сўмни қайтарган холос.

Пул маблағларини қайтариш 140 кунга кечиккан, кунига 0,5 фоиздан пеня ҳисобланса 70 фоизни ташкил этади, лекин шартноманинг 2.2.1-бандида - тўловни ҳар бир кечиктирилган куни учун бошқармага 0,5 фоиз пеня ҳисобланиши, тўланиши лозим бўлган пеня пул маблағларининг 50 фоизидан ошмаслиги қайд этилган.

Жавобгар 1997 йил 30 майда - 4000000 сўм асосий қарз ва 2000000 сўм фоиз, жами 6000000 сўм пул маблағларини қайтариши лозим бўлган.

Апелляция судлов ҳайъатининг жаримани - 4000000 сўмдан ҳисоблаши ва даъвогарнинг ҳаракатларида ФКнинг 335-моддасига биноан пеняни кўпайиб кетишини кўзлаб даъвони кеч берганлиги ҳақидаги хулосалари, шартноманинг 2.2.1-бандига ва Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 335, 744-моддаларига мос келмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги "Қишлоқ хўжалигида ҳисоб-китобларни тартибга солиш ҳақида"ги Фармонига асосан тўловлар (бажарилган ишлар, етказиб берилган маҳсулотлар, кўрсатилган хизматлар ҳақи) 2 ой давомида амалга оширилиши лозимлиги қайд этилган.

Шунга кўра жавобгар 2 ой ичида шартнома бўйича мажбуриятини яъни кредитни ва фоизларини тўлаши лозим бўлганини, ҳамда жавобгарнинг молиявий ҳолатини оғирлигини ҳисобга олган ҳолда Раёсат, Фуқаролик Кодексининг 326-моддасини қўллаб, пеняни Фармонда қайд этилган 2 ойга жавобгардан шартнома бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги учун, тўланиши лозим бўлган 6000000 сўмдан (62 кунга 0,5 фоиздан) 31 фоиз пеня, яъни 1860000 сўм ундиришни лозим топди.

(асосий)



Время: 0.0219
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск