ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Мажбурий тўловлар ҳақида (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 27.05.1999 й. 1852-Т-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

1852-Т-сонли иш

27 май 1999 йил




Мажбурий тўловлар ҳақида

(кўчирма)



Даъвогар - Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туман товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво ариза бериб, унда жавобгар Собир Раҳимов туман Пенсия жамғармаси бўлимидан 1997 йил 16 июндаги 55-сонли инкасса топшириғи билан мажбурий тўлов деб асоссиз ундирилган 122290 сўм, шу пул қийматидан олинмаган даромад -ундирилган сумманинг 20 фоизи - 24458 сўм, асоссиз ундирилганлиги учун сумманинг 5 фоизи миқдорида жарима 6115 сўм жами 152863 сўм ундиришни сўраган.

Даъво аризада Собир Раҳимов туман пайчилик тижорат қурилиш банки бўлимини қўшимча жавобгар деб кўрсатилган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 1997 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилиб, даъвонинг қўшимча жавобгарга тегишли қисми бекор қилинган.

Шу суднинг апелляция судлов ҳайъати 1998 йил 20 февралда ишни кўриб ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Даъвогарнинг аризасига кўра Олий хўжалик судининг кассация судлов ҳайъати 1998 йил 14 майда ишни кўриб чиқиб суд қарорларини ўзгаришсиз қолдирган.

Даъвогар, Олий хўжалик суди Раиси номига назорат тартибида шикоят бериб, унда хўжалик суди қарорлари асослантирилмаганини. Президент Фармони нотўғри талқин этилганини кўрсатиб, суд қарорларини қайта кўриб чиқишни сўраган.

Раёсат, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топди.

Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунининг 31-моддасига биноан, пенсияни ҳисоблаб чиқариш, ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъий назар, бутун меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) амалдаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади, деб қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси товар ишлаб чиқарувчилар палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ва жамғармалари хизматчиларининг - 1996 йил 12 мартдан бошлаб то 2001 йил 12 мартгача бўлган меҳнат фаолияти танаффус деб ҳисобланиб, пенсия белгиланадиган муддатига киритилмайди, лекин кетма-кет беш йиллик муддатлари 1996 йилгача бўлган ёки 2001 йилдан кейинги муддатлари олиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 12 мартдаги "Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонни 7-моддасига кўра палатани ҳамда товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини улар давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб 5 йил муддатга солиқлардан, шунингдек қонун ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий тўловлардан озод этилган.

Шу Фармон талабига кўра товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сонли "Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги ихтиёрида пенсия фондини ташкил этиш ҳақида"ги қарори билан ўрнатилган мажбурий тўловлардан ҳам шу муддатга озод этилганлар.

Раёсат, жавобгардан асосий қарз суммасидан ташқари шу суммани асоссиз ундириб олиб фойдаланиб келгани учун давогарга тўланиши лозим бўлган фоизлар миқдори ундирилишини ҳам Ўзбекистон Республикаси Ф.К.сини 985-нчи моддасига кўра асосли деб ҳисобланади.

Даъвогарнинг даъвосини асоссиз рад этиб чиқарилган барча суд қарорлари бекор қилиниб, даъво тўлиқ қаноатлантирилди.

(асосий)



Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск