ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Пудрат шартномаси (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 25.03.1999 й. 823/3, 830/3-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

823/3, 830/3-сонли иш

25 март 1999 йил




Пудрат шартномаси

(кўчирма)



Даъвогар "Инвест-строй" қўшма корхонаси (пудратчи) 16.11.1994 йилдаги 18-сонли контрактга асосан жавобгар - "Совизрапротеин" қўшма корхонаси (унинг охирги ҳуқуқий вориси "Юнитекс" қўшма корхонаси ККММП ДП (Когон ёғ-сут маҳсулотлари дочери, корхонаси) олдида Бухоро мой экстрация заводи кўрилаётган объектида қурилиш -монтаж ишларини ва ашёларини бутлаш мажбуриятини олган.

1995 йил январ ойидан мартгача қурилиш-монтаж ишлари 1493043 сўмга бажарилган бўлиб қисман тўлов ўтказилгандан кейин, 1997 йил 1 февралдаги солиштирма далолатномаси билан тасдиқланган асосий қарз миқдори 806755 сўмни ташкил этди.

Даъвогар Бухоро вилоят хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгардан шу асосий қарз миқдори, юқорида кўрсатилган контракт 7.12-бандига асосан тўловни кечиктирганлик учун 213750.08 сўм миқдорида жарима ва ФК 327-моддасига асосан ўзгалар маблағидан фойдаланганлик учун 70550,72 сўм фоиз, жами 1091095, 80 сўм ундириб беришни сўраган.

Бухоро вилоят хўжалик судининг 20.12.1997 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилиб, Навоий вилояти хўжалик судининг 12.05.1998 йилдаги қарори билан, даъво муддати ўтказиб юборилганлиги асосида ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогарнинг шикояти бўйича иш Олий хўжалик судининг Кассация судлов ҳайъатида қайта кўрилиб, 14.08.1998 йилдаги қарори билан хўжалик судининг қарорларини, солиштирма далолатнома ўтказиб юбо-рилган даъво муддатни тиклаш ҳуқуқини бераолмаган-лигини далил қилиб ўзгаришсиз қолдирилган.

Раёсат, қуйидаги асосларга кўра протестни асосий қарз ва ўзгалар маблағидан фойдаланиш учун фоиз қисмида қаноатлантиришни, илгари қабул қилинган қарорларни қисман ўзгартиришни лозим топди.

Ушбу низо иш ҳужжатларидан кўринишича асосий қарз қолдиқ миқдори 806755 сўмни ташкил этади.

Даъвогар асосий қарз, жарима ва ўзгалар маблағидан фойдаланганлик учун фоиз, жами: 1091095,90 сўмни ундириб беришни сўраган.

Даъвогар ўз даъвосини асослаб, жавобгарнинг қарзни тан олганлигини далил қилиб келтирган, яъни "Юнитекс" қўшма корхонасининг "Когон ёғ-сут маҳсулотлари шуъба Корхонаси" асосий қарз миқдорини солиштирма далолатнома билан эътироф этган, шунингдек 18-сонли контракт бўйича барча мажбуриятларнинг янги ташкил этилган ДП ККММП СП "Юнитекс"га ўтишини асословчи 29.06.1996 йилдаги 23-сонли буйру??а ҳавола этган.

Суднинг биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари даъвони рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилишда, даъво муддати узрли сабабларга биноан ўтказиб юборилганда муддатни тиклаш имкониятини берувчи ФК-сининг 159-моддасини қўллашмаган.

Суд томонидан асосий қарз миқдори 806755 сўм 01.02.1997 йилдаги солиштирма далолатнома билан эътироф этилганлик ҳолатини ҳисобга олмаган, бу ҳолат эса ўтказиб юборилган муддатнинг узрлилигини ва низо моҳияти бўйича курилиши мумкинлигини тасдиқлайди.

Бу ҳолат жавобгарнинг қарзни 1493043 сўм миқдордаги қисмини тўлаганлигига гувоҳлик беради. Бундан ташқари жавобгарнинг қайта ташкил этилиш босқичида бўлганлигини суд эътиборга олмаган.

Юқорида кўрсатилганларга биноан даъвони рад этиш асоссиздир, шунинг учун илгари қабул қилинган қарорлар бекор қилиниши, даъво муддати тикланиши лозим деб топилди.

Даъвогар талаби 806755 сўм асосий қарз ва 70550 сўм ўзганинг маблағидан фойдаланганлик учун фоиз қисмида қаноатлантирилиб, жарима қисми рад этилди, чунки талабнинг бу қисмига даъвогар томонидан даъво муддати узрли сабабсиз ўтказиб юборилган ва жарима миқдори солиштирма далолатномага киритилмаган.



Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск