ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Пудрат шартномаси (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 07.06.1998 й. 483-Т-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

483-Т-сонли иш

7 июн 1998 йил




Пудрат шартномаси

(кўчирма)



"ЭКОПРО" ишлаб чиқариш фирмаси "Савдогар" тижорат-ҳиссадорлик банки Сирдарё бўлимининг янги биносига ёнғиндан сақловчи ва огоҳлантирувчи жиҳозлар ўрнатиб 319648 сўмлик иш бажарган бўлсада, тўлов муддати кечиктирилгани сабабли 680521 сўм жарима санкцияси - ҳаммаси бўлиб 1010169 сўм ундириш учун ихтисослаштирилган "Савдогар" тижорат - ҳиссадорлик банки ва унинг Сирдарёдаги бўлимига (СТХБ) даъво аризаси билан Тошкент шаҳар хўжалик судига мурожаат қилган. Судга даъво аризаси берилгач, жавобгар томон асосий қарз суммасини тўлаган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 1997 йил 7 майдаги ҳал қилув қарорига кўра даъво талаблари "Савдогар" банк ва унинг СТХБ бўлими томонидан қисман қондирилган ва 8196 сўм жарима, 6556 сўм миқдорда бож - ҳаммаси бўлиб 14753 сўм ундирилган. Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг ҳал қилув қарори қуйидаги асослар бўйича ишдаги ҳолатларга ва моддий ҳуқуқ меъёрларига тўғри келмайди:

"ЭКОПРО" ишлаб чиқариш фирмаси ва "Савдогар" банкнинг Сирдарё бўлими СТХБ ўртасида паст қувватли АКБ системаси монтаж ишларини бажариш тўғрисида 1996 йил, 5 майда шартнома тузилган. 1996 йил 22 октябрдаги топшириш ва қабул қилиб олиш ҳужжатида кўрсатилганидек даъвогар ўз зиммасига олган 1377648 сўмлик ишни бажарган. Ишлаб чиқариш тўловларидан ташқари буюртмачи зиммасида 319648 сўм қарз қолган. Шартноманинг 6-бўлимига кўра, буюртмачи қолган суммани бажарилган ишни топшириш ва қабул қилиб олиш ҳужжати тузилгандан бошлаб 3 кун ичида тўлаши шарт эди. Агар бу мажбурият бажарилмаган тақдирда қолган сумманинг 1 фоизи миқдорида ҳар бир кечиктирилган кун учун жарима тўлаш белгиланганди.

Бажарилган ишларни топшириш ва қабул қилиб олиш ҳужжати тузилган пайтда 3 кунлик мухлатда 1996 йил 25 октябрдан кейин буюртмачи тўлаши лозим бўлган ҳақ 819648 сўмни ташкил қилган. Яъни буюртмачи ўз зиммасига олган мажбуриятни бажармаган. Буюртмачи ишни қабул қилиб олгандан сўнг бўлиб-бўлиб (22.11.1996 й, 16.12.1996 й, 14.02.1997 й, 19.02.1997 й.) 100 минг сўмдан ҳақ тўлаган, Даъво аризаси берилган вақтда (15.03.1997 й.) асосий қарз 319648 сўмдан иборат бўлган. Бажарилган ишнинг тўлиқ қиймати буюртмачи томонидан ўз вақтида тўланмагани сабабли 690520 сўм жарима ҳисобланган.

Тошкент шаҳар хўжалик судида шу иш кўрилаётган кунда буюртмачи томонидан бажарилган ишнинг тўла қиймати тўланган эди. Аммо даъвогар томонидан 690521 сўм миқдорида жарима санкцияси ундириб берилиши сўралди. Суд томонидан даъвогар талаби қисман қондирилди. Шартнома бўйича жарима ундирилиши кўрсатилганлиги, даъвогар томонидан эса қўшимча жарима (пеня) миқдори тақдим этилганлиги бунга асос қилиб олинган. Шунга кўра суд томонидан шартнома бўйича бажарилган ишларни қабул қилиш пайтидаги ?олди? сумманинг 1 фоизи, яъни 8196 сўм миқдорида жарима ундирилган. Бунда ҳар бир кечиктирилган кун учун шартнома шартларига кўра неустойка тўлаш лозимлиги суд томонидан эътиборга олинмаган. Қолаверса, томонлар шартнома тузган пайтда 1963 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси амалда эди. Унда жарима ва пеня тушунчалари алоҳида кўрсатилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг янги Фуқаролик кодексида жарима қарздор томонидан ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун тўланадиган, одатда ўзгармас пул миқдорида ҳисобланадиган неустойка тушунчаси сифатида берилган. Пеня эса қарздор томонидан мажбуриятларини бажариш кечиктириб юборилганлиги учун тўлайдиган ва мажбуриятларини бажармаган қисмининг кечиктирилган ҳар кунлиги ҳисобига фоиз тариқасида ҳисобланадиган сумма сифатида тушинилади.

Томонлар ўзаро тузган шартномада бажарилмай қолган қисмида кечиктирилган ҳар кун учун 1% миқдорида жарима тўланиши кўзда тутилган, яъни пеня тўлаш мажбурияти кўриниб турибди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ФК 363-моддаси суд томонидан шартнома шартлари талқини, ундаги сўз ва жумлаларни айнан маъносида қабул қилишни назарда тутади, ҳамда башарти жумлалар моҳиятан тушунарсиз бўлган такдирда томонларнинг хоҳиш-иродаси аниқланади.

Шартнома шартларидан кўриниб турибдики, томонларнинг ҳақиқий хоҳиш-иродаси тўловларнинг кечиктирилган кунига неустойка тўлаш экани баён қилинган.

Ғайд этилган ҳолатларда суд томонларининг ҳақиқий хоҳиш-иродасини эътиборга олмаган, шартнома шартлари ва фуқаролик қонунчилик меъёрлари нотўғри талқин этилган.

"ЭКОПРО" фирмаси томонидан билдирилган даъво асосли ва тўла қаноатлантирилиши лозим. Аммо жарима санкцияларининг миқдори асосий қарз миқдори суммасидан икки баробар ортиқлиги ва мажбурият бузилганлиги о?ибатлари аҳамиятлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда Раёсат Ўзбекистон Республикаси ФК 326-моддасига асосан неустойка миқдорини 682324 сўмдан 319648 сўмга, яъни асосий қарз миқдорига туширишни лозим деб топди.



Время: 0.0784
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск