ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Давлат ордерини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 03.09.1996 й. 45/3-сонли қарори"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

45/3-сонли иш

3 сентябр 1996 йил




Давлат ордерини ҳақиқий эмас

деб топиш тўғрисида

(кўчирма)



Ғиждувон шаҳар "Хўжаи-жаҳон" ҳиссадорлик жамияти Бухоро вилоят Давлат мулкини бошқариш бошқармасига ва "Ситора" жамоа савдо корхонасига нисбатан Ғиждувон шаҳар матлубот жамиятига (ҳозирда "Хужаи-жаҳон" ҳиссадорлик жамиятига айланган) қарашли бўлган ва "Ситора" жамоа корхонаси томонидан сотиб олинган универмаг биносига эгалик қилиш учун 1993 йил 8 ноябрда берилган 970-сонли давлат ордерини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси билан Бухоро вилоят хўжалик судига мурожаат этган.

Бухоро вилоят хўжалик судининг 1995 йил 25 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво муддати ўтказиб юборилганлиги асос қилиниб, даъво рад этилган.

"Хўжаи-жаҳон" ҳиссадорлик жамиятининг аризасига биноан ҳал қилув қарорининг асослилиги вилоят суди раиси томонидан текширилиб, 1995 йил 12 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. Аммо даъвогар ўз ҳуқуқларининг бузилганлигини исбот эта олмаганлиги учун рад этиш асослари ўзгартирилган.

Даъвогарнинг аризасига биноан суд қарорларининг асослилиги Олий хўжалик суди судлов ҳайъати томонидан текширилиб, 1995 йил 6 декабр қарори билан давлат ордери амалдаги қонунчилик талаблари бузилгани ҳолда берилган, деган сабаб билан вилоят хўжалик судининг қарорлари бекор қилиниб, даъво қаноатлантирилган.

Протестда, Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарорини бекор қилиб, Бухоро вилоят хўжалик судининг 1995 йил 12 июлдаги қарорини кучда қолдириш сўралган.

Раёсат, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топди.

- Иш ҳужжатларидан кўринишича, хўжалик ҳисобидаги "Ситора" универмаги ишчиларининг умумий мажлисида Ғиждувон шаҳар матлубот жамияти комиссиясига универмаг биносини хусусийлаштириш учун илтимоснома беришга қарор қилинган ва бу умумий мажлиснинг 1993 йил 28 сентябр баённомаси билан тасдиқланган. Бу вазият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 26 июндаги 171-сон қарори талабларига мувофиқдир.

Ғиждувон шаҳар матлубот жамияти бошқарувининг 1993 йил 8 ноябрдаги қарори билан, бинонинг бутун нархини биратўла тўлаш шарти билан "Ситора" универмагининг биносини унинг ишчи-хизматчиларига 6100000 рублга сотишга қарор қилинган.

Умумий мажлиснинг бу баённомасига биноан универмаг жамоаси барча ишчи-хизматчиларидан шу миқдор йиғилиб, универмаг кассири томонидан 1993 йил 11 ноябрда шаҳар матлубот жамияти, яъни иш бўйича даъвогарга топширилган.

Баён қилинган далилларга ва Ғиждувон шаҳар матлубот жамиятининг Бухоро давлат мулкини бошқариш бошқармасига қилган мурожаатига биноан 1993 йил 8 ноябрда 970-сонли давлат ордери берилган.

Кейинчалик эса, Ғиждувон шаҳар матлубот жамияти хўжалик судига мурожаат этиб, бино амалдаги қонунчиликка зид равишда сотилган деган важ билан давлат далолатномасини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

"Ситора" тижорат савдо корхонаси томонидан келтирилган ҳужжатлардан кўринишича, Ғиждувон шаҳар матлубот жамиятининг 1993 йил 12 октябрдаги фармойишига кўра ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 17 июндаги 293-сонли қарорига мувофиқ, савдо расталарини хусусийлаштириш масаласини кўриш учун комиссия ташкил қилинган. 7 кишидан иборат баҳолаш комиссиясининг ҳужжатларидан кўринишича, универмаг биносининг қолдиқ нархи 1803000 рубл ва сотиб олиш нархи 6094700 рубл қилиб белгиланган. Шу миқдор 6100000 рублгача яхлитлаштирилиб, шаҳар матлубот жамияти, яъни даъвогар кассасига топширилган.

Комиссиянинг бу ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон ва 1993 йил 20 январдаги 44-сонли қарорлари талабларига мувофиқдир.

Миқдорнинг топширилганлиги ҳисоб-китоб қилинганлик вақти (керакли варақнинг фотосурати келтирилган) ва 3149-сонли қабул қилиш касса ордерининг мавжудлиги ҳамда универмаг кассири тушинтириш хатлари билан тасдиқланади.

Бинобарин, универмагни хусусийлаштириш борасидаги барча ишлар Ғиждувон шаҳар матлубот жамиятининг, яъни даъвогарнинг розилиги билан ишчи-ходимлар иштирокида олиб борилган. Давлат мулкини бошқариш вилоят бошқармаси ҳам ҳужжатларнинг шаҳар матлубот жамияти томонидан тайёрланганлигини, ҳамда давлат ордери амалдаги қонунчилик талаблари асосида берилганлигини инкор этмаган.

Универмаг биносини 6100000 рублга сотилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 ноябрдаги "Ўзбекистон сўм-купонларини амалга киритиш ҳақида"ги 550-сонли қарорининг чиқиши арафасида олиб борилган. Бу қарорга асосан 1 рублнинг қиймати ўзгартирилмай 1 сўм-купонга алмаштирилган.

Бироқ суд қарорларининг Республика Олий хўжалик суди судлов ҳайъати томонидан бекор қилинишига асосий сабаб қилиб универмаг биноаси жуда арзонга - 6100 сўмга сотилгани кўрсатилган. Ваҳоланки, бу асоссиздир, чунки ҳақиқатдан бино 6100000 рубл, яъни 6100000 сўм-купонга сотилган. Сўм-купонларнинг сўмга алмаштирилиши эса 1994 йил 1 июлда амалга оширилган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар 1993 йил 8 ноябрдаги 970-сонли давлат ордери "Ситора" универмаги ишчи-хизматчиларига Ғиждувон шаҳар матлубот жамияти, ҳозирги "Хўжаи-жаҳон" ҳиссадорлик жамияти тайёрлаган ҳужжатлар асосида берилганлигини тасдиқлайди. Ушбу ордерни ҳақиқий эмас, деб топишга асос топилмади.

Шу асосларга кўра Бухоро вилоят хўжалик судининг 1995 йил 12 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

(асосий)




Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск