ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Биринчи инстанция ҳал қилув қарорларига шарҳлар / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Хўжалик фаолиятини текшириш оқибатида хўжалик субъектига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИГА

ШАРҲЛАР



Хўжалик ишини кўришда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар талаб ва эътирозларга асос қилиб келтирилаётган ҳолатлар исботлаб берилмаса, у ҳолда суд томонидан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилади



Ишнинг мазмуни


Хусусий корхонанинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғининг ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорлари, шаҳар ва туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг буйруқларига асосан хусусий корхонада солиқ қонунчилигига риоя қилиниши ҳамда унга қарашли савдо дўконларида товар-моддий бойликларнинг сақланиши, уларнинг кирим-чиқими, савдо пулларининг назорат-касса машинасига кирим қилиниши ва банкка топширилиши юзасидан ҳужжатли текшириш (тафтиш) ўтказилган.

Текшириш доирасидаги суриштирув ҳаракатларини амалга оширишда хусусий корхонага қарашли биринчи дўконда 40 турдаги 1193 дона, иккинчи дўконда 6 турдаги 780 дона, жами 46 турдаги 1973 дона 9,0 миллион сўмлик алкоголь маҳсулотларининг кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги сабабли вақтинча олиб қўйилган ва кейинчалик кирим ҳужжатлари тақдим этилган маҳсулотлар хусусий корхонага қайтарилган.

Ушбу алкоголь маҳсулотларининг олиб қўйилиши оқибатида уларнинг яроқлилик муддатлари ўтиб кетган ҳамда кўп миқдорда олиниши керак бўлган соф даромаддан маҳрум бўлган деб ҳисоблаб, хусусий корхона хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамда унинг туман бўлимидан 6584000 сўм бой берилган фойда ва 173396 сўм жарима ундиришни сўраган.


Даъвогарнинг важлари


Даъвогар - хусусий корхона вакиллари суд мажлисида даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида зарар кўрилганлигини, бой берилган фойда суммаси корхонанинг банк айланмаси асосида таҳлил қилиниб, ҳар ойлик тушумлар та??ослаб чи??ан ҳолда ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.


Жавобгарнинг важлари


Жавобгар - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамда унинг туман бўлими вакиллари судга даъво аризаси юзасидан ўз эътирозномасини тақдим этиб, вақтинча олиб қўйилган алкоголь маҳсулотларининг кирим ҳужжатлари текширилганидан кейин ўз вақтида хусусий корхонага қайтариб берилганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.


Учинчи шахснинг важлари


Учинчи шахс - шаҳар давлат солиқ инспекцияси вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, текшириш доирасидаги барча процессуал ҳаракатлар қонун талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилганлигини билдириб, низони қонуний ҳал этишни сўраган.


Суднинг ҳал қилув қарори


Биринчи инстанция суди даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этган.


Суднинг ҳал қилув қарорига шарҳ


Биринчи инстанция суди томонидан хусусий корхонада текшириш ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасида ҳамда "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганлиги, текширувчилар томонидан текшириш доирасидаги ҳаракатлар қонун талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилганлиги, текшириш тартиби ва қоидалари бузилмаганлиги аниқланган.

"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ прокуратура органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий ишнинг мавжудлиги асос бўлади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текширишлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаганида эса - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти туман бўлими томонидан хусусий корхонанинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши хусусий корхонада текшириш ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилган.

Текшириш вақтида корхонага қарашли дўконларда кирим ҳужжатлари бўлмаган 9,0 миллион сўмлик алкоголь маҳсулотларининг сақланаётганлиги аниқланган ва ушбу маҳсулотлар текширувчилар томонидан асосли равишда вақтинча олиб қўйилган. Алкоголь маҳсулотлари вақтинча олиб қўйилганлиги ҳақида текширувчилар томонидан белгиланган тартибда дўконларнинг сотувчилари ва холислар иштирокида далолатномалар тузилган.

Оралиқ далолатномасига кўра, хусусий корхона бош ҳисобчиси томонидан кейинчалик, яъни текширишдан кейин тақдим этилган кирим ҳужжатлари вақтинча олиб қўйилган товарлар билан та??ослаб кўрилганда биринчи дўкондан олинган 40 турдаги 1193 дона алкоголь маҳсулотларидан 1 турдаги 60 донасининг кирим ҳужжатлари ҳақиқатан ҳам мавжуд эмаслиги, аммо қолган 39 турдаги 1133 дона, шунингдек иккинчи дўкондан олинган 6 турдаги 780 дона алкоголь маҳсулотларининг кирим ҳужжатлари мавжудлиги аниқланган.

Шундай экан, хусусий корхона фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашмаслик каби асосий принциплари бузилмаган.

Хусусий корхона мансабдор шахсларининг ўзлари томонидан тегишли тартибда дўконларда савдога қўйилган алкоголь маҳсулотларининг кирим ҳужжатлари бут сақланиши таъминланмаган ва оқибатда текшириш вақтида алкоголь маҳсулотларининг мавжуд бўлган кирим ҳужжатларини текширувчиларга тақдим этмасдан, маҳсулотларнинг вақтинча олиб қўйилишига сабабчи бўлишган.

Ваҳоланки, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 16-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар текширувчиларнинг қонуний талабига биноан текшириш ўтказиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишга, уларни текшириш объектларига киритишга, текширувчиларга ўз вазифаларини бажаришлари учун кўмаклашишга мажбурдирлар.

Тегишли процессуал ҳаракатлар (вақтинча олиб қўйилган алкоголь маҳсулотларини баҳолаш, уларни экспертизадан ўтказиш ва бошқа ҳаракатлар) амалга оширилганидан кейин ҳақиқатан ҳам кирим ҳужжатлари мавжуд бўлган маҳсулотларгина хусусий корхонанинг ўзига қайтариб берилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган.

Кўриниб турганидек, кирим ҳужжатлари мавжуд бўлган маҳсулотларни сақлаганлик ёки реализация қилганлик учун Солиқ кодексида жавобгарлик белгиланмаган. Шунинг учун текширишдан кейин тақдим этилган кирим ҳужжатлари мавжуд бўлган маҳсулотлар хусусий корхонага қайтарилган.

Суд даъвогарнинг алкоголь маҳсулотлари олиб қўйилиши оқибатида уларнинг яроқлилик муддати ўтиб кетганлиги ҳамда кўп миқдорда олиниши керак бўлган соф даромаддан маҳрум бўлганлиги ҳақидаги важлари билан келиша олмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради.

Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатлар ҳисобга олиб аниқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандида таъкидланган.

Аммо, хусусий корхона Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамда унинг туман бўлими билан шартномавий-ҳуқуқий муносабатда бўлмаган, унинг маҳсулотлари йўқотилмаган ёки уларга бирон тарзда шикаст ёхуд зарар етказилмаган.

Хусусий корхона Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 55-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд мажлисида ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни, ўзининг ҳуқуқлари айнан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан бузилганлигини, шунингдек ундирилиши талаб қилинаётган бой берилган фойда ҳамда зарар миқдорининг ҳисоб-китобини исботлаб бермаган. Мазкур ҳолатда фақат хусусий корхонанинг банк айланмасини та??ослаш натижасида бой берилган фойда ёки зарар миқдорини аниқлаб бўлмайди.

Қайд этилганларга кўра, суд буларни далил сифатида инобатга олмасдан, даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этган.

Биринчи инстанция суди ушбу низони тўғри ҳал этиш ва одил судловни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 42-моддасига мувофиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилган.

Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар, ишда иштирок этувчи шахслар сифатида тарафларнинг барча процессуал ҳуқуқларидан фойдаланадилар ва процессуал мажбуриятларини бажарадилар, фақат даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, шунингдек даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш ёки келишув битими тузиш, суд ҳужжатининг мажбурий тарзда бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқи бундан мустаснодир.

Шундай экан, хўжалик ишини кўришда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар талаб ва эътирозларга асос қилиб келтирилаётган ҳолатлар исботлаб берилмаса, у ҳолда суд томонидан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 3-сон












































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск