язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Никоҳ ва оила/ Оила, оналик ва болалар (фарзандлар) ҳуқуқларининг муҳофазаси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1999 й. 171-сон "Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.1999 й.

N 171


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ОИЛА КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида" 1998 йил 30 апрелдаги 608-I-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРнинг васийлик ва ҳомийлик органлари тўғрисидаги, шунингдек болаларни тарбияга бериш (патронат) тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1970 йил 19 январдаги 20-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 1-сон, 7-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Меҳнаткашлар депутатлари район, шаҳар Совета ижроия комитети ҳузуридаги гражданларнинг ёшини белгилаш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1976 йил 9 июлдаги 393-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1976й., 7-сон, 42-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР халқ депутатлари район, шаҳар, шаҳардаги район Советлари ижроия комитетларининг ЗАГС бўлимлари ва посёлка, қишлоқ ҳамда овул Советлари ижроия комитетлари томонидан гражданлик ҳолати актларини қайд қилиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1982 йил 16 декабрдаги 803-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982й., 12-сон, 46-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларининг янги фуқаролик урф-одатларини жорий этишга доир ишларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1989 йил 26 июлдаги 239-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 4, 18-модда