ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 20. 20-сон БҲМС "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби" /Молия вазирининг 16.07.2013 й. 70-сон "Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.08.2013 й. 2501-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.08.2013 й.
N 2501
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
16.07.2013 й.
N 70
БУЙРУҒИ
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти
(20-сонли БҲМС) "Кичик тадбиркорлик субъектлари
томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг
соддалаштирилган тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида
"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) 5-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 23 ноябрда 87-сон билан тасдиқланган "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) (рўйхат рақами 879, 2000 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 113-сонли "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС)га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 879-1, 2003 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 19-20-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 14 июндаги 51-сонли "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС)га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 879-2, 2006 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 280-модда).
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 19 август, 33-сон, 448-модда