ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида Низом (АВ томонидан 15.04.2003 й. 1232-сон билан рўйхатга олинган 03.04.2003 й. МВ 49-сон ва МАИМҚВ 45-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2003 йил 15 апрелда 1232-сон
билан рўйхатга олинган
Молия вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазирлигининг
2003 йил 3 апрелдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Уй-жой-коммунал хизматлар
ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул
тўловларининг механизми тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги “2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида” ПФ-3227-сон ва 2005 йил 13 апрелдаги “2005 йилнинг 1 майидан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” ПФ-3596-сон фармонларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-120-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Компенсация пул тўловлари 2003 йил 1 апрелдан бошлаб қонун ҳужжатларига кўра берилаётган, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига жорий этилади ва ҳар ойда республикада белгиланган энг кам иш ҳақига фоиз нисбатида тўланади.
...