ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 й. 157-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2006 й.

N 157


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА



Пленум, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 47, 53-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қуйидаги қарорлари:

- 1993 йил 5 январдаги 4-сонли "Чет эл фуқаролари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар (қўшма корхоналар) ва чет эл корхоналари иштирокидаги низоларни кўриш тўғрисида"ги;

- 1993 йил 5 январдаги 5-сонли "Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ёки келишув битимларида назарда тутилган ҳоллардан келиб чиққан низоларнинг Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларига тааллуқлилиги ҳақида"ги;

- 1993 йил 5 январдаги 6-сонли "СССР Давлат арбитражининг қўлланмавий кўрсатмалари тўғрисида"ги;

- 1993 йил 5 январдаги 7-сонли "Қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш бўйича суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги хабарноманинг прокурорга ҳамда ишда иштирок этувчи тарафларга юборилиши тўғрисида"ги;

- 1993 йил 5 январдаги 8-сонли "Коллегиал тартибда кўрилган ишлар бўйича суд буйруғининг берилиши ҳақида"ги;

- 1993 йил 5 январдаги 9-сонли "Хорижий валютадаги даъво аризалари ва эътирозларнинг тақдим этилиши ҳамда кўрилиши тўғрисида"ги;

- 1993 йил 5 январдаги 10-сонли "Айрим тоифадаги низоларнинг хўжалик судларига тааллуқли эмаслиги ҳақида"ги;

- 1993 йил 5 январдаги 11-сонли "Эътирозларнинг тақдим этилиши ва кўрилишини тартибга солувчи қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида"ги;

- 1993 йил 3 июндаги 13-сонли "Тара ва маҳсулот (товар)нинг шикастланиши ҳамда нобуд бўлиши билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тўғрисида"ги;

- 1993 йил 3 июндаги 14-сонли "Юридик шахс мақомига эга бўлмаган ташкилотлар иштирокидаги низоларни ҳал этиш тўғрисида"ги;

- 1993 йил 3 июндаги 15-сонли "Коллегиал тартибда қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби тўғрисида"ги;

- 1993 йил 3 июндаги 16-сонли "Жўнатилган маҳсулот (товар) учун хорижий валюта ҳисобида амалга ошириладиган тўловларни ундириш тартиби тўғрисида"ги;

- 1994 йил 5 январдаги 21-сонли "Даъво муддати қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида"ги;

- 1994 йил 18 октябрдаги 29-сонли "Қарздор ташкилотнинг тўлов мажбуриятларини кечиктириши натижасида етказилган зарарни ундириш тўғрисида"ги;

- 1994 йил 18 октябрдаги 30-сонли "Хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари ва қарорларини ижро этиш тартиби тўғрисида"ги;

- 1994 йил 18 октябрдаги 31-сонли "Даъво муддатининг қўлланилиши билан боғлиқ айрим масалаларнинг ҳал этилиши тўғрисида"ги;

- 1994 йил 18 октябрдаги 33-сонли "Хўжалик судларида давлат божининг тўланиши тартиби тўғрисида"ги;

- 1996 йил 1 мартдаги 52-сонли "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсати томонидан ишларни назорат тартибида кўриш тўғрисида"ги;

- 1996 йил 1 мартдаги 56-сонли "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 26.05.1995 йилдаги 36-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги;

- 1996 йил 9 августдаги 59-сонли "Республика хўжалик судлари ҳал қилув қарорлари ва қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш амалиёти тўғрисида"ги;

- 1996 йил 20 декабрдаги 61-сонли "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 26.05.1995 йилдаги 36-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги;

- 2000 йил 28 январдаги 83-сонли "Назорат тартибида иш юритишда шикоятларни ўрганиш, қарорлар, ажримлар устидан протест келтириш ва Раёсатда кўриш амалиёти тўғрисида"ги қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.


II. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 1 мартдаги 53-сонли "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ низоларни кўришда республика хўжалик судлари томонидан қонунчиликни татбиқ этиш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорининг учинчи банди чиқариб ташлансин.

































Время: 0.0394
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск