ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Болалар, ёшлар ва аёллар ташкилотлари /

"SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.12.1997 й. 585-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 31 декабрдаги

585-сон қарорига

ИЛОВА



"SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари"

уюшмаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари"ни ташкил этиш, қуриш, жиҳозлаш ва Ўзбекистон Республикасида улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг фаолият кўрсатиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва "SOS - Киндердорф Интернешнл" халқаро жамияти (Австрия) ўртасида 1997 йилда тузилган шартномага мувофиқ, ота-оналар қаровисиз қолган болаларни, шунингдек ота-оналар қаровисиз қолиш эҳтимоли бўлган болаларни жисмоний, интеллектуал ва маънавий камол топтириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида "SOS - Киндердорф Интернешнл" халқаро жамияти томонидан таъсис этилади.

2. Уюшманинг номи:

ўзбек тилида: "SOS - Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари";

инглиз тилида: "SOS - Сhildrens Villages of Uzbekistan";

рус тилида: "SOS - Детские деревни Узбекистана".

3. Ўзбек ва инглиз тиллари Уюшманинг расмий тиллари ҳисобланади.

Ўзбек, инглиз ва рус тиллари иш юритиш тиллари ҳисобланади.


4. Уюшманинг жойлашган манзили:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 79-уй.


II. ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ

МАҚСАДИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ


5. Қуйидагилар Уюшма фаолиятининг асосий мақсади ва йўналишлари ҳисобланади:

жамоат ва давлат тузилмаларининг ота-оналар қаровисиз қолган болаларни жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлащни таъминлашга йўналтирипган саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш;

ота-оналар қаровисиз қолган болаларни тарбиялашни ҳамда уларга ёрдам беришни таъминлашга, улар учун оилалардаги каби ҳаёт шароитлари яратишга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга молиявий ёрдам бериш;

барча болаларга, айниқса ота-оналар қаровисиз қолган болаларга, шунингдек ота-оналар қаровисиз қолган болаларни тарбиялаётган оналарга ёрдам бериш;

Ўзбекистон Республикасида SOS - болалар маҳаллалари ҳамда болалар боғчалари, мактаблар, ўқув, спорт ва дам олиш марказлари, клиникалар ва шу каби улар билан узвий боғлиқ инсонпарварлик SOS - лойиҳаларни қуришни ҳамда асбоб-анжомлар билан тўлиқ жиҳозлашни ташкил этиш;

"SOS - Киндердорф Интернешнл" билан ҳамкорлик қилиш;

SOS - болалар маҳаллалари ҳамда SOS - лойиҳалар учун тарбиячи оналар ва ходимлар танлаш ва улар учун педагогик ҳамда бошқа зарур тайёргарликни ташкил этиш;

давлат, жамоат ва хусусий тузилмалэрни Уюшма фаолиятига фаол жалб этиш;

ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун инсонпарварлик дастурларини, ҳамда Герман Гмайнернинг педагогик ғояларини, шунингдек ота-оналар қаровисиз қолиш эҳтимоли бўлган болалар учун оилани мустаҳкамлаш дастурларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун мақолалар, ахборот материалларини нашр қиплш, кўргазмалар, семинарлар уюштириш, оммавий ахборот воситалари билан ишларни ташкил этиш.


III. ЮРИДИК МАҚОМИ


6. "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси "SOS - Киндердорф Интернешнл" халқаро уюшмаси таркибига киради.


7. Уюшма банк муассасаларида ўзининг ҳисоб-китоб ва валюта счётларини очиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади, ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг мол-мулки билан жавоб беради, судда ва ҳакамлик судида даъвогар ёки жавобгар сифатида қатнашади. Уюшма " SOS - Киндердорф Интернешнл" рамзидан фойдаланган ҳолда ўз муҳрига, фирма бланкларига ва бошқа реквизитларга эга бўлади.


8. Уюшма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг "Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасидаги жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги қонунларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга ва ўз Уставига амал қилади.


IV. УЮШМАНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

9. Уюшма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ота-оналар қаровисиз қолган болаларни, шунингдек ота-оналар қаровисиз қолиш эҳтимоли бўлган болалар учун оилани мустаҳкамлаш дастурларини тарбиялаш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлашни таъминлаш муаммоларига оид республика ва халқаро инсонпарварлик дастурлари ҳамда лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикасида SOS - болалар маҳаллалари ва бошқа SOS - объектларини ташкил этиш ҳамда уларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ва қонун чиқарувчи органларига " SOS - Киндердорф Интернешнл" мақсади ва вазифаларидан келиб чиқадиган таклифлар киритиш;

SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари"ни ташкил этиш, қуриш, жиҳозлаш ва Ўзбекистон Республикасида улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг фаолият кўрсатиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва "SOS - Киндердорф Интернешнл" халқаро жамияти (Австрия) ўртасида 1997 йилда тузилган шартномада назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялардан ўз фаолияти доирасида фойдаланиш.

10. Уюшма қуйидагиларга мажбурдир:

"SOS - Киндердорф Интернешнл" йул-йўриқлари ва кўрсатмаларини бажариш;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва ушбу Низомга ва ўз Уставига мувофиқ юритиш.


V. УЮШМАНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Уюшма Ўзбекистондаги SOS - Болалар маҳаллалари ва SOS - лойиҳалар эгаси ҳисобланади ҳамда уларни ташкил этиш, жиҳозлаш ва уларнинг фаолияти учун тўлиқ молиявий ва бошқача турларда жавоб беради.



VI. МОЛ-МУЛКИ, МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ МАНБАЛАРИ


12. Уюшма юридик шахс ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан ўз фаолияти мақсадлари ва мол-мулкининг мўлжалланганлигига мувофиқ уларга эгалик қилади, улардан фойдаланади ва уларни тасарруф этади. Уюшманинг мулкий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳимоя қилинади.


13. Уюшма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шаклланади:

"SOS - Киндердорф Интернешнл" уюшмасидан, "SOS - Киндердорф Интернешнл" халқаро жамияти ва бу ташкилотга кирувчи жамиятлар ва иттифоқлардан тушумлар;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан, шунингдек хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан, хусусий шахслардзн беғараз хайрия бадаллари, хайр-эҳсонлар ва тушумлардан;

меросдан, ота-оналар қаровисиз қолган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш маблағларидан, исталган турдаги жамоатчилик тушумларидан, маҳаллий ва халқаро хайр-эҳсонлардан;

мурувват тадбирларини ва мурувват йўналишидаги бошқа тадбирларни ўтказишдан олинган даромадлар;

қонунчилигига ва мазкур Низомга зид бўлмаган бошқа даромадлардан.


14. Бошқарув қарорига кўра Уюшманинг ўз маблағларидан ҳам Ўзбекистондаги, ҳам унинг ташқарисидаги қаровчисиз қолган болаларга ёрдам бериш учун фойдаланилиши мумкин. Бошқарув ҳар йили бу маблағларнинг бир қисмини "SOS - Киндердорф Интернешнл" доирасидаги хорижий мурувват лойиҳаларига ажратиш ҳуқуқига эга, бунда маблағлар хайр-эҳсон йиғишда эълон қилинган мақсадлар учунгина ажратилиши мумкин.



VII. БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

15. Қуйидагилар Уюшманинг бошқарув органлари ҳисобланади:

Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши;

Уюшма президенти;

Уюшма бошқаруви;

Уюшма директори.

16. Уюшма бошқарув органларининг ваколатлари, уларни шакллантириш (сайлаш) ва фаолиятини ташкил этиш тартиби Уставга мувофиқ белгиланади.


VIII. УЮШМА АЬЗОЛАРИ, УЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


32. Уюшманинг ҳақиқий аъзолари, фахрий аъзолари ва "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси дўстлари (ҳомий аъзолар) Уюшманинг аъзолари ҳисобланади.


33. Мазкур Низомнинг муқаддимасига мувофиқ SOS - болалар маҳаллалари ғоясини қўллаб-қувватлаётган ва Уюшма бошқақруви томонидан шундай деб тан олинган юридик ва жисмоний шахслар Уюшманинг ҳақиқий аъзолари бўлишлари мумкин. Уюшма ҳақиқий аъзоларининг сони 25 рақамидан ошмаслиги керак.

Уюшманинг янги ҳақиқий аъзолари Уюшма бошқарувининг умумий йиғилишдаги таклифи бўйича, агар бу таклифни Уюшма ҳақиқий аъзоларининг кўпчилиги ёқлаб овоз берса, қабул қилинади.


34. "SOS - Киндердорф Интернешнл" мақсадларини амалга оширишда хизмат кўрсатган ва ютуқларга эга бўлган шахслар Уюшманинг фахрий аъзолари ҳисобланади. Бу шахслар Уюшманинг фахрий аъзолари сифатида Уюшма бошқарувининг умумий йиғилишдаги таклифи бўйича, агар бу таклифни кўпчилик ёқлаб овоз берса, сайланади.


35. Уюшманинг ҳақиқий ва фахрий аъзолари Уюшманинг раҳбар органларига сайлаш ва сайланиш, ўз дастурлари ва таклифларини кўриб чиқиш учун киритиш, Уюшма томонидан ўтказиладиган тадбирларда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.


36. Доимий (эркин миқдордаги) бадаллари билан Уюшма ишларини қўллаб-қувватлайдиган жисмоний ва юридик шахслар "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари"нинг дўстлари ҳисобланадилар. Уларни қабул қилиш тўғрисидаги масала бошқарув томонидан, оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан ҳал этилади.


37. Уюшма аъзолари:

Уюшманинг асосий вазифаларини бажаришга фаол кўмаклашишга мажбурдирлар;

"SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси дастурларини амалга оширишда аниқ ёрдам кўрсатишга доир тадбирларда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар;

Уюшма бошқарувига ёзма равишда билдиришнома тақдим этган ҳолда Уюшмадан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар. Уюшмадан чиқкиш санаси билдиришнома тақдим этилгандан кейин 3 ой ўтгач бошланади;

Уюшма аъзолари Уставга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга, шунингдек бошқа мажбуриятларга эга бўлишлари мумкин.

38. Уюшманинг аъзолари томонидан бадал тўлаш миқдорлари, муддатлари ва тартиби Уюшма бошқаруви томонидан белгиланади.

39. Уюшмага аъзолик:

жисмоний шахснинг вафоти муносабати билан;

юридик шахс тугатилган тақдирда;

Уюшма Уставида назарда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатилади.

40. Аъзоларни Уюшмадан чиқариш тўғрисидаги қарор бошқарув томонидан, аъзолар учдан икки қисмининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Уюшма аъзолари унга аъзоликдан чиқарилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиниши керак. Аъзоликдан чиқарилганлик тўғрисида Уюшма аъзосининг аъзоликдан чиқарилганлиги эътироф этилгандан кейин 2 ой мобайнида норозилик билдирилиши мумкин.


41. Аъзоликдан чиқиш чоғида, ушбу аъзолар томонидан тўланган бадаллар қайтариб берилмайди. Уюшма аъзолигидан чиқиш ёки чиқарилиш тегишли юридик шахслар ва Уюшманинг улар ўртасида тузилган шартномалардан келиб чиққан ўзаро мажбуриятларига дахл қилмайди.



IХ. УЮШМА ФАОЛИЯТИНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ


Уюшма фаолиятини тўхтатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.




























































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск