язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ички ишлар вазирининг 17.10.2006 й. 223-сон "Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни тасдиқлаш ҳақидаги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.11.2006 й. 933-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.11.2006 й.

N 933-1



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

17.10.2006 й.

N 223

БУЙРУҒИ


Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир

маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш

ҳамда Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва

алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни

тасдиқлаш ҳақидаги буйруққа ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 1 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисида"ги 221-37-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-458-сонли қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сонли буйруғига (2000 йил 9 июнь, рўйхат рақами 933) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин.



Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант                             Б. Матлюбов





Ички ишлар вазирининг

2006 йил 17 октябрдаги

223-сонли буйруғига

ИЛОВА


Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий

ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда ҳайдовчилик

гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби

тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруғига

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


I. Буйруқда:

1) 2-банддаги "ИИВ ДАНББ" қисқартмаси "ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2.1-банддаги "ДАН" қисқартмаси "Йўл ҳаракати хавфсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 4.1-банддаги "Давлат автомобиль назорати" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 4.3-банддаги "ДАН хизматини" деган сўзлар "ДЙҲХХни" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

5) 6-банддаги "ДАН бош" деган сўзлар "Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


II. Йўриқномада:

1) 2.1, 2.11, 2.12, 3.8, 3.10, 6.10.3, 6.16, 6.17, 6.18, 9.1.4-бандлардаги ва Йўриқномага 5, 11, 9-иловалардаги "ДАН" қисқартмаси "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

2) 2.11.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.11.1. Агар ҳайдовчи сафарда бўлса, у тақдим этган тегишли ҳужжатлар ёки маълумотлар асосида ўша ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектори, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати катта инспектори ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори) томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг ёки вақтинчалик гувоҳноманинг амал қилиш муддати узайтириб берилади.

-------------------------

Изоҳ: талонни ёки вақтинчалик рухсатномани муддати узайтирилганда "Яшаш жойига етиб олгунга қадар" деб ёзиб, муддат қўйиб берилади. Узайтириш муддати 10 кундан ошмаслиги керак.";


3) 3.3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.3. Кодекснинг 125, 126-моддаларида, 127-моддаси биринчи қисмида, 128-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддаси биринчи қисмида, 130-моддаси биринчи қисмида, 131-моддаси учинчи қисмида, 135-моддасида, 136-моддаси учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосари, Йўл патруль хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори, инспектори (маъмурий амалиёт бўйича), Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосари, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари ёки катта инспектори (инспектори), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича инспектори, улар бўлмаган тақдирда - ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланилади.";

4) 3.4-банддаги "йўл-патруль хизмати командири ёки унинг ўринбосари" деган сўзлар "йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, мобиль гуруҳи) командири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 3.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.5. Кодекснинг 125-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддаси биринчи қисмида, 127-моддаси биринчи қисмида, 128-моддаси биринчи, 129-моддаси биринчи қисмида, 135-моддаси биринчи қисмида, 138-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун Йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланилади.";

6) 3.7-бандда "137-моддаларида" деган сўзлар "137, 176-3-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 3.16.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.16.2. Ишни юридик шахсларга тегишли транспорт воситаси доимий (вақтинчалик) рўйхатга олинган жойдаги маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектор (инспектор), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори)га кўриб чиқиш учун юборади.

Шахсий транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойларидаги жамоаларида ёки яшаш жойларидаги маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектор (инспектор), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори)га кўриб чиқиш учун юбориш мумкинлигини назарда тутади.";

8) 5.6-банддаги "туман (шаҳар) судининг суд ижрочиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг суд ижрочилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 5.10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.10. Ҳуқуқбузар бир йил ва ундан ортиқ муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони белгиланган тартибда ҳуқуқбузарнинг яшаш жойидаги ДЙҲХХнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда - РИБ (ТРИБ)) ларига юборилади.


-------------------------

Изоҳ: ҳайдовчилик ҳужжатларидан бирортаси (гувоҳнома ёки унинг талони)нинг йўқолганлиги ёхуд ўғирланганлиги ҳақида асосли далиллар (ҳайдовчининг тушунтириш хати, милиция ёки ёнғиндан сақлаш хизмати маълумотномалари ва ҳ.к.) бўлса, мавжуд ҳайдовчилик ҳужжати (гувоҳнома ёки унинг талони) асосли далиллар билан биргаликда ДЙҲХХнинг РИБ (ТРИБ)ларига юборилади.";


10) 5.14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.14. Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонида кодекснинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бир йил мобайнида уч марта қайд қилингандан сўнг ҳуқуқбузарнинг яшаш жойида ёки транспорт воситасининг доимий (вақтинча) рўйхатга олинган жойида маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектор (инспектор), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори) томонидан алмаштирилади (буйруқнинг 2-иловаси).

-------------------------

Изоҳ: Кодекснинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан бир йилда тўртинчиси содир этилган тақдирда, у йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича билимини текшириш учун биринчи ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади, маъмурий чора қўллаш эса қонун доирасида ҳал этилади.";


11) 5.15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5.15. Ҳайдовчининг билими Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосари, Йўл патруль хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори, инспектори (маъмурий амалиёт бўйича), маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, катта инспектори (инспектори), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати гуруҳининг катта инспектори, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектори (инспектори) таркибидан тузилган комиссия томонидан ИИВнинг амалдаги буйруқлари асосида текширилади. Бу бўйича иш юритишни олиб бориш эса комиссия аъзоси ҳисобланган маъмурий амалиёт ходими зиммасига юклатилади.";

12) 6.2, 6.4-бандлардаги "Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ДАНБлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХНБ" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси" деган сўзлар билан, 6.2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДАН бош" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 6.4-банддаги "Шаҳар, туман ИИБ Давлат автомобиль назорати бўлими (бўлинмаси)" деган сўзлар "Туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 6.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6.5. Маъмурий баённомалар ва жарима квитанциялари бланкалари ҳисоб-китобининг олиб борилиши ва тарқатилишини, шунингдек рўйхатга олиш китобларининг юритилишини назорат қилиш ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, туман (шаҳар) ИИБлари бошлиқлари буйруқлари билан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги туман (шаҳар) бўлинмалари ходимлари зиммасига юклатилади. Улар йилнинг ҳар чораги якуни бўйича қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг кирим-чиқими ҳақида юқори ДЙҲХХ идораларига ҳисобот берадилар.

Тошкент шаҳар ИИББ йўл-патруль хизмати бригадасида маъмурий баённома ва жарима квитанциялари бланкаларини тарқатилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими томонидан амалга оширилади.

ЙПХ бригадасининг ҳар бир отрядида бригада командири буйруғи билан маъмурий баённомалар ва жарима квитанциялари бланкалари ҳисоб-китобини олиб бориш ва бериш, шунингдек рўйхатга олиш китобларини юритишга масъул ходимлар тайинланади. Улар йилнинг ҳар чораги якуни бўйича қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг кирим-чиқими ҳақида маъмурий амалиёт бўлимига ҳисобот берадилар. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими ўз навбатида йилнинг ҳар чорагида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасига ҳисобот беради.";

15) 6.6-банддаги "ИИВ-ИИБ ДАН бошқармалари ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХНБ" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси" деган сўзлар билан, "ДАН-ЙҲХН" қисқартмаси "ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 6.9-банддаги "ИИВ-ИИБ ДАН бошқармаси (бўлими, бўлинмаси)нинг" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлими (бўлинмаси)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 6.12-банддаги "ДАН хизматида" деган сўзлар "ДЙҲХХда" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

18) 6.14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6.14. Китоблар рақамлаб чиқилган, чилвирланган, муҳр босилган, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бўлими девонхонаси (канцелярияси)да рўйхатга олинган бўлиши керак.";

19) 6.18-бандлардаги "Давлат автомобиль назоратининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида (РИБ)" деган сўзлар "ДЙҲХХнинг РИБ (ТРИБ) ларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 6.19-банддаги "ДАН РИБ" қисқартмаси "ДЙҲХХнинг РИБ (ТРИБ)" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

21) 7.8, 8.3.1, 8.3.7-бандлардаги "Давлат автомобиль назорати" деган сўзлар "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

22) 8.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8.1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар қонун доирасида ҳал этилаётганлигини, ҳуқуқбузарлик юзасидан иш тўғри юритилаётганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси раҳбарияти ва Бош бошқарма Йўл патруль хизмати фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ва маъмурий амалиёт бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти, туман (шаҳар) ички ишлар идораларининг ҳамда мазкур идоралар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари раҳбарияти томонидан амалга оширилади.";

23) 8.2-банддаги "ДАН" қисқартмаси "ДЙҲХХининг жойлардаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24) 9.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9.1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси, Қарақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маъмурий амалиёт ходимлари";

25) 9.1.1-банддаги "Маъмурий амалиёт бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) жойлардаги ДАН бўлим (бўлинма)ларининг" деган сўзлар "Маъмурий амалиёт бўлими ДЙҲХХнинг жойлардаги" деган сўзлар билан, "Давлат автомобиль назоратининг" деган сўзлар "ДЙҲХХнинг" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

26) 9.1.2-банддаги "Давлат автомобиль назоратининг" деган сўзлар "ДЙҲХХ идораларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

27) 9.1.4-банддаги "жойлардаги ДАН бўлим (бўлинма)лари" деган сўзлар "ДЙҲХХнинг жойлардаги бўлим (бўлинма)лари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

28) 9.1.7-банддаги "ДАН бўлим (бўлинма)лари" деган сўзлар "ДЙҲХХнинг жойлардаги бўлим (бўлинма)лари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

29) 9.1.8 банддаги "ДАН Бош бошқармасига" деган сўзлар "Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

30) 9.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9.2. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича инспектори";

31) Йўриқномага 1-сонли иловадаги "ДАН мансабдор шахслари" деган сўзлар "ДЙҲХХ мансабдор шахслари" деган сўзлар билан, "ДАН бўлинмасига" деган сўзлар "ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

32) Йўриқномага 3-сонли иловадаги "ДАН" қисқартмаси "ДЙҲХХ ҳудудий бўлими (бўлинмаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

33) Йўриқномага 10, 11, 12-сонли иловалардаги "ДАН" қисқартмаси "ДЙҲХХ ҳудудий бошқарма (бўлим, бўлинмаси)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

34) Йўриқномага 12-сонли иловадаги "ИИБ (ДАН) бурчак штампи" деган сўзлар "ИИБ (ДЙҲХХ) бурчак штампи" деган сўзлар билан, "ички ишлар идорасининг (ДАН) номи" деган сўзлар "(ДЙҲХХ) хизмат номи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 469-модда.