язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2015 й. 264-сон “Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2015 й.

N 264



ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ЎТКАЗИШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш, лойиҳаларни амалга ошириш тартиботларини жадаллаштириш, шунингдек товарлар етказиб берувчиларни, ишлар ва хизматларни амалга оширувчиларни танлаб олиш бўйича тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича 1 - 7-иловаларга мувофиқ таркибда тармоқ идоралараро тендер комиссиялари (кейинги ўринларда идоралараро тендер комиссияси деб аталади) тузилсин.

Идоралараро тендер комиссияларининг раислари ва аъзолари зиммасига тендер (танлов) савдоларининг, шу жумладан, халқаро тендер (танлов) савдоларининг самарали ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

идоралараро тендер комиссияси тендер (танлов) савдоларини коллегиал асосда ўтказади ҳамда иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада битта контракт бўйича 5,0 млн АҚШ долларидан кўп суммага товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш юзасидан савдолар натижалари бўйича ғолибларни аниқлайди;

битта контракт бўйича 5,0 млн АҚШ долларидан кам суммадаги битта контракт бўйича тендер савдоларини ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ буюртмачилар томонидан тузилган тендер (танлов) комиссиялари томонидан амалга оширилади;

илгари бошланган ва бир нечта босқичлардан иборат бўлган, лекин тугалланмаган тендер (танлов) савдолари ушбу қарор кучга киргунгача фаолият кўрсатган тендер (танлов) комиссиялари томонидан амалга оширилади;

идоралараро тендер комиссиясининг ижобий қарори асосида тузилган (улар бўйича имзоланган протокол мавжуд бўлган), Идоралараро тендер комиссияси аъзолари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси/раисининг ўринбосари томонидан келишилган (виза қўйилган) импорт контрактлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан 3 иш куни мобайнида, уларни қўшимча экспертизадан ўтказмасдан хулосалар берилади ёки рўйхатдан ўтказилади. Бунда келиб тушган таклифларнинг нархлар бўйича параметрларини баҳолаш тендер савдолари доирасида идоралараро тендер комиссияси ҳузурида ташкил қилинадиган ишчи орган томонидан келиб тушган таклифларни баҳолаш даврида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади;

идоралараро тендер комиссияси ишчи орган хулосалари ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ўтказилган келиб тушган таклифларнинг нархи бўйича параметрларини баҳолаш асосида қарор қабул қилади.

3. Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Идоралараро тендер комиссиялари раислари ва котиблари зиммасига қуйидагилар юзасидан жавобгарлик юклансин:

инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган тармоқ жадвалларни инобатга олган ҳолда комиссияларнинг мажлисларини ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ишчи органлар томонидан тендер (танлов) ҳужжатлари пакетларини ўз вақтида кўриб чиқиш;

ишчи органлар томонидан мажлис кун тартиби бўйича материалларни идоралараро тендер комиссиясининг барча аъзоларига мажлислар ўтказилишидан 10 кун олдин юбориш;

мажлисларда идоралараро тендер комиссияси барча аъзоларининг доимий иштирокини таъминлаш;

идоралараро тендер комиссияси мажлислари протоколларини қатъиян мажлис ўтказилган кунда расмийлаштириш;

ўтказилган мажлислар ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот тақдим этиш.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари бош лойиҳалаш институтлари билан биргаликда икки ой муддатда вазирликлар ва идоралар - инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари томонидан ишлаб чиқарувчилар - технологик лидерлар бўйича маълумотлар тўлиқ тармоқ базаларининг, шу жумладан, уларнинг ишончлилиги ва амалий аҳамияти тўғрисидаги ахборотларнинг мажбурий тартибда шакллантирилиши ва тизимли равишда янгилаб борилишини жорий этсинлар, кейинчалик улардан тендер (танлов) ҳужжатлари пакетларини тайёрлашда, шунингдек идоралараро тендер комиссияларининг иш жараёнида фойдалансинлар.


5-1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун идоралараро тендер (танлов) савдолари мажлисларининг ўтказилиши тўғрисида ҳар чоракда ахборот киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 сентябрдаги

264-сон қарорига

1-ИЛОВА


Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё,

нефть-кимё ва металлургия саноати соҳасида амалга

оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида

товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш

бўйича идоралараро тендер комиссиясининг

ТАРКИБИ

Ибрагимов Ғ.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раиси


Бурнашев Ш.Р.

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари


Мирзамахмудов Ж.Т.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби


лавозими бўйича

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Асамов Д.Д.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори


Хошимов Ш.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Шокиров Х.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Шукуров Г.Х.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

"Ўзмиллийбанк" раисининг биринчи ўринбосари


Якубов Ш.И

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" раисининг ўринбосари


Хаитов А.А.

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори


Тоғаев С.У.

-

Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Жўраев Ш.Х.

-

Давлат рақобат қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари


Дехканов Д.Т.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

лойиҳачи ташкилот раҳбари


лавозими бўйича

-

буюртмачи ташкилот раҳбари.


        

Изоҳ.

Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 сентябрдаги

264-сон қарорига

2-ИЛОВА


Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини

ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш соҳасида

амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида

товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича

идоралараро тендер комиссиясининг

ТАРКИБИ

Розукулов У.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси, идоралараро тендер комиссияси раиси


Бурнашев Ш.Р.

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари


Рафиков А.В.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби


лавозими бўйича

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Юлдашев А.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Хошимов Ш.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Қосимов Р.К.

-

"Асака" банки раисининг биринчи ўринбосари


Мирсаидов Ж.Г.

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг ўринбосари


Шарипов О.Б.

-

Иқтисодиёт вазирлигининг Бош бошқарма бошлиғи


лавозими бўйича

-

Давлат рақобат қўмитасининг Бош бошқарма бошлиғи


Тоғаев С.У.

-

Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Юлдашев О.М.

-

"Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ бош директори


лавозими бўйича

-

буюртмачи ташкилот раҳбари.


Изоҳ.

Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 сентябрдаги

264-сон қарорига

3-ИЛОВА


Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш

ва қурилиш индустрияси соҳасида амалга оширилаётган

инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар

ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро

тендер комиссиясининг

ТАРКИБИ

     

Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси, идоралараро тендер комиссияси раиси


Бурнашев Ш.Р.

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари


Махкамов И.Р.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби


Турсунов Ё.Э.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Юлдашев А.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Хошимов Ш.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Салиев М.А.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


Вафаев Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари


Мирсаидов Ж.Г.

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

"Ўзмиллийбанк" раисининг биринчи ўринбосари


Якубов Ш.И

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" раисининг ўринбосари


Юнусов Ж.Б.

-

Давлат рақобат қўмитасининг Бош бошқарма бошлиғи


Тоғаев С.У.

-

Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


лавозими бўйича

-

Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма бошлиғи


лавозими бўйича

-

буюртмачи ташкилот раҳбари.


Изоҳ.

Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 сентябрдаги

264-сон қарорига

4-ИЛОВА


Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари

соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари

доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш

бўйича идоралараро тендер комиссиясининг

ТАРКИБИ

Мирзаев З.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, идоралараро тендер комиссияси раиси


Бурнашев Ш.Р.

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари


Мустафаев О.С.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари


Абдуразаков Ш.Ш.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби


Хамраев Ш.Р.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


Мирзаев М.М.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Юлдашев А.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Хошимов Ш.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Салиев М.А.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


Мирсаидов Ж.Г.

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

"Ўзмиллийбанк" раисининг ўринбосари


Тоғаев С.У.

-

Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


лавозими бўйича

-

Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма бошлиғи


лавозими бўйича

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг бошқарма бошлиғи


Хаитметов Э.С.

-

Давлат рақобат қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари


лавозими бўйича

-

лойиҳачи ташкилот раҳбари


лавозими бўйича

-

буюртмачи ташкилот раҳбари.


Изоҳ.

Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 сентябрдаги

264-сон қарорига

5-ИЛОВА


Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш,

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган

инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар

ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро

тендер комиссиясининг

ТАРКИБИ

Курбанов Р.Ж.

-

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси, идоралараро тендер комиссияси раиси


Бурнашев Ш.Р.

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари


Ризаев К.С.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби


Хайдаров А.Я.

-

Молия вазирининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Раимов Б.Я.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Шакиров Х.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Хаитов А.А.

-

"Ўзстандарт" агентлигининг бош директори


Тоғаев С.У.

-

Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Саидходжаев М.Ш.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг бошқарма бошлиғи


Камалетдинов У.

-

Давлат рақобат қўмитасининг бошқарма бошлиғи


лавозими бўйича

-

лойиҳа ташкилоти раҳбари


лавозими бўйича

-

буюртмачи ташкилот раҳбари.


Изоҳ.

Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 сентябрдаги

264-сон қарорига

5а-ИЛОВА


Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириладиган

инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар,

ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича

идоралараро тендер комиссияси

ТАРКИБИ

    

Шадманов А.К.

-

соғлиқни сақлаш вазири, идоралараро тендер комиссияси раиси


Бурнашев Ш.Р.

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари


Ризаев К.С.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, табиатни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби


Хайдаров А.Я.

-

Молия вазирининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Раимов Б.Я.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Шакиров Х.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Хаитов А.А.

-

"Ўзстандарт" агентлигининг бош директори


Тоғаев С.У.

-

Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Саидходжаев М.Ш.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг бошқарма бошлиғи


Камалетдинов У.

-

Давлат рақобат қўмитасининг бошқарма бошлиғи


лавозими бўйича

-

лойиҳа ташкилоти раҳбари


лавозими бўйича

-

буюртмачи ташкилот раҳбари.


Изоҳ.

Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 сентябрдаги

264-сон қарорига

6-ИЛОВА


Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати соҳасида

товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш

бўйича идоралараро тендер комиссияси

ТАРКИБИ

Иноятов У.И.

-

Халқ таълими вазири, идоралараро тендер комиссияси раиси


Бурнашев Ш.Р.

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари


Набиев Д.Х.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби


Хайдаров А.Я.

-

Молия вазирининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Раимов Б.Я.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Хашимов Ш.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Шакиров Х.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Хаитов А.А.

-

"Ўзстандарт" агентлигининг бош директори


Тоғаев С.У.

-

Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Камалетдинов У.

-

Давлат рақобат қўмитасининг бошқарма бошлиғи


лавозими бўйича

-

лойиҳа ташкилоти раҳбари


лавозими бўйича

-

буюртмачи ташкилот раҳбари.


Изоҳ.

Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.".






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 сентябрдаги

264-сон қарорига

7-ИЛОВА


Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар

соҳасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш

бўйича идоралараро тендер комиссияси

ТАРКИБИ

Шерматов Ш.Х.

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи, идоралараро тендер комиссияси раиси


Садиков Ш.М.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари


Бурнашев Ш.Р.

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари


Юлдашев К.А.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари АТД шўъба мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби


Турсунов Ё.Э.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Шакиров Х.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Хашимов Ш.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Салиев М.А.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


Аминов Р.А.

-

Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


лавозими бўйича

-

"Ўзмиллийбанк" раисининг биринчи ўринбосари


Мирсаидов Ж.Г.

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг ўринбосари


Тоғаев С.У.

-

Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Наримов Р.К.

-

Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма бошлиғи


лавозими бўйича

-

лойиҳа ташкилоти раҳбари


лавозими бўйича

-

буюртмачи ташкилот раҳбари.


Изоҳ.

Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 сентябрь, 37-сон, 485-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 80-модда