язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2015 й. 265-сон “Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2015 й.

N 265


ТАМАКИ ХОМ АШЁСИНИ ФЕРМЕНТЛАШ

ВА   ТАМАКИ   МАҲСУЛОТЛАРИ   ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини такомиллаштириш йўли билан замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 15 сентябрдаги

265-сон қарорига

ИЛОВА



Тамаки хом ашёсини ферментлаш

ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш

фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 7-б андда:

"б" кичик бандда:

учинчи хатбошидаги "технологик асбоб-ускуналар" сўзларидан кейин "хом ашёни дастлабки қайта ишлаш (тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бериш учун тамакини дастлабки тозалаш ва тайёрлаш) цехининг ва иккиламчи қайта ишлаш - сигарет ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехининг" сўзлари қўшилсин;

тўққизинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Бунда импорт бўйича келтирилган тамаки хом ашёсининг йиллик ҳажми тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 80 фоизидан ошмаслиги керак. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак".


2. 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича таклиф қилинаётган қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси";

тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 15-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қўшилсин:

"лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузилиши рўйхати";

ўн иккинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 сентябрь, 37-сон, 486-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 81-модда