ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 04.12.2010 й. 135-II-сон "Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2010 й.

N 135-II



АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ

АСАКА ШАҲРИ ВА АСАКА ТУМАНИ

ҲУДУДЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ ҲАМДА

АСАКА ШАҲРИНИ ТУМАН БЎЙСУНУВИДАГИ

ШАҲАРЛАР ТУРКУМИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2, 5, 9 ва 11-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Асака шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги 2010 йил 19 ноябрдаги 200-II-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи маъқуллансин - Андижон вилоятининг Асака шаҳри ва Асака тумани ҳудудлари бирлаштирилсин ҳамда Асака шаҳри туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилсин.


3. Андижон вилояти таркибида Асака шаҳри ва Асака тумани негизида умумий майдони 26 881 гектар бўлган Асака тумани тузилсин ҳамда унинг таркибига Асака шаҳри, "Зарбдор", "Илғор", "Кужган", "Мустаҳкам", Ниёзботир номли, "Ўзбекистон", "Қадим" ва "Қоратепа" қишлоқ фуқаролар йиғинлари киритилсин.

Асака шаҳри Асака туманининг маъмурий маркази этиб белгилансин.


4. Андижон вилояти Асака туманининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган чизма шаклга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Асака шаҳридаги сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Асака шаҳар Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Асака туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорни бажаришга доир комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.


7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                        И. Собиров



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 12-сон, 515-модда






















Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск