ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 25.04.2003 й. 485-II-сон "Қашқадарё вилоятининг Баҳористон ва Усмон Юсупов туманларини бирлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2003 й.

N 485-II



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

БАҲОРИСТОН ВА УСМОН ЮСУПОВ

ТУМАНЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА



Қашқадарё вилоятининг Баҳористон ва Усмон Юсупов туманларининг иқтисодий салоҳияти ва ижтимоий инфратузилмасидан, меҳнат ва моддий ресурсларидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида, мазкур туманларда яшовчи аҳолининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қашқадарё вилояти таркибида Баҳористон ва Усмон Юсупов туманлари негизида умумий майдони 3,13 минг квадрат километр бўлган Миришкор тумани тузилсин.


2. Миришкор тумани таркибига Баҳористон туманидаги Гулистон, Зафар, Помуқ, Чаманзор, Чандир, Шодлик ва Янги Жайнов хамда Усмон Юсупов туманидаги Авазчўл, Айзабод, Булуч, Вори, Гулистон, Гулшанбоғ, Жейнов, Миришкор, Обод, Элобод, Янги Миришкор ва Янгиобод аҳоли пунктлари ўтказилсин.


3. Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг чегаралари график чизмасига мувофиқ тасдиқлансин.


4. Миришкор туманининг маркази деб Янги Миришкор қишлоғи белгилансин.


5. Тугатилган Баҳористон ва Усмон Юсупов туманлари ҳудудида жойлашган сайлов округларидан сайлангаи халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлари янгитдан ташкил этилган халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутатлара эканликлари белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокимият ижроия органларини тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатишига доир масалаларни кўриб чиқсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                 Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2003 й., 3-4-сон.

























Время: 0.0258
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск