ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 15.12.2010 й. 713-сон "Собир Раҳимов туманининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2010 й.

N 713


СОБИР РАҲИМОВ ТУМАНИНИНГ

НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 4 декабрдаги "Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги 133-II-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг 2010 йил 4 декабрдаги "Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг номини ўзгартириш тўғрисида"ги 133-II-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.


2. Ушбу ўзгартиш ҳақида шаҳар ҳокимлигининг барча мажмуалари ҳамда туман ҳокимликлари, ички ишлар, адлия, почта, телефон, соғлиқни сақлаш, тез ёрдам, ёнғиндан сақлаш, мудофаа, ободонлаштириш, коммунал, газ, электр, иссиқлик, сув таъминоти, шаҳарсозлик, уй-жой, маъмурий, кадастр, транспорт, солиқ, статистика, маҳалла, бизнес маркази, ташқи реклама хизмати, қурилиш ва лойиҳалаш институтлари ҳамда тегишли давлат ва жамоат тузилмалари хабардор этилсин.


3. Олмазор туман ҳокимлиги (О.С. Зайнутдинов): Туман ҳудудида жойлашган барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда бизнес тузилмаларининг пешлавҳалари, бланкалари, иш қоғозлари, муҳрлари, штамплари ва туман номини ўзгартиришга оид бошқа амаллар бир ойлик муддат ичида ушбу қарор талабларига мослаштирилсин.


4. Ички ишлар бош бошқармаси (Қ.У. Накибов): Туман ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролар паспортига тегишли ўзгартиришлар киритилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб, уни амалга оширсин.


5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Т. Зияев зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                        А. Тўхтаев
















Время: 0.0166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск