ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш тизими ҳужжатлари / Дори воситаларининг сифат назорати /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 26.07.1999 й. 462-сон "Этил спиртини ишлатиш меъёрлари тўғрисида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

26.07.1999 й.

N 462




Этил спиртини ишлатиш меъёрлари тўғрисида



Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тиббиёт этил спиртини тўғри ва унумли ишлатилишини таъминлаш мақсадида


БУЮРАМАН:


1. Барча даволаш ва дорихона муассасаларида тиббий мақсадлар учун амалдаги Фармакопея мақолалари талабларига жавоб берадиган тиббиёт этил спиртини ишлатишга рухсат этилсин.


2. Соғлиқни сақлаш, маориф ва ижтимоий таъминот муассасаларида тиббиёт этил спиртини ишлатиш меъёрлари (1-илова); даволаш-профилактика муассасалари бўлинмаларида тиббиёт этил спирти сарфланишининг мўлжалланган меъёрлари (2-илова); санитария-эпидемиология станцияларининг текшириш ва техник операциялари ўтказиш лабораторияларида тиббиёт этил спиртининг сарфлаш меъёрлари (3-илова); вабога қарши муассасаларда тадқиқот ва техник ишларни бажаришда этил спиртини сарфлаш меъёрлари (4-илова); тиббий муолажаларга тиббиёт этил спиртининг мўлжалланган сарфлаш меъёрлари (миллилитрда) (5-илова); қон қуйиш станцияларида (бўлимларда) тиббиёт этил спиртининг сарфлаш меъёрлари (6, 7-иловалар) иловаларга асосан тасдиқлансин.


3. Даволаш ва профилактика мақсадларида амалга ошириладиган ишлар учун этил спиртига бўлган эхтиёжни аниқлашда ушбу буйруқ билан тасдиқланган меъёрларга қатъий риоя қилинсин.


4. Мазкур буйруқда кўрсатилмаган тиббий муассасаларда тиббиёт этил спиртини сарфлаш меъёри унга яқин ихтисосли муассасаларда бўлгани каби белгилансин.


5. Тиббиёт этил спиртини дорихона ва даволаш муассасаларидан улгуржи ва чакана ҳолда фақат тиббий мақсадлар учун берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қорақалпогистон Республикаси Соғлиқни сақл.аш вазирлиги раҳбарларига, ҳамда Тошкент шахар ва вилоят Ҳокимиятлари Соғлиқни сақлаш Бошқармалари бошлиқларига этил спиртини нотиббий муассасаларга тиббий мақсадлар учун, шунингдек, тиббиётда қўлланиладиган асбоб-анжомлар, ускуналар учун ишлатишга рухсат бериш ҳуқуқи берилсин.


7. Таркибида тиббиёт этил спирти бўлган дорилар учун рецепт ва талабнома ёзишда, белгиланган амалдаги тартиб ва қоидаларга риоя қилинсин.


8. Аҳолига имтиёзли рецептлар бўйича дорихона ёки рухсат этилган даволаш муассасалари орқали тиббиёт этил спиртини тоза ҳолда 100,0 граммгача ва аралашма ҳолида 100 миллилитргача (инъекция учун) миқдорларда тумандаги даволаш-профилактика муассасалари шифокорларининг рецепти асоси-да беришга рухсат этилсин.


9. Дорихона муассасаларидан, шу жумладан даволаш муассасалари дорихоналаридан, даволаш муассаларига, бўлимларга ва муолажа хоналарига 96 (ва юқори) фоизли тиббиёт этил спирти оғирлик бирлигида (килограмм), 40 ва 70 фоизли тиббиёт этил спирти ҳажм бирлигида (литр) берилсин.


10. Қадоқланмаган (ангро) ҳолдаги тиббиёт этил спиртини дорихонадан нотўғри расмийлаштирилган рецептлар (талабномалар) бўйича бериш қатъиян ман этилсин.


11. Тиббиёт этил спиртини дорихона муассасаларидан даволаш ва бошқа рухсат этилган муассасаларга талабнома асосида, амалдаги тартибда номи, оғирлиги (96 фоизли тиббиёт этил спирти) ёки хажми (40 ва 70 фоизли тиббиёт этил спирти) ёзма холда кўрсатилган, бир маротабали алоҳида ишончнома асосида берилсин. Ишончноманинг амал қилиш муддати 30 кун эканлигига риоя қилинсин.


12. Барча дорихоналарда, шу жумладан даволаш муассасалари дорихоналарида, бўлимларда ва муолажа хоналарида варақлари рақамланган, ип ўтказиб боғланган, юқори ташкилот (агар бўлмаса, масъул рахбар) мухри ва имзоси қўйилган махсус китобларда (8-илова) 96 (ва юқори) фоизли этил спиртининг оғирлик бирлигида (килограмм), 40 ва 70 фоизли этил спиртининг ҳажми бирлигида (литр) кундалик алоҳида миқдорий ҳисоби олиб борилсин.


13. Инъекциялардан олдин терини тозалаш учун 70 фоизли тиббиёт этил спирти ишлатилсин.


14. Даволаш-профилактика ва дорихона муассасаларида ҳар ойнинг 1-кунида этил спиртини нақд қолдиғи китобдаги қолдиғи билан солиштирилсин.


15. Этил спиртини беришда қабул қилинган рецептлар ва талабномалар дорихоналарда 1 йил мобайнида сақлансин.


16. Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарларига, тиббиёт этил спиртини умумий миқдори ва амалдаги иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда бўлимлар ва хоналарга қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.


17. Даволаш-профилактика ва бошқа тиббий муассасаларни техник мақсадлар учун денатурланган спирт, спирт-хомашё, гидролиз спирти билан таъминлаш ҳудудий моддий-техник таъминот муассасалари орқали амалга оширилсин.


18. Тиббий муассасалар раҳбарлари этил спиртини тўғри сақланишига, ҳисоб-китоб қилинишига, берилишига, шунингдек, шифокорлар томонидан тўғри тавсия этилишига ва белгиланган меъёрларда ишлатилишига шахсан жавобгар этиб тайинлансинлар.


19. Аҳолига, ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан штрих-коди қўйиб расмийлаштирилган 70 фоизли тиббиёт этил спиртини 50 миллилитргача ва настойкаларни, экстрактларни, тиббиёт этил спирти сақловчи эритмаларни, аралашмаларни эса 1 шиша идиш (флакон) миқдорида дорихона муассасалари орқали шифокор рецептисиз сотишга рухсат этилсин.


20. Ушбу буйруқда кўрсатилмаган ташкилот ва муассасалар томонидан ўтказилиши режалаштирилган илмий ва амалий ишлар учун, шу ташкилот ёки муассаса илмий кенгаши (умумий мажлиси) қарори билан тасдиқланган меъёрларга асосан этил спиртини ишлатишга рухсат этилсин.


21. Мазкур буйруқни барча соғлиқни сақлаш ва дорихона муассасаларига етказиш жойлардаги Соғлиқни сақлаш Бошқармаларига, "Дори-Дармон" уюшмаси ва ҳудудий бирлашмаларга юклатилсин.


22. Мазкур буйруқ бажарилишининг назорати Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи муовини Д.А. Асадовга, Соғлиқни сақлаш вазирининг муовинлари М.Х. Хожибеков, Б.И. Ниёзматов ва "Дори-Дармон" уюшмаси, ҳудудий бирлашмалари раҳбарларига юклатилсин.



Вазир                                                                                   Ф.Ғ. Назиров






Буйруққа

1-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш, маориф ва ижтимоий таъминот

муассасаларида тиббиёт этил спиртини ишлатиш

МЕЪЁРЛАРИ

      


Муассаса номи

Ҳисоб кўрсатгичлари

Граммдаги меъёр


I.

Дорихона муассасалари

1000 та экстемпорал рецептлар учун


2800

II.

Даволаш-профилактика муассасалари



1.

Шифохона муассасалари


-жаррохлик ихтисоси бўйича даволанувчи 1 беморга


400


- терапия ихтисоси бўйича даволанувчи 1та беморга


170

2.

Амбулатория-поликлиника муассасалари


-1 та бириктирилган одам учун 1 йилда


50

3.

Даволаш-профилактика муассасаларининг ёрдамчи тизимлари


1000 қабулга

9500

4.

Даволаш-профилактика муассасаларининг клиник-ташҳис лабораториялари


-турли хил 1000 та тахлилга

2000

5

Махсус турдаги даволаш-профилактика муассасалари



5.1.

Лепрозориялар

- поликлиникага 1000 борувчига


800

5.2.

СПИД билан курашиш ва профилактика марказлари

- 1 та текширишга -стационардаги 1 та беморга


10 200

6

Тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам ва қон қуйиш муассасалари



6.1.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш станциялари


-мунтазам ҳаракатдаги машинада 1000 та чақириққа - махсус жиҳозланган машинага


2000 5000

6.2.

Қон қуйиш стан-циялари (бўлимлари)

Амалдаги УзР ССВ томонидан тасдиқланган меъёрларга асосан



7.

Болалик ва она-ликни химоя қи-лиш муассасалари



7.1.

Болалар уйлари


- 1 та жой учун 1 йилда

140

7.2.

...
Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск