ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш тизими ҳужжатлари / Дори воситаларининг сифат назорати /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 21.12.1994 й. 576-сон "Дорихона муассасаларида дориларнинг, этил спиртининг, пахтанинг, тиббий зулукларнинг ва шишали дорихона идишларининг табиий камайиш чекланган миқдорини ва уларни ишлатиш қўлланмаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

21.12.1994 й.

N 576




Дорихона муассасаларида дориларнинг, этил

спиртининг, пахтанинг, тиббий зулукларнинг

ва шишали дорихона идишларининг табиий

камайиш чекланган миқдорини ва уларни

ишлатиш қўлланмаларини тасдиқлаш

ҳақида


Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган йўқотишларни камайтириш, моддий бойликларни дорихона муассасаларида сақлаш маъсулиятини ошириш мақсадида


1. ТАСДИҚЛАЙМАН:


(Ўзбекистон Молия вазирлиги билан 12-06-112/ 484 16 декабрь 1994 й келишилган ҳолда.)


1.1. Дорихоналарда дори воситалари ва пахта учун табиий камайиш чекланган миқдорини (1-илова).


1.2. Дорихоналарда тиббий зулукларнинг табиий камайиш чекланган миқдорини (2-илова).


1.3. "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси корхоналари ва Соғлиқни сақлаш муассасалари омборхона бўлимларида этил спиртини сақлашда ва ўлчаб қуйишдаги табиий камайиш, ҳамда сарфланиш вақтинча чекланган миқдорини (3-илова).


1.4. "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси корхона-лари омборхона бўлимларида дори воситаларининг чекланган табиий камайиш миқдорини (4-илова).


1.5. "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси корхоналари, давлат ихтиёридаги фирмалар, кичик корхоналар омборхона бўлимларида шишали дорихона идишларининг синиб камайиш чекланган миқдорларини (5-илова).


1.6. "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси корхоналари ва Соғлиқни сақлаш муассасалари омборхона бўлимларида лаборатория идишларининг синиб камайиш чекланган миқдорини (6-илова).


1.7. Дорихоналарда дори-дармонлар, пахта ва тиббий зулукларнинг табиий камайиш чекланган миқдорларини, "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси корхоналари омборхоналарида дорихона шиша идишларининг табиий камайиш чекланган миқдорларини қўллашга доир кўрсатмани (7-илова).


1.8. "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмаси корхоналарида, омборхона бўлимларида дори воситаларининг табиий камайиш чекланган миқдорларини қўллашга доир қўлланмани (8-илова).


2. БУЮРАМАН:


2.1. Ўзбекистон ССВ бошқармалари раҳбарларига, ҚҚ Соғлиқни сақлаш вазирига, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғига, барча вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, "Дори-Дармон" ДАУ, вилоятлар "Дори-Дармон" давлат акционерлик бирлашмалари раҳбарларига:


2.1.1. Ушбу буйруқ билан тасдиқланган табиий камайиш ёки синишининг чекланган миқдорини ва улардан фойдаланиш мулкчилик туридан қатъи назар барча дорихона муассасаларига етказилсин.


2.1.2. Ушбу тасдиқланган табиий камайиш чекланган миқдорлари, хўжалик юритишнинг иқтисодий туридан ва қайси вазирликка бўйсинишидан қатъи назар барча тиббий илмий давлат текшириш илмгоҳлари, даволаш ва дорихона муассасалари, ҳамда уларнинг ихтиёридаги фйрмалар, дорихона муассасалари учун таалуқлидир.


2.1.3. Айрим маҳсулотлар, моллар: эфир мойлари, табиий ва синтетик ёқимли ҳидли воситалар: чинни, сопол ва бошқа буюмлар; минерал сувларни ташишда, қуйишда ва сақлашда қўлланиладиган табиий камайиш ёки сарфланиш чекланган миқдорлари давлат кооператив таъминоти, молия вазирлиги, давлат савдо ассосациялари томонидан белгиланган миқдорлар асосида олиб борилсин.


2.1.4. Тасдиқланган табиий камайишнинг чекланган миқдорини тўғри ишлатиш устидан қаттиқ назорат ўрнатилсин.


2.1.5. Даволаш ва дорихона муассасалари раҳбарларига табиий камайиш миқдорини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни доимий равишда амалга ошириш топширилсин.


3. Давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган дорихона муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва методик ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу буйруқ билан тасдиқланган нормативлардан фойдаланишга рухсат берилади.


4. Буйруқнинг бажарилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси "Дори-дармон" давлат-акционерлик уюшмасига топширилсин.



Вазир                                                                                     Ш.И. Каримов

Буйруққа

1-ИЛОВА

Дорихоналарда дори воситалари ва пахта

учун табиий камайиш чекланган миқдори

...
Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск