Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Юридик бўлими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.12.2004 й. 564-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 2 декабрдаги

564-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Аппаратининг Юридик бўлими тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Юридик бўлим (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг Президиуми, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.


4. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг Президиуми ва Аппаратининг кўриб чиқиши учун киритилган масалалар ва ҳужжатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларининг, шунингдек Ҳукумат томонидан киритиладиган ёки келишиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларига мувофиқ қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш, уларни тайёрлашда қатнашиш;

қонун тузиш фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши, қўмиталари, комиссиялари ва Котибияти билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.


6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг Президиуми кўриб чиқиши учун ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари муҳокамаси учун киритиладиган ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни тайёрлайди;

Ҳукумат қарорларини, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар қарорларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Аппарати мутахассисларига ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат беради;

қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини юридик экспертизадан ўтказади ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлайди;

қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини, қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома ишларини юритади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Умумий бўлими билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Қарорлари тўплами (ҚТ)ни нашрга тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмаларини, унинг мутахассисларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари, шунингдек қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома материаллар билан таъминлашни яхшилаш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларига мувофиқ қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Ҳукумат қарорларини белгиланган тартибда тайёрлайди, уларни талқин қилиш ва қўллаш бўйича тушунтиришлар беришда қатнашади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари кўриб чиқиши учун киритади;

қонун яратиш фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа органлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимли ва тўлиқ бўлишини таъминлаш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқади;

қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари кўриб чиқиши учун киритади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши, қўмиталари, комиссиялари ва Котибияти билан ўзаро ҳамкорлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳаларининг улар томонидан муҳокама қилинишида қатнашади;

Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар материалларини тайёрлашда ва мазкур йиғилишларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари лойиҳаларини ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда қатнашади;

фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш ва чора кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



III. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

тегишли материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари топшириғига биноан давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадларда ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш;

Бўлимнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши керак.

8. Бўлим:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари юридик экспертизасининг комплекслилиги ва сифати учун жавоб беради.



IV. БЎЛИМНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Бўлимнинг тузилмасига Бўлим мудири, иккита бош мутахассис ва битта етакчи мутахассис, шунингдек I тоифали иш юритувчи-котиба киради.

Бўлим тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.


11. Бўлим мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Бўлим ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг чораклик иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Бўлимнинг чораклик иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан тасдиқланади.

Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.


13. Бўлим мудири:

Бўлимга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Бўлимнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этади, кўрсатиб ўтилган лойиҳаларга розилик беради ва улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа материалларни ўрганади, уларни юридик экспертизадан ўтказади ва ишлаб чиқади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалари тайёрланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг кўриб чиқиши учун юборади;

Бўлим мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди:

Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқадиган хат-хабарларни имзолайди;

Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Бўлим ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади.


14. Бўлим мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан белгиланадиган Бўлимнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


15. Бўлимнинг бош мутахассиси:

ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бўлим мудири топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ва топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа материалларни ўрганади, уларни юридик экспертизадан ўтказади ва ишлаб чиқади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалари тайёрлайди;

материаллар ҳақида Бўлим мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;

қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини талқин қилиш ва тушунтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Бўлим мудирига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан ўтказиладиган ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқишга тайёрлаш, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама этиш учун йиғилишлар ўтказади.

16. Бўлимнинг етакчи мутахассиси:

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бўлим мудири топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ва топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини юридик экспертизадан ўтказади ва улар юзасидан эксперт хулосалари тайёрлайди;

материалларни Бўлим мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади;

ҳуқуқий масалалар бўйича тегишли маълумотнома ва таҳлилий материаллар тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан ўтказиладиган ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Бўлим мудири ва тегишли бош мутахассис билан келишган ҳолда ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.


17. I тоифали иш юритувчи - котиба Бўлимда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатлар ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 496-модда



















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск