Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.12.2004 й. 561-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 декабрдаги

561-сон қарорига

7-ИЛОВА



Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза

масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини таълим ва кадрлар тайёрлаш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза; фан ва инновациялар; маданият, спорт ва туризм; Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.

3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига бўйсунади ҳамда айни пайтда унинг фаолияти Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.

5. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида:

таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури амалга оширилишини мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим ва кадрлар тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича фаолияти мувофиқлаштириш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини таъминлаш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, хорижий таълим тузилмалари билан кўп томонлама ва самарали халқаро ҳамкорлик қилиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

б) соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза соҳасида:

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурининг, шунингдек ижтимоий муҳофаза бўйича дастурларнинг бажарилишини мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш, ушбу соҳаларда бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза соҳасининг фаолият кўрсатиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

аҳоли саломатлиги сақланиши ва яхшиланишини мақбуллаштириш, самарадорлигини ошириш ва таъминлаш, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантириш, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида аниқ йўналтирилганликни ва аҳолини қамраб олишни кучайтириш бўйича вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

аҳолини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, мамлакатда республика фармацевтика саноатининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш мониторингини олиб бориш;

в) фан ва инновациялар соҳасида:

ишларни мувофиқлаштириш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига юкланган давлат илмий-техника ва инновация дастурлари амалга оширилишини мониторинг ва таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг илмий ва технология салоҳиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада ислоҳ қилишнинг стратегик вазифалари ва устувор йўналишларига мувофиқ мамлакатни илмий-техник ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, улардан амалиётда кенг фойдаланиш;

Фанлар академияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фан ва инновация, интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилиши бўйича фаолиятининг мувофиқлаштириш;

фан соҳасини бошқариш ва молиялаштириш принципларини такомиллаштириш, бозор механизмларини илмий ва инновацион фаолиятдаги бошқарув ва хўжалик муносабатлари тизимига кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

г) маданият, спорт ва туризм соҳасида:

маданият, спорт ва туризм соҳасида ишларнинг аҳволини тизимли ва комплекс ўрганишни, таҳлил қилишни ташкил этиш;

маданият, спорт ва туризм масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

маданият, оммавий спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, халқнинг бой маданий меросини тиклаш, асрлар давомида шаклланган юксак маънавиятни, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, жисмоний соғлом, маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсларни тарбиялаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлаш;

туризмни ривожлантириш давлат дастурларини, республикада туристик хизматлар инфратузилмасини шакллантириш дастурларини амалга оширишда кўмаклашиш;

соғлом авлодни тарбиялашнинг таркибий қисми сиифатида болалар спортини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

д) Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш соҳасида:

"Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш;

"Давлат тили ҳақида"ги Қонунни амалга ошириш Давлат дастурининг тизимли ва комплекс жорий этилишини ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикасида давлат тилининг амал қилиши соҳасида мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг "Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш;


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

тегишли тармоқларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;

қуйидагиларни:

кам таъминланган ва кўп болали оилаларга аниқ йўналтирилган ижтимоий ёрдам кўрсатишни амалга ошириш;

оилада тиббий маданиятни ошириш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш;

кам таъминланган, ёлғиз қарияларни, пенсионерлар ва ногиронларни, шунингдек ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азият чекаётган беморларни сифатли бепул тиббий ёрдам ва доривор воситалар билан таъминлаш бўйича Ҳукумат қарорларини амалга ошириш;

мутасаддилик қилинадиган тармоқларда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини амалга ошириш мониторинги олиб борилишини таъминлайди;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масаллар бўйича вақтиналик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.

9. Департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, таълим ва кадрлар тайёрлаш; соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза; фан ва инновациялар; маданият, спорт ва туризм; Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.


12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг чораклик иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг чораклик иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.


14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди;

тегишли тармоқлар, соҳалар ва республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторингни ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, тармоқлар ва республика ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболдаги вазифаларини амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;

департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия этиладиган номзодлар, мутахассисларнинг касб даражасини ва ишчанлик малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда тегишли комплекс раҳбари кўриб чиқиши учун киритади;

мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Комплекс раҳбари тасдиқлаши учун киритади, Департамент мутахассисларининг иш режасини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


16. Департаментнинг бош мутахассиси:

функционал вазифаларга мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлар тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режаси ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади ҳамда республика иқтисодиёти тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилишини тизимли назорат қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари марказий аппаратлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ўз ижросида бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассис фаолиятини назорат қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

функционал вазифаларга мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлар тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режаси ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, республика иқтисодиёти тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилишини тизимли назорат қилади;

тегишли функционал масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари марказий аппаратлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

бош мутахассис билан келишган ҳолда ўз ижросида бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан муҳокама қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

18. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 495-модда.








































Время: 0.0112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск