Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистан Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.11.1997 й. 510-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 12 ноябрдаги

510-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистан Республикасининг барқарор

ривожлантириш бўйича Миллий

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) БМТнинг атроф-муҳит ва ривожлантириш муаммолари бўйича ҳужжатларида баён қилинган тавсияномалар ва принципларга мувофиқ республиканинг минтақани ва жаҳон ҳамжамиятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этишда самарали қатнашишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


3. Комиссия ўз фаолиятини Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва унинг органлари билан мувофиқлаштириб боради.


4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш бўйича миллий стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш;

ижтимоий-иқтисодий, маданий-тарихий ва табиий-моддий салоҳиятлардан комплекс ва самарали фойдаланиш асосида мамлакатни мутаносиб ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг "XXI асрга кун тартиби" Миллий дастури лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

БМТ Конференциясининг атроф-муҳит ва ривожлантириш бўйича тавсияномаларини, Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш муаммолари бўйича халқаро конференция қарорларини ва Марказий Осиё Давлат бошлиқлари томонидан қабул қилинган Нукус декларациясини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш;

Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш бўйича Халқаро конвенция лойиҳасини тайёрлашда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Минтақавий ва Халқаро комиссияларнинг барқарор ривожлантириш бўйича ишида иштирок этишларини таъминлаш;

барқарор ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, халқаро ва бошқа молия ва иқтисодий ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

иқлим ўзгариши, саҳрога айланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш, биологик ранг-барангликни сақлаш, озон ҳавосини бузувчи моддалар, чегарадан ўтувчи дарёлардан фойдаланиш ва бошқа муаммолар бўйича миллий комиссиялар ва ишчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган янги конвенциялар ва битимлар тайёрланишини ташкил этиш;

БМТ, ПРООН, Жаҳон банки, ЮНЕП, ВОЗ, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО ваколатхоналари, барқарор ривожлантириш масаласи бўйича бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва дастурлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;


5. Комиссияга Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланадиган Раис бошчилик қилади.


6. Комиссия таркибидаги ўзгаришлар Барқарор ривожлантириш бўйича Комиссия раиси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.


7. Комиссия қарорлари унинг ваколатлари доирасида оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва республиканинг барча вазирликлари ва идоралари учун мажбурий ҳисобланади.


8. Мақсадли вазифаларни бажариш учун Комиссия ўз таркибидан ва бошқа муассасалар ва идоралардан мутахассисларни жалб этган ҳолда алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этади.


9. Жорий ишларни ташкил этиш учун Комиссия Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси билан биргаликда комиссиянинг доимий ишловчи Котибиятини ташкил этади, унинг ходимлари сони ва шахсий таркиби Комиссия раиси ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси раисининг қўшма қарори билан белгиланади.


10. Котибият тўғрисидаги Низом Комиссия раиси ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси раисининг қўшма қарори билан тасдиқланади.


11. Котибият Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги биносида жойлашади.


































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск