Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш бўйича доимий ишловчи идоралараро кенгаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.07.1993 й. 344-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 9 июлдаги

344-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш

бўйича доимий ишловчи идоралараро кенгаш тўғрисида

НИЗОМ


1. Идоралараро кенгашнинг асосий вазифаси халқ хўжалигининг ҳудудий тузилишини такомиллаштириш муаммоларини ҳар томонлама комплекс баҳолаш, бозор муносабатларига ўтиш шароитларида истиқболда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тамойиллари, ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришнинг бош ва тармоқ истиқболлари иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришнинг давлат дастурлари, инвестициялар ҳамда вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар, бирлашмалар, мулкчилик шаклидан қатъий назар, бошқа ташкилотлар, кооперативларнинг, рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарни янгидан ташкил этиш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва қайта қуриш тўғрисидаги таклифлари асосида ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришнинг асосланганлигини оширишдир.


2. Қайд этилган вазифаларга мувофиқ Идоралараро кенгаш илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш ташкилотлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, ҳудудий бошқарув органлари томонидан тайёрланган туманлар бўйича режалаштириш схемаларини, йирик шаҳарлар бош режалари лойиҳаларини, Қорақалпоғистон Респуликасини, вилоятларни ва Тошкент шаҳрини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли комплекс дастурлари ва тамойилларини, шаҳарларда, шаҳар посёлкаларида, туман марказларида ҳамда бошқа аҳоли яшаш жойларида йирик ва мураккаб ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади;

янги йирик ва мураккаб ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш мўлжалланган жойларга доир тегишли хулосаларни тайёрлайди, баённомалар ҳолида расмийлаштиради ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришни давлат йўли билан бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хузуридаги ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш бўйича худудий идоралараро кенгашларга услубий раҳбарлик қилишни амалга оширади.


3. Идоралараро кенгаш ўз иш фаолиятида қуйидаги қоидаларга амал қилади:

Ўзбекистон Республикаси худудида йирик ва мураккаб корхоналарни оқилона жойлаштириш, минтақаларнинг халқ хўжалиги тармоқларини самарали ихтисослаштириш ва комплекс ривожлантириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;

кичик ва ўртача шаҳарларни, қишлоқ туманлари марказларини ва бошқа аҳоли яшаш жойларининг ривожланишини тезлаштириш, йирик шаҳарларда саноат корхоналарининг ҳаддан зиёд тўпланишини чеклаш;

корхоналарни умумий ёрдамчи ишлаб чиқариш ва муҳандислик инфраструктураси бўлган саноат марказларидаги рудасиз ҳудудларга жойлаштириш;

корхоналарни ҳалокатли тошқин, йирик техноген авариялар, табиий шароитлари ноқулай, яъни юқори сейсмик, сел босадиган ва шу каби зоналарда жойлаштирилганда кутилиши мумкин бўлган оқибатларни ҳисобга олиш;

ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришни ҳудудий ташкил этишни тартибга солишнинг иқтисодий усулларига ўтиш.


4. Ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Фанлар академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, шунингдек, тегишли уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва бирлашмалар, вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ташкилотлари мутахассисларини ишлаб чиқарувчи кучларни оқилона жойлаштиришга тааллуқли бўлган алоҳида масалаларни кўриб чиқишга ва улардан янги корхоналарни жойлаштиришни иқтисодий жиҳатдан асослаш учун зарур маълумотлар олишга жалб қилиш;

Кенгашнинг ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича кенгашлар ва конференциялар чақириш ва ўтказиш, республика ва хорижий мамлакатларнинг зарур бўлган мутахассисларини ушбу тадбирларда қатнашишга жалб этиш;

саноат корхоналарини жойлаштиришнинг муқобил вариантларини таклиф этиш;

ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш бўйича ҳудудий доимий ишловчи идоралараро кенгашлар тўғрисидаги низомларни келишиб олиш.
















Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск