Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ўзбекистон Республикаси аудит Миллий стандартлари / 50. 50- сон АФМС "Аудиторлик далиллари" /

50-сон АФМС "Аудиторлик далиллари"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 18 апрелда 1128-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг

2002 йил 3 апрелдаги

48-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(50-СОН АФМС)


Аудиторлик далиллари


Ушбу Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (АФМС) "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, 5-6-сон, 149-бет), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 9-сон, 62-бет) асосан ишлаб чиқилган ва у Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятинй меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу стандартнинг мақсади аудиторлик текшируви пайтида олинадиган аудиторлик далилларининг миқдорига, сифатига, шунингдек, аудиторлик далилларини олиш мақсадида бажариладиган амалларга нисбатан талабларни белгилашдан иборат.


2. Ушбу стандартнинг талаблари аудиторлик текширувини ўтказишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.



II. АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРИ


3. Аудиторлик далиллари - аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текшируви вақтида йиғилган ва аудиторлик хулосасини асословчи маълумот (ахборот)лардир.


4. Аудиторлик далилларини олишда молиявий ҳисоботнинг асоси бўлган бошланғич ҳужжатлар ва бухгалтерлик ёзувлари, шунингдек бошқа манбалардан олинган тасдиқловчи маълумотлардан фойдаланилади.


5. Аудиторлик далиллари етарли ва мос бўлиши керак.



III. АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРИНИНГ

ЕТАРЛИЛИГИ ВА МОСЛИГИ


6. Аудиторлик далилларининг етарлилиги аудиторлик ташкилотига фикр билдириш учун зарур бўлган аудиторлик далилларининг Миқдорий ўлчамини (чегарасини) ифодалайди.


7. Аудиторлик далилларининг мослиги аудиторлик ташкилотининг фикр билдиришида аудиторлик далилларининг аҳамияти ва ишончлилигини (аниқлигини) билдирувчи аудиторлик далилларининг сифати ўлчамини ифодалайди.


8. Аудиторлик ташкилоти етарли ва мос аудиторлик далилларини олиши учун қуйидаги омилларга эътибор бериши керак:

хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими характери, шунингдек дахлсиз ва назорат таваккачилигини баҳолаш;

аудиторлик ташкилоти томонидан бажариладиган ишлар ҳажми;

мавжуд маълумотнинг манбаси ва ишончлилиги (аниқлиги).



IV. АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРИНИНГ

ИШОНЧЛИЛИГИ (АНИҚЛИГИ)


9. Аудиторлик далиллари, агарда ҳужжатлар ва активлар, хусусий капитал ва мажбуриятларнинг ҳақиқий ҳолати билан тасдиқланганда, ишончли ҳисобланади.


10. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик далилларининг ишончлилигини баҳолашда қуйидаги умумий қоидаларга амал килиши зарур:

а) ташқи манбалардан олинган аудиторлик далиллари (масалан, учинчи шахсдан олинган тасдиқ) ички манбалардан олингандан кўра ишончлироқ ҳисобланади;

б) агар бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратнинг мавжуд тизими самарали ишласа, ички манбалардан олинган аудиторлик далиллари ишончли ҳисобланади;

в) аудиторлик ташкилоти томонидан бевосита йиғилган аудиторлик далиллари хўжалик юритувчи субъектдан олинган аудиторлик далилларидан кўра ишончлироқ ҳисобланади;

г) ёзма равишда олинган аудиторлик далиллари оғзаки берилган далиллардан кўра ишончлироқ ҳисобланади.


11. Турли манбалардан йиғилган аудиторлик далиллари бир-бирига зид бўлмаса, ишончли ҳисобланади.


12. Агар битта манбадан олинган аудиторлик далиллари кетма-кетликда бўлмаса ёки турли манбалардан олинган аудиторлик далиллари бир-бирига зид бўлса, аудиторлик ташкилоти қўшимча, аниқ далиллар олиш имконини берувчи амалларни бажариши зарур.


13. Агар аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисобот тўғрисида фикр билдириш учун етарли далиллар ололмаётган бўлса, у ҳолда аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиши керак.


14. Хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) аудиторлик ташкилотининг аудиторлик далилларини олиши учун зарур бўлган амалларни бажаришига тўсиқ бўлувчи ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қилишга ҳақли эмас.


15. Хўжалик юритувчи субъект вакиллари ёки учинчи шахслар аудиторлик ташкилотининг аудиторлик далилларини олиш мақсадида амаллар бажаришига тўсиқ бўлувчи ҳаракатларни ёки ҳаракатсизликларни амалга оширган ҳолларда аудиторлик ташкилоти аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортишга ҳақли.



V. АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРИНИ ОЛИШ


16. Аудиторлик далилларини хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини тестдан ўтказиш ва моҳияти бўйича текшириш амалларини ўтказиш йўллари билан олиш мумкин.



VI. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ТЕСТЛАРИ


17. Ички назорат тизимининг тестлари аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимининг ҳолатини баҳолаш учун аудиторлик далилларини олиш мақсадида бажариладиган амалларни ифодалайди.


18. Аудиторлик далиллар олиниши керак бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимининг асосий жиҳатлари қуйидагилар ҳисобланади:

тузилма (бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими. хатоларнинг олдини олиш, аниқлаш ва тўғрилашга қаратилган тузилмага эга эканлиги);

иш юритиш (бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимлари самарали ишлаяптими).



VII. МОҲИЯТИ БЎЙИЧА ТЕКШИРИШ АМАЛЛАРИ


19. Моҳияти бўйича текшириш амаллари аудиторлик ташкилотининг молиявий ҳисоботда хато-камчиликлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун аудиторлик далиллари олиш мақсадида бажарадиган амалларни ифодалайди.


20. Моҳияти бўйича текшириш амалларини бажаришда қуйидаги саволлар ўрганиб чиқилади:

ҳисобот даври якунланган санада мажбуриятлар ва активларнинг мавжудлиги;

молиявий ҳисоботда активлар, мажбуриятлар, хўжалик операциялари ва ҳодисаларнинг тўлиқ акс эттирилиши;

активлар ва мажбуриятларнинг мос қийматларда акс эттирилиши;

молиявий ҳисоботда хўжалик операциялари ва ҳодисаларнинг аниқ суммаларини акс эттириш;

даромад ва харажатларни тегишли даврларда акс эттириш.



VIII. АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРИНИ ОЛИШ АМАЛЛАРИ


21. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик далилларини қуйидаги аудиторлик амалларининг бир ёки бир нечтасини бажариш йўли билан олади:


а) назоратлаш - ёзувлар, ҳужжатлар ва моддий активларни текшириш;


б) кузатиш - бошқа шахслар томонидан бажариладиган жараён ва ишларни ўрганиш. Масалан, аудиторлик ташкилотининг хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга ошириладиган товар-моддий заҳираларнинг инвентаризациясини кузатиш;


в) сўров - хўжалик юритувчи субъект ва ундан ташқаридаги шахслардан маълумот йиғиш;


г) ҳисоблаш - бошланғич ҳужжатлар ва бухгалтерия ёзувларидаги арифметик ҳисоб-китобларнинг аниқлигини текшириш;


д) аналитик амаллар - аудиторлик ташкилоти томонидан олинган маълумотни таҳлил қилиш ва баҳолаш, бухгалтерия ҳисобида хўжалик фаолиятидаги ғайриқонуний ва нотўғри акс эттирилган ҳолатларни аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг муҳим молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларини текшириш, шунингдек, хато ва камчиликлар сабабларини суриштириш.







































Время: 0.2016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск