язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2004 й. 269-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2004 й.

N 269



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ДОН

ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ҳамда доннинг сифатини, сақланишини, дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

дон етиштириш, донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг давлат ресурсларидан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилишини, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобуд бўлишини қисқартириш таъминланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларига норматив-техник ҳужжатлар ҳамда техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, шунингдек қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш методларига риоя қилинишини мунтазам назорат қилиб бориш;

дон етиштирувчиларга ва донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш корхоналарига донни ўриб-йиғиб олиш, тозалаш, қуритиш, ишлов бериш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашга оид норматив-ҳужжатларни, илғор технологияларни жорий этиш масалалари бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси ходимларининг чекланган умумий сони 81 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 39 нафар, улардан марказий аппаратда тегишли равишда 11 ва 8 нафардан иборат этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси бошлиғига зарурат бўлганда "Ўздавдонинспекция" тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 8 июндаги

269 - сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

"Ўздавдонинспекция" марказий аппарати

Тошкент шаҳар инспекцияси

Тошкент шаҳридаги марказий лаборатория

Тошкент вилояти инспекцияси

Сирдарё вилояти инспекцияси

Жиззах вилояти инспекцияси

Андижон вилояти инспекцияси

Андижон шаҳридаги минтақавий лаборатория

Наманган вилояти инспекцияси

Фарғона вилояти инспекцияси



Самарқанд вилояти инспекцияси

Самарқанд шаҳридаги минтақавий лаборатория

Навоий вилояти инспекцияси

Бухоро вилояти инспекцияси

Қарши шаҳридаги минтақавий лаборатория

Қашқадарё вилояти инспекцияси

Сурхондарё вилояти инспекцияси

Хоразм вилояти инспекцияси

Нукус шаҳридаги минтақавий лаборатория

Қорақалпоғистон Республикаси инспекцияси

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 81 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 39 киши (улардан марказий аппаратда - 8 киши ва ҳудудий бўлинмаларда - 31 киши).






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 8 июндаги

269-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат дон инспекцияси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

Бошлиқ ўринбосари

Бухгалтер

1 киши

Сифат, дон ва уруғлардан оқилона фойдаланиш бўлими

2 киши

Кадрлар бўйича инспектор-юридик маслаҳатчи

1 киши

Стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология бўлими

2 киши

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги инспекциялар

Марказий ва минтақавий лабораториялар

Марказий аппарат ходимларининг чекланган умумий сони - 11 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 8 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 8 июндаги

269-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат дон инспекциясини ташкил қилиш тўғрисида" 1996 йил 4 ноябрдаги 377-сон қарорининг 2, 3-бандлари, 4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбоши, 5, 6 ва 11-бандлари, шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операциялар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 20 мартдаги 137-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 266-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 6, 54-модда.