Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

"Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.03.2005 й. 93-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 31 мартдаги

93-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш

марказининг Пахта чигитидан фойдаланишни

назорат қилиш инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг пахта чигити ресурсларининг ҳамда уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширадиган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Инспекция, унинг ҳудудий инспекторлари ва лабораториялари давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


4. Инспекциянинг моддий-техника таъминоти, шунингдек Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш техник чигитни сертификатлаш бўйича хизматлар кўрсатишдан ва бошқа хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобига "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази томонидан амалга оширилади.



II. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

пахта чигити ишлаб чиқаришни, унинг миқдорини, сифатини, улардан мақсадли фойдаланишни, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ҳамда уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни сифатли сақлашнинг таъминланишини, ташиш вақтида нобуд бўлишини қисқартиришни, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналарида уруғлик чигитдан фойдаланишни назорат қилиш;

пахта чигитига ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларга норматив-техник ҳужжатлар талабларига, шунингдек қабул қилиб олиш, юклаб жўнатиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида унинг сифатини синаш методларига риоя этилишини мунтазам равишда назорат қилиш;

пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган техник чигитнинг ҳар қайси туркумини мувофиқлик сертификати берган ҳолда синашни амалга ошириш;

пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарига пахта чигитини сақлаш, тозалаш, қуритиш, уларга ишлов бериш бўйича, шунингдек пахта тозалаш корхоналарида норматив-техник ҳужжатларни ва илғор технологияларни белгиланган тартибда жорий этиш, техник чигитни топшириш-қабул қилиб олиш механизмини такомиллаштириш масалаларида методик ёрдам кўрсатиш.


6. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

пахта чигитининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

мувофиқлик сертификати берган ҳолда техник чигитнинг ҳар бир туркумини синовдан ўтказади. Синовлар ўтказиш ва мувофиқлик сертификати бериш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган нархлар бўйича тўлов асосида амалга оширилади;

пахта чигит ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиниши тўғри юритилишини, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарда сақлашда табиий камайиш нормалари қўлланилишининг асосланганлигини назорат қилади;

республика ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида пайдо бўладиган низоли ҳолатларда, шунингдек экспорт-импорт операцияларида ўз ваколатлари доирасида уруғлик чигитнинг сифати бўйича синовлар ўтказади ҳамда жисмоний ва юридик шахслар учун хулосалар беради;

пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг балансларини тузишда қатнашади, харид қилиш мўлжалланаётган хом ашёнинг сифати, шу жумладан импорт бўйича, шунингдек уни экспорт қилишда таклифлар киритади;

уруғлик чигитни ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг пахта чигитининг сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитади;

пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган технология жараёнлари билан тартибга солинган сифат, сақлаш, оқилона фойдаланиш, ҳисобни юритиш масалалари бўйича, шу жумладан ишлаб чиқариш, ташиш ва сақлаш пайтида маҳсулот чиқиши миқдорини аниқлаш, уларнинг табиий камайиши нормалари масалалари бўйича норматив-техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва манфаатдор идоралар билан келишишда иштирок этади;

пахта чигитидан фойдаланиш устидан назорат бўйича давлат инспекторларининг иш тартибини белгилаб берадиган текшириш қоидаларини, шунингдек пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификатлари шаклларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат дастурларини тайёрлашда қатнашади;

пахта чигити сифатининг ёмонлашиши, нобудгарчилиги ҳолатлари ва сабабларини аниқлайди, зарурат бўлганда, уларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар беради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини пахта чигити ресурслари ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар сақланиши ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг ҳолати тўғрисида хабардор қилади;

пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари билан биргаликда янги ҳосилдан олинган пахта чигити сифатини ҳар йили текширади, уларнинг технологик тавсифларини ўрганиб чиқади.



III. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

пахта чигити ресурслари ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган, сақлайдиган, қайта ишлайдиган ва сотадиган корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда текшириш;

корхоналар ва ташкилотларни текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича уларнинг ҳужжатлари билан танишиш;

пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар намуналарини корхоналарда белгиланган тартибда танлаб олиш, ўрганиб чиқиш учун уларнинг лабораторияларидан фойдаланиш ва текшириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун зарурат бўлганда корхоналарнинг мутахассисларини жалб этиш, зарурат бўлганда пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар намуналарини қўшимча равишда текшириш учун тегишли лабораторияларга жўнатиш;

зарурат бўлганда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари билан биргаликда автомобиль ва темир йўл транспортида келтирилган ва уларга юкланадиган пахта чигити ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар туркуми вазнини назорат тартибида тортиб кўриш;

пахта чигити ва маҳсулотлар қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги асосли равишда шубҳа туғдирган ҳолларда пахта чигити ресурслари ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар қолдиқларини қайта тортиб кўрган ёки стандарт массага ўралган маҳсулотни қайта ҳисоблаб чиққан ҳолда навбатдан ташқари хатлов тайинлаш;

пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни сақлаш учун яроқсиз бўлган идишларда сақлашни тақиқлаш, технология ва санитария режимларини қўпол равишда бузиш аниқланган тақдирда ушбу бузишлар бартараф этилгунга қадар алоҳида ишлаб чиқаришлар, цехлар ва корхоналарнинг ишини, шунингдек норматив ва техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни мақсадли йўналиш бўйича реализация қилишни тўхтатиб қўйиш;

хўжалик юритувчи субъектларга, бирлашмаларга ва бошқа товар ишлаб чиқарувчиларга пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг сифатини баҳолаш, шунингдек ўз ваколатлари доирасида хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.

Инспекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Инспекция ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.


9. Инспекциянинг мансабдор шахслари ўз хизмат мажбуриятлари зарур даражада бажарилмаганлиги, шунингдек текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ва тижорат сири ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



IV. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Инспекцияга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.

Инспекция бошлиғи айни бир вақтда "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази бош директорининг ўринбосари ҳисобланади.


11. Инспекция бошлиғи:

Инспекциянинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


12. Инспекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 12-13-сон, 91-модда.





































Время: 0.0124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск