ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

АВ 18.03.2009 й. 1922-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

АВ 18.03.2009 й. 1922-сон билан рўйхатга олинган

МВ Буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 17.11.2014 й. 1922-3-сон билан рўйхатга олинган

МВ Буйруғидан олдинги таҳрири



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Ижобий фарқ суммаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва 50 фоизгача бўлган миқдорда - пахтачилик фермер хўжаликларига кейинчалик бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга йўналтирилган ҳолда кредиторлик қарзини сўндириш учун, қолган қисми - "Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналарининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзини сўндиришга йўналтирилади.

Фермер хўжаликларида Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида, шунингдек хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ташкилотларидан қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда маблағлардан "Ўзкимёсаноат" ДАК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзнефтмаҳсулот" АК, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Агротехсервис" МЧЖ, "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК, "Ўзмашлизинг" ШК ташкилотларига олдиндан ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.

(АВ 16.06.2012 й. 1922-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



13-банднинг олдинги таҳрири


13. "Пахтасаноат" ҲАБ маблағлар тушишига кўра, 1 иш куни давомида махсус ҳисоб рақамидан Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамларига маблағларни қуйидагича ўтказади:

кейинчалик бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга йўналтирилган ҳолда кредиторлик қарзини сўндириш учун пахтачилик фермер хўжаликларига йўналтириш учун;

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналарининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзини сўндириш учун.

(АВ 16.06.2012 й. 1922-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 16.06.2012 й. 1922-2-сон билан рўйхатга олинган

МВ Буйруғидан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Пахта толасини экспорт қилишда ва республика ички корхоналарига етказиб беришда қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда - ??С) ноль ставкаси қўлланилади. (АВ 18.03.2011 й. 1922-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Экспортга ва республика ички корхоналарига сотишга мўлжалланган пахта толасининг ички нархи ??Сни ноль ставкасида ҳисобга олиб аниқланади. (АВ 18.03.2011 й. 1922-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқнинг ҳисоб-китоби "Пахтасаноат" ҲАБ томонидан ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда аниқланади. (АВ 18.03.2011 й. 1922-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Ижобий фарқ суммаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва 25 фоизгача бўлган миқдорда - пахтачилик фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 февралдаги 30-сонли қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ мақсадли ишлатиш учун, 25 фоиз миқдорда - жамғарма кредитлари бўйича қарзларни сўндиришга, қолган қисми эса - Жамғарманинг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади. (АВ 18.03.2011 й. 1922-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



13-банднинг олдинги таҳрири


13. "Пахтасаноат" ҲАБ маблағлар тушишидан келиб чиқиб, 1 иш куни давомида махсус ҳисоб рақамидан Жамғарманинг тегишли ҳисоб-рақамларига маблағларни қуйидагича:

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 февралдаги 30-сонли қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ, мақсадли ишлатиш учун пахтачилик фермер хўжаликларига йўналтириш учун;

Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлигини сўндириш учун;

Жамғарманинг айланма маблағларини тўлдириш учун йўналтиради.

(АВ 18.03.2011 й. 1922-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган корхоналар бўйича ижобий фарқ суммаси, фермер хўжаликларига йўналтириладиган 25 фоизлик маблағлардан ташқари, Жамғарманинг айланма маблағини тўлдиришга йўналтирилади. (АВ 18.03.2011 й. 1922-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Низомга илованинг олдинги таҳрири


Низомга

ИЛОВА



АВ 18.03.2011 й. 1922-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари

ўртасидаги ижобий фарқнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ йил "___" ___________дан

20__ йил "___" ___________гача даврда


минг сўмда

Т/р


Счёт

фактуранинг

рақами ва

санаси


Миқдори


Сотиш

нархи


Ички

нарх*


Ижобий

фарқ суммаси


1 тоннага


жами

ҳажмга


1

2


3

4

5

6

7

8

1.

"Ўзинтеримпэкс" ТСК









             







2.

"Ўзмарказимпэкс" ТСК









                







3.

"Ўзпроммашимпэкс" ТСК









                 







4.

ЎзРТХАБ орқали









                  







5.

Тўғридан-тўғри тузилган шартномалар









Жами









Олдин ҳисобланган ижобий фарқ суммаси бўйича қарздорлик









Ҳаммаси









Шундан ЎзРТХАБ ва тўғридан-тўғри тузилган шартнома бўйича ҳосил бўлган салбий фарқни қоплашга йўналтирилади









Махсус ҳисоб рақамига ўтказиладиган сумма








      

*) Ички нарх = Прейскурант нарх (??Сни ноль ставкасини инобатга олган ҳолда) + Сотиш харажатлари + "Пахтасаноат" ХАБларнинг комиссион мукофотлари.

"Пахтасаноат" ҲАБ раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

"Пахтасаноат"

ҲАБ бош бухгалтери





(имзо)


(Ф.И.О.)

Текширилди:

Жамғарманинг

бош инспектори



М.Ў.


(имзо)


(Ф.И.О.)

АВ 18.03.2011 й. 1922-1-сон билан рўйхатга олинган

МВ Буйруғидан олдинги таҳрири



1-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


сотилган нархи - пахта толасини "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси" ОАЖ (кейинги ўринларда - ЎзРТХАБ)да сотилганда ҳамда жаҳон бозоридаги нархлардан ташқи савдо компаниялари учун белгиланган чегирмалар чиқарилиб аниқланган нарх;



1-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


салбий фарқ - пахта толаси ички нархининг ЎзРТХАБда сотилган нархидан ошган миқдори.



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 212-моддасига асосан пахта толасини чет эл валютасига экспорт қилишда қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда - ??С) ноль ставкаси қўлланилади. Пахта толасини республика корхоналарига етказиб беришда ??Снинг умумий қўлланиладиган 20 фоиз ставкаси қўлланилади.



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Пахта толасининг ички нархи:

экспортга сотиш учун мўлжаллангани - ??Сни ноль ставкасида ҳисобга олиб;

республика корхоналарига сотишга мўлжаллангани - ??Сни 20 фоиз ставкасида ҳисобга олиб аниқланади.



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқ ҳар ойда "Пахтасаноат" ҲАБ томонидан:

экспортга сотишда - ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоб-китоби шаклида;

ички истеъмолчиларга сотишда - ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ пахта толасининг ички ва республика корхоналарига сотилган нархлари ўртасидаги ижобий (салбий) фарқнинг ҳисоб-китоби шаклида аниқланади.



8-банднинг олдинги таҳрири


8. "Пахтасаноат" ҲАБ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ҳисоб-китоби жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)нинг унга бириктирилган бош инспектори (кейинги ўринларда - Жамғарманинг бош инспектори)га ҳар ойда, кейинги ойнинг 5-кунигача нархлар ўртасидаги фарқнинг ҳисоб-китобини текшириш учун топширади.



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Жамғарманинг бош инспектори икки кун ичида ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширади ва "текширилди" ёзувини қайд қилиб, имзо қўяди ва уларни "Пахтасаноат" ҲАБнинг пахта ва пахта маҳсулотларининг контрактацияси ва ҳисоб-китоби марказига қайтаради.



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Ижобий фарқ суммаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда пахта тозалаш корхоналарининг 2009 йил 1 январь ҳолатига мавжуд бўлган солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларини ҳамда Жамғарманинг кредитларини сўндиришга ишлатилади.



13-банднинг олдинги таҳрири


13. "Пахтасаноат" ҲАБ махсус ҳисоб рақамга маблағлар тўпланишига қараб чоракнинг охирги ойининг 25-кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқ ҳисоб-китобини ва махсус ҳисоб рақамга тўпланган маблағлар суммаси тўғрисида ҳамда пахта тозалаш корхоналарининг солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар ҳамда Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлиги ҳақида маълумотни тақдим қилади.



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун ичида ҳисоб-китобларни текширади ва тўпланган ижобий фарқ суммасини корхоналар бўйича уларнинг солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар ҳамда Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлигини ҳисобга олиб тақсимлайди. Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар ва Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган корхоналар бўйича ижобий фарқ суммаси Жамғарманинг айланма маблағини тўлдиришга йўналтирилади.



15-банднинг олдинги таҳрири


15. "Пахтасаноат" ҲАБ ҳар бир чорак охирги ойининг 30-кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг хатига асосан махсус ҳисоб рақамдаги маблағларни:

пахта тозалаш корхоналарининг ҳисоб рақамига уларнинг солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини сўндириши учун;

Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлигини сўндириши учун Жамғармага ўтказиб беради.

Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлардан ҳамда Жамғарма кредитларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган корхоналар бўйича маблағлар Жамғарманинг айланма маблағини тўлдиришга йўналтирилади.



Низомга 1-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

1-ИЛОВА


Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари

ўртасидаги ижобий фарқнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

200_ йил "___" ___________дан 200_ йил "___" ___________гача даврда








минг сўмда

N


Счёт фактуранинг рақами ва санаси

Миқдори

Сотиш нархи

Ички нарх*

Ижобий фарқ суммаси

1 тоннага

жами ҳажмга

1

2

3

4

5

6

7

8

1

"Ўзинтеримпэкс" ТСК







2

"Ўзмарказимпэкс" ТСК







3

"Ўзпроммашимпэкс" ТСК







4

ЎзРТХАБ орқали








Жами








Олдин ҳисобланган ижобий фарқ суммаси бўйича қарздорлик








Ҳаммаси








Шундан республика корхоналари бўйича ҳосил бўлган салбий фарқни қоплашга йўналтирилади








Махсус ҳисоб рақамига ўтказиладиган сумма







*) Ички нарх = Прейскурант нархи (??Сни ноль ставкасида ҳисобга олиб) + Сотиш харажатларини + "Пахтасаноат" ҲАБнинг комиссия харажатлари






















































Время: 0.0342
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск