язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Аудит/ Ўзбекистон Республикаси аудит Миллий стандартлари/ 55. 55-сон АФМС "Ўзаро боғлиқ шахслар ўртасидаги битимлар бўйича аудиторлик далилларини олиш таомиллари"/ 55-сон АФМС "Ўзаро боғлиқ шахслар ўртасидаги битимлар бўйича аудиторлик далилларини олиш таомиллари"

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 3 мартда 1224-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг

2003 йил 27 январдаги

15-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(55-СОН АФМС)


Ўзаро боғлиқ шахслар ўртасидаги битимлар бўйича

аудиторлик далилларини олиш таомиллари


Мазкур Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти миллий стандарти (АФМС) Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 21-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2000 йил, 5-6-сон, 149-бет), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида"ги 365-сонли Қарорининг 3-бандига асосан (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 9-сон, 62-бет) ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятининг меъёрий тартибга солувчи элементи ҳисобланади.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур стандартнинг мақсади ўзаро боғлиқ шахслар билан боғлиқ битимларни аниқлаш мақсадларида аудиторлик ташкилоти томонидан бажариладиган аудиторлик таомилларни аниқлаш ҳисобланади.


2. Мазкур стандартнинг талаблари аудиторлик текширишларини ўтказишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.



2-§. ЎЗАРО БОҒЛИҚ ШАХСЛАР


3. Мазкур стандарт мақсадларида ўзаро боғлиқ шахслар деб битим тузилаётганда ўзаро боғлиқ бўлган шахслар (манфаатдор бўлганлар) тан олинади.

Шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги (манфаатдорлиги) қонунчилик билан белгиланади.


4. Ўзаро боғлиқ шахслар ўртасидаги битим - бу ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида ушбу ўтказиш учун ҳақ олинадими йўқми қатъи назар, воситаларни ёки мажбуриятларни ўтказишдир.


5. Ўзаро боғлиқ шахслар ўртасидаги битимлар иложи борича мукаммал ўрганиб чиқилиши керак, чунки улар кўпчилик ҳолатларда молиявий ҳисоботни бузиб кўрсатиш орқали тузилади.



3-§. ЎЗАРО БОҒЛИҚ МУНОСАБАТЛАРНИ

КЎРСАТИШИ МУМКИН БЎЛГАН БИТИМЛАР


6. Қуйидаги битимлар шахсларнинг ўзаро боғлиқ муносабатларини кўрсатиши мумкин:

а) фоиз тўламасдан қарз олиши ва қарз бериши ёки тўловнинг предмети, шарти ва муддатини белгиламасдан тўлаш;

б) ўзига хос шартларни кўзда тутувчи, масалан, ўзига хос нархларни кўзда тутувчи шартномалар;

в) мантиқий сабабсиз амалга оширилган операциялар;

г) ҳисобга олинмаган операциялар, яъни бепул тарзда олинган ёки кўрсатилган хизматлар.



4-§. ЎЗАРО БОҒЛИҚ ШАХСЛАР ВА УЛАР

ЎРТАСИДАГИ БИТИМЛАРНИНГ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ


7. Ўзаро боғлиқ шахслар ва улар ўртасидаги битимларни аниқлаш учун аудитор қуйидагиларни амалга ошириши керак бўлади:

а) хўжалик субъектининг раҳбаридан барча ўзаро боғлиқ шахсларни аниқлаши, ўтган давр мобайнида ушбу шахслар билан қандайдир битимлар тузилганми, хўжалик юритувчи субъектда ўзаро боғлиқ шахслар билан тузилган битимларнинг рўйхатга олишни тегишли усули борми ва ушбу ҳолатлар ҳисоботда тўғри акс эттириладими. Агар кўрсатилган усуллардан фойдаланилса, уларга баҳо бериш лозим;

б) хўжалик субъектининг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатадиган йирик акционерларни аниқлаш мақсадида акционерлар реестрини ўрганиб чиқиш;

в) бошқа корхоналарнинг директорлари ва хизматчиларининг мижозга ишга ўтишининг сабабларини ўрганиб чиқиш;

г) аввал ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари билан танишиб чиқиш;

д) асосий сотиб олувчилар, етказиб берувчилар, дебиторлар ва кредиторлар фаолиятининг туси ва ҳажмини ўрганиб чиқиш.



5-§. ЎЗАРО БОҒЛИҚ ШАХСЛАР БИЛАН

ТУЗИЛГАН БИТИМЛАРНИ ТЕКШИРИШ


8. Агар аудитор ўзаро боғлиқ шахслар билан бўлган битимларни аниқласа, у ушбу битимнинг молиявий ҳисоботга таъсирини таҳлил қилиши керак.


9. Ўзаро боғлиқ шахслар билан тузилган битимларнинг аудиторлик текшируви қуйидагилардан иборатдир:

а) хўжалик субъектининг ишчилари билан суҳбатлар ўтказиш йўли билан тузилган битимнинг иш тарафи тўғрисидаги тасаввурга эга бўлиш;

б) товарларнинг олиш тўғрисида, товарларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар ҳақида ва бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги хабарномаларни, келишувларни, контрактларни, счётлар бўйича ҳужжатларни ўрганиш;

в) битимни тасдиқлаган субъектни, яъни директорлар кенгашини, бошқа раҳбар органларни ёки ишчиларни белгилаш;

г) битимда иштирок этган ҳар бир шахснинг фаолиятини аудиторлик текширишдан ўтказишни ташкил қилиш, олинган ахборотларни ўртоқлашиш;

д) тузилган битимга тааллуқли бўлган, лекин бошқа шахснинг ихтиёрида бўлган материалларни ўрганиш (агар аудитор бир вақтнинг ўзида иккала шахснинг молиявий ҳисоботини текширмаса, у ҳолда иккинчи шахснинг розилигини олиши шарт);

е) ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида битимлар тузилганлигининг зарурий далилларини олиш;

ж) агар аудитор битимлар ҳақиқатда мавжуд бўлмаган, ўйлаб чиқарилган шахслар билан тузилган деб тахмин қилса, бундай ҳолатда у молиявий нашрлар, тижорат журналларини ўрганиш, кредит ва банк муассасаларидан маълумотлар олиш йўли билан ушбу битимнинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни олиши шарт;

з) агар ўзаро боғлиқ шахсларга тегишли бўлган қайтарилмаган счётлар, кафолатлар ва бошқа мажбуриятлар мавжуд бўлса, у ҳолда аудитор бошқа шахснинг молиявий имкониятларини аниқлаш ҳуқуқига эгадир.



6-§. АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ


10. Агар аудитор ташкилот ўзаро боғлиқ шахслар билан тузилган битимларга тегишли бўлган молиявий ҳисоботдаги маълумотларни исботлаш мақсадида етарли даражада аудиторлик хулосасини олиш имконига эга бўлмаса, у ҳолда аудитор аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиши керак.